Ўзбекистон тариxи
ЎРТА ОСИЁ ВА ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАЛАРИДА 1987
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЙИЛ ҚЎЙИЛГАН НАРХ ҲИСОБИДА)
ЎРТА ОСИЁ ВА ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАЛАРИДА 1987 ЙИЛДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ (ХЎЖАЛИКНИНГ ҲАММА ТУРЛАРИ; 1983 ЙИЛ ҚЎЙИЛГАН НАРХ ҲИСОБИДА) Ўзбекистон 6631,3 млн. сўм Қозоғистон 6138,4 млн. сўм Туркманистон 1634,8 млн. сўм Тожикистон 1543,2 млн. сўм Қирғизистон 1117,7 млн. сўм Ўрта Осиѐ минтақаси бўйича 10927,0 млн. сўм Қозоғистон 6138,4 млн. сўм Белорусия 5538,4 млн. сўм Кавказ орти 5292,2 млн.сўм Болтиқ бўйи 3017,4 млн. сўм 418 Мамлакатда туб демократик ўзгаришларни амалга ошириш, бошланган ислоҳотларии оҳирига етказиш мумкин бўлмади. Бу қуйидаги уч сабаб билан изоҳланади: биринчидан, қайта қуришнинг аниқ, изчил, илмий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилган стратегия ва тактикаси ҳамда ягона дастури йўқ эди. Иккинчидан, коммунистик партия раҳбарлари (партократия) қайта қуриш ғалабасидан манфаатдор эмас эди. Улар ҳар қандай демократия ва ошкоралик тоталитар тузумнинг кушандаси эканлигини яхши билишарди. Учинчидан, М.С.Горбачѐв ғояси асосида қайта қуришни амалга ошириш мумкин эмас эди. Социализмга ҳос синфий муносабатлар, давлат мулкчилиги, миллий ва ижтимоий соҳадаги сиѐсат яккапартиявий раҳбарлик, коммунистик мафкура, мустабид бошқарув усули ҳеч қачон демократия билан келиша олмас эди. Маълумки, қайта қуриш юқоридан бошланди. Мазкур жараѐннинг бошланиш пайтида жамият аъзолари унга жуда катта умид боғладилар. Рўй бераѐтган ўзгаришлар, айрим сиѐсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар кишиларда эртанги кун ва порлоқ келажакка ишонч руҳини яна уйғотди. Дастлабки даврда қайта қуриш раҳнамолари, яъни, юқорининг қуйи билан муносабатларида маълум келишувчилик, хайрихоҳлик сезилди. Лекин, кейинчалик вазият буткул ўзгарди. 1986-1987 йиллардан бошланган иқтисодий инқирознинг кучайиши, ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги ўқувсизлик демократик жараѐнлар ва ошкораликнинг ярим йўлда қолиб кетиши - буларнинг барчаси жамият аъзоларида қайта қуришга бўлган муносабатни ўзгартирди. Қайта қуришнинг учинчи йилида унинг тўлиқ мағлуб бўлиши аниқ кўзга ташланиб қолди. Амалий ишлар, фойдали тадбирлар ўрнига сиѐсий жабҳадаги турли тадбирлар: сиѐсий сафсатабозлик, қуруқ ваъдалар, сўз билан иш бирлигининг йўқлиги жамиятдаги лоқайдлик ҳолатини янада кучайтирди. Ижтимоий фаоллик ўрнини сусткашлик, давлат ва фирқа сиѐсатига ишонмаслик, бефарқлик ва совуққонлик эгаллади. Қайта қуриш ошкоралик, демократия за фикрлар ҳилма- ҳиллигининг маълум маънода кучайишига имкон яратди. Шу билан бирга, бундай жараѐнларни маданий шаклда халқаро андозалар асосида олиб бориш имкони бўлмади. Бунинг устига Иттифоққа нисбатан Ўзбекистонда республика раҳбарияти 419 демократия ва ошкораликнинг кучайишига турли тўсиқлар қўйди. Бунга кўпроқ коммунистик мафкуранинг яккаҳокимлиги, маъмурий-буйруқбозлик тизими асоратлари таъсир қилар эди. Натижада том маънодаги ошкораликка эришиб бўлмади, демократия эса амалда навбатдаги сиѐсий ўйинлар қўринишини олди. Фикрлар ҳилма-ҳиллигининг турли кўринишлари эса юқорининг сиѐсий ва ғоявий масалаларда ҳурфикрлилик ва демократияни таъкиб этиши асносида юз берди. Ана шундай шароитда Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги сиѐсий раҳбарияти Марказ олдида ўзининг нўноқ ва ношудлигини кўрсатди. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитета раҳбарияти Марказдан қочиш, уни инкор этиш сиѐсати ўрнига кўпроқ унга яқинлашиш ва мустаҳкам бирлашиш йўлини танлади. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитет биринчи котиблари И.Усмонхўжаев ва Р.Нишоновда қатъий журъат, Иттифоқ доирасида республиканинг тутган ўрнини очиқ-ойдин айтиш учун мардлик ва ирода етишмади. Аксинча, бу раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари Марказ вазифаларини тезроқ уддалаш, республиканинг Иттифоққа боқиманда эканлиги тўғрисидаги соҳта фикрларни тасдиқлаш ва такрорлашдан нарига ўтмадилар. Ижтимоий ва маънавий соҳада миллийликнинг ҳар бир кўриниши интернационализм моҳиятига ѐт эканлигини исботлашга ҳаракат қилинди. Бу нарса ўзбек тилига муносабат, ислом дини, миллий урф-одатлар, анъаналар ва диний маросимлар, хусусан, Наврўз байрамига муносабатда яққол кўринди. Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling