Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Мустақиллик Декларацияси. 
 
Гап Ўзбекистон мустақиллиги ҳақида борганда, шубҳасиз, 
Ўзбекистон ССР Олий Советининг иккинчи сессиясида қабул 
қилинган 
Ўзбекистон 
Республикаси 
«Мустақиллик 
Декларацияси»нинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиш лозим. 
Зеро, бу муҳим ҳужжат Ўзбекистонинг мустақилликка 
эришишида қўйилган навбатдаги муҳим қадамлардан бири эди. 
Бу умумдавлат аҳамиятига эга бўлган Декларацияни қабул 
қилишда республика Олий Совети депутатлари фаоллик 
кўрсатдилар. Ўзбекистондаги тарихий шарт-шароит ва вазиятни 
ҳисобга олган 200 дан ортиқ депутат XII чақириқ республика 
Олий Советининг иккинчи сессияси (1990 йил 18 июнда) 
бошланишидаѐқ мустақиллик Декларацияси қабул қилишни кун 
тартибига киритишни ва кечиктирмасдан шу сессияда уни қабул 
қилишни қатъий талаб этдилар. 
Ўзбекистон ССР Олий Совети Раѐсати аъзолари, комиссия 
раислари ва муовинлари «Мустақиллик Декларацияси» ҳусусида 


439 
фикрлашиб, депутатлар фикрини олиш ва сўнг уни сессияга олиб 
чиқиш лозим деб топдилар. 
19 июнь куни 40 дан ортиқ депутат, доимий 
комиссияларнинг 
раислари, 
ҳуқуқшунослар 
тайѐрлаган 
Декларация матни батафсил кўриб чиқилди. Натижада бу масала 
20 июнь куни сессияда кун тартибига киритилди. 
«Мустақиллик Декларацияси» депутатлар томонидан 
моддама-модда, бандма-банд муҳокама қилинди, ҳар бир миллат 
ўз тақдирини ўзи белгилаши, Декларация қоидаси билан 
кафолатланиши қайта-қайна таъкидланди. Унда ўзбек халқининг 
асрлар давомида қўлга киритган давлат қурилиши ва маданий 
тараққиѐт борасидаги бой тарихий тажрибаси ва анъаналари 
ҳисобга олиниши уқтирилди. Сессияда қабул қилинган 
«Мустақиллик Декларантяси» кириш қисмига қуйидагича ѐзиб 
қўйилди: 
«Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий 
Кенгаши ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий 
тажрибаси ва таркиб топган анъаналари, ҳар бир миллатнинг ўз
тақдирини ўзи белгилаш ҳуқукини таъминлашдан иборат олий 
мақсад ҳақи, Ўзбекистоннинг келажаги учун тарихий 
масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда халқаро ҳуқуқ қоидалари, 
умумбашарий қадриятларга ва демократия принципларига 
асосланиб Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг 
давлат мустақиллигини эълон қилади‖.
Шунингдек, биринчи моддада: «Ўзбекистон ССРнииг
демократик давлат мустақиллиги республиканинг ўз ҳудудида 
барча таркибий кисмларни белгилашда ва барча ташқи 
муносабатларда танҳо ҳокимлигидир‖ – деб белгилаб қўйилди.
Сессия қабул қилган «Мустақиллик Декларацияси» 
халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. 
Шу 
кундан 
бошлаб 
республикада 
Ўзбекистоннинг 
иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтига доир масалалар мустақил тарзда ҳал 
қилина борди. 
1991 йил 15 февралда Ўзбекистон Олий Кенгаши 
«Ўзбекистоннинг давлат рамзлари тўғрисида» махсус қарор 
қабул қилди. Унда, жумладан, шундай дейилади: 
«Мустақиллик тўғрисидаги Декларацияга амал қилиб, 
Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши қарор қилади: 


440 
Ўн иккинчи чақириқ Олий Кенгаш II сессиясида тузилган, 
Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни)нинг янги 
лойиҳасини тайѐрловчи комиссиясига Ўзбекистон ССРнинг Янги 
Давлат байроғи, Герби ва Мадҳиясига доир таклифлар ҳамда улар 
тўғрисида 
Низомлар 
тайѐрлаш 
топширилсин. 
Комиссия 
республика жамоатчилиги ва депутатларининг фикрларига 
таяниб иш кўрсин. Бу борадаги таклифлар матбуотда эълон 
қилиниб, умумхалқ муҳокамаси уюштирилсин». 
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қабул қилган 
қонунлар. Ўзбекистон Президентининг фармонлари, ҳукумат 
қарорлари ката аҳамиятга эга бўлиб, улар республиканинг 
иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан мустақил ривожланиш йўлига 
бевосита қаратила бошлади. 
1991 йил 22 июлда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши 
Президиуми «Ўзбекистон ССР ҳудудида жойлашган Иттифоққа 
бўйсунувчи 
давлат 
корхоналари, 
муассасалари 
ва 
ташкилотларини «Ўзбекистон ССРнинг ҳуқуқий тобелигига 
ўтказиш тўғрисида" қарор қабул қилиб, жумладан, унда 
«Ўзбекистон ССРнинг «Мустақиллик Дскларацияси»га амал 
қилиб, бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида меҳнат жамоалари 
манфаатларини 
ҳимоя 
қилиш 
ва 
уларнинг 
хўжалик 
мустақиллигини таъминлаш мақсадида республика ҳудудида 
жойлашган 
иттифоққа 
бўйсунувчи 
давлат 
корхоналари, 
муассасалари ва ташкилотлари Ўзбекистон ССРнинг ҳуқуқий 
тобелигига ўтади», деб қайд қилинди. 
Шунингдек, ушбу қарорда «Ўзбекистон ССР Президент 
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига Иттифоққа бўйсунувчи 
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон ССР 
ҳуқуқий тобелггига ўтиши тартибини белгилаш вазифаси 
топширилди». 
Шундай қилиб, ўтган аср 90-йилларнинг дастлабки 
даврларида 
Ўзбекистон 
ССР 
Президенти 
И.А.Каримов 
Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши ва Ҳукумати Ўзбекистоннинг 
сиѐсий-иқтисодий мустақиллиги, унинг миллий суверенитети 
учун дадил қадамлар қўйдилар. Бу қадамлар халқ томонидан ҳам 
қониқиш билан кутиб олина бошлади.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling