Ўзбекистон тариxи


Тошкент эски шаҳри кўринишидан лавҳа


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

 
Тошкент эски шаҳри кўринишидан лавҳа
XIX аср охирлари – XX аср бошлари 


158 
1916 йил 2 июлда Тошкентда, генерал-губернаторлик қошида 
кенгаш чақирилиб, олий амалдорлар доирасида подшо 
фармонининг ижроси муҳокама қилинди. Ушбу кенгашда 
Фарғона вилоятининг пахта етиштиришга мўлжалланган 
туманлари кўп бўлганлиги боис, бу вилоятдан мардикорликка 
ўлканинг бошқа вилоятларига нисбатан олти баравар кам олишга 
келишиб олинди. Фарғона вилоятининг ўша пайтдаги ҳарбий 
губернатори А.Гиппиус вазиятни тўғри англаб, турли йўллар 
билан халқ орасида тушунтириш ишлари олиб борди, исѐнлар ва 
ғалаѐнларни олдини олишга ҳаракат қилди. У ҳаттоки, 
подшонинг мардикорликка олиш ҳақидаги фармонни Фарғона 
вилоятида вақтинча тўхтатиб туришга кўрсатма берди. Аммо, 
империя маъмурлари вазиятга тўғри баҳо бера олмадилар. 
А.Гиппиус зудлик билан вазифасидан озод этилиб, ўрнига ўта 
кетган шовинист П.Иванов тайинланди. Подшо фармонининг 
ижроси бошланиши биланоқ ноҳақликлар ва адолатсизликлар, 
қуйи маъмуриятнинг ўзбошимчалиги ва юқори маъмуриятнинг 
зўравонликлари юзага чиқди. Самарқанд ҳарбий губернатори 
Н.С.Ликошин рус ҳокимияти вакилларининг ноқобиллигини 
шундай таърифлаган эди: ―Норозилик ҳаракати кўтарила борди, 
гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда ур-йиқитлар ҳамда ўлдиришлар содир 
бўлди. 
Маҳаллий 
амалдорларнинг 
тушунтиришлари 
ва 


159 
огоҳлантиришлари халққа таъсир қилмади. Маъмуриятларнинг 
сўзларига халқнинг мутлақо ишончи қолмади‖. 
―Халқ ишончини қозониш‖ ҳамда ―подшо фармонини тинч 
йўл билан бажариш‖ учун ҳаракат қилган А.Гиппиус адашмаган 
эди. Мардикорликка олишга қарши исѐнлар даставвал Фарғона 
вилоятида бошланди. 1916 йилнинг 4 июлида Хўжандда қўзғолон 
кўтарилиб, 7 минг кишилик оломон полиция маҳкамасига ҳужум 
қилган бўлса, 9 июлга келиб Қўқон мадрасаси талабалри 
миршаблар билан тўқнашдилар. Маълумотларга кўра, 1916 
йилнинг 10 июлидан 15 июлига қадар Фарғона вилоятининг Эски 
Марғилон, Қўқон, Наманган, Андижон, Чуст уездларида катта 
ғалаѐнлар бўлиб ўтиб, сафарбарликка қарши ошкора чиқишлар 
бошланиб кетди. 12-15 июл кунлари Файзобод, Ҳазратшо, 
Риштон, Яйпан, Бачқир қишлоқларида аҳолининг катта-катта 
ғалаѐнлари бўлиб ўтди. Хуллас, 1916 йилнинг июлида 
қўзғолонлар бутун Фарғона водийсига ѐйилди. Маълумотларга 
кўра, водийнинг 17 та жойида маҳаллий аҳолининг ҳарбий 
қисмлар билан қуролли тўқнашувлари бўлиб ўтган. Бу 
тўқнашувлар натижасида юзлаб бегуноҳ кишилар ҳалоқ бўлиб, 
минглаб кишилар жароҳатланди.
Мардикорликка 
қарши 
қаратилган 
миллий-озодлик 
ҳаракатлари ўлканинг маркази бўлган Тошкентда ҳам бўлиб 
ўтди. Қўзғолончилар 11 июлда Бешѐғоч полиция идорасига 
ҳужум қилдилар. Тўпланган халқ ѐрдамга етиб келган 
подполковник Савицкий бошлиқ прапорщиклар ротасидан ҳам 
ҳайиқмай, уларга қарши жанг қилдилар. Ёвузлиги ва разиллиги 
билан ном қозонган пристав Мочалов қўзғолоннинг фаол 
иштирокчиси, ўзбек аѐли Рўзвонбиби Аҳмаджовани ўз қўли 
билан отиб ташлади. 13 июлда Тўйтепа бўлисида мингга яқин 
аҳоли мардикорлик мажбуриятини бажаришдан бош тортдилар. 
Тошкент туманига юборган полковник Афанасьвнинг жазо 
отряди исѐнчиларни шафқатсизларча жазога тортди.
Қўзғолоннинг кўлами тобора кенгайиб бораѐтганидан 
хавотирга тушган мустамлакачи маъмурлар бу вазиятдан чиқиш 
йўлларини излай бошладилар. Натижада, подшо Николай IIнинг 
фармони билан 1916 йил 17 июлда Туркистон ҳарбий округида 
ҳарбий ҳолат жорий этилиб, бошқарув тўла равишда ҳарбий 
қўмондонлик ихтиѐрига топширилди. Жазо отрядлари тузилиб, 
ҳарбий дала судлари ташкил этилди.


160 
Шунга қарамасдан қўзғолонларнинг кўлами ва таъсир 
доираси пасаймасдан, аксинча, кенгайиб борди. Бу қўзғолоннинг 
энг кучли маркази Жиззах эди. Миллий озодлик ҳаракати 
Жиззахда шунчалик кучли бўлган эди-ки, ҳозир ҳам 
адабиѐтларда бу курашни ―Жиззах қўзғолони‖ ѐки ―Жиззахдаги 
мардокорликка қарши қўзғолон‖ деб номлаш учраб туради.
Жиззах шаҳридаги меҳнаткаш аҳоли 1916 йил 13 июлда 
подшо 
фармонига 
кўра 
тузилган 
сафарбарликка 
чақирилганларнинг рўйхатини талаб қилиб шаҳардаги оқсоқол ва 
мингбошининг маҳкамасига тўпландилар. Бу тўқнашувда 
туманбоши подполковник Рунин, бош оқсоқол Йўлдошев, 
пристав ва тилмочлар ўлдирилди. Мингбоши маҳкамаси вайрон 
қилиниб, мардикорлар рўйхати топиб олиниб, ѐқиб юборилди. 
Қўзғолонни бостириш учун юборилган жазо отряди қаттиқ 
зарбага учради.
18 июлга келиб ушбу миллий-озодлик ҳаракатининг кўлами 
янада кенгайиб кетди. Шу куни курашчилар Назирхўжа эшон 
бошчилигида янги шаҳарга томон юрдилар. Жазо отряди билан 
қўзғолончилар ўртасидаги тўқнашувлар натижасида ҳар иккала 
томондан ҳам кўплаб қурбонлар берилди. Ғазабланган 
қўзғолончилар темир йўл станцияларидаги нефть заҳираларини 
ѐқиб юбордилар. Алоқа симлари узиб ташланиб, Обручева, 
Куропаткино, Ростовцево станциялари, 6-темир йўл кўприги 
бузиб ташланди. Бир пайтнинг ўзида Абдураҳмон Жевачи 
бошчилигида Бағдод волостида ҳам ғалаѐнлар бўлиб ўтди. 
Подполковник 
Афанасьевнинг жазо отряди Жиззахдаги 
қўзғолонларни бостира олмади.
Вазиятдан 
ташвишга 
тушган 
Туркистон 
генерал-
губернатори 21 июл куни Жиззахга полковник И.Иванов 
бошчилигидаги катта жазо отрядини юборди. Унинг таркибига 13 
рота аскар, 3 рота казаклар, 3 рота сапѐрлар, 6 та тўпли батарея - 
жами бўлиб 2,5 минг кишилик жазо қўшинлари бор эди. Бу жазо 
отряди Жиззахдаги қўзғолонни шафқатсизларча бостирди. Эски 
Жиззах аѐвсиз тўпгга тутилиб, ѐндириб юборилди. Маҳаллий 
аҳолидан 1810 десятина ҳосилдор ерлар тортиб олиниб, уларнинг 
эгалари чўлга қувғин қилинди. Мингдан ортиқ киши қамоққа 
олиниб уларнинг кўпчилиги қатл этилди ва сургун қилинди.
Генерал–губернаторнинг императорга йўлланган махфий 
ахборотида Жиззахдаги қўзғолон пайтида 97 та рус аскари 


161 
ўлдирилиб, 86 таси ярадор бўлгани, 76 та аскар бедарак 
йўқолгани, 7 та рус амалдори, рус аҳолисидан 2326 киши 
ўлдирилиб, 1384 киши йўқолгани ҳақида маълумот берди. Аммо, 
генерал-губернатор ўн минглаб қурбон бўлган маҳаллий аҳоли 
ҳисоби ҳақида ҳеч гап айтмаган.
1916 йилги мардикорликка қарши олиб борилган миллий-
озодлик ҳаракатларига қорақалпоқлар ҳам фаол иштирок этган 
эдилар. Хусусан, 24 июлда Шўрахон волостининг Тўрткўл 
бўлимида қорақалпоқ аѐллари волост бошқарувчиси Қозоқбой 
Абдукаримбоевдан мардикорликка олинганлар рўйхатини ва ўз 
эрлари ҳамда ўғиларини сафарбарликдан озод қилишни талаб 
қилганлар. Бундай ҳаракатлар 26 июлда Хўжаев жамоасида, 27 
июлда Эшим волостида, 29 июлда Сарибий волостида, Тўрткўл 
волостида, Чимбой шаҳрида, 4 август куни Мўйноқда ҳам бўлиб 
ўтди.
Қорақалпоқ 
қўзғолончиларига 
қарши 
Каспий 
орти 
вилоятининг 4-Сибирь ўқчи полки жўнатилди. Мустамлака 
маъмурлари уларнинг чиқишларини қурол кучи билангина 
бостиришга эришдилар. Натижада қўзғолонларда иштирок 
этганлардан 103 нафари, жумладан 18 та аѐл қамоққа олинди. 
Қўзғолон раҳбарларининг бир қисми осиб ўлдирилди, бир қисми 
эса турли муддатлар билан Сибирга сургун қилинди. Бўрибой 
Салманов, Оллониѐз Худойназаров, Давлат Эшимбетов, Жаббор 
Қўшиқ, Султон Жабборберганов, Аваз Тўти Оразбейгамова, 
Ойгул Мамбетова, Гулзода Тангриберганова, Салима мулло
Шалимова, Жумон Маметқулов кабилар қўзғолоннинг фаоллари 
эдилар.
Умуман олганда, мустамлака маъмурлари Туркистондаги 
1916 йилги қўзғолонни бостириш учун катта кучларни сафарбар 
этган эдилар. Маълумотларга кўра, бунинг учун ўлка бўйлаб 
халққа 
қарши 
уруш 
тажрибасини 
оттирган 
малакали 
ҳарбийлардан жами 15 та батальон, 42 та тўп, 69 та пулемѐтга эга 
32 та ротаси жангга ташланган эди. Шунинг учун ҳам 1916 йил 
13 декабрда IV Давлат Думасида сўзга чиққан ноиб 
А.Ф.Керенский ―Уруш фронтларига янги бир фронт – Туркистон 
фронти қўшилди‖, деб вазиятга жиддий ва холисона баҳо берган 
эди.
1916 йилги миллий-озодлик ҳаракати ниҳоятда оғир 
қурбонлар билан кечди. Маълумотларга кўра, 1 млн. кишининг 


162 
мол-мулки талон–тарож қилинган. Аҳоли хўжалигидаги 
отларнинг 50 фоизи, сигирларнинг 39 фоизи, туяларнинг 55 
фоизи, қўй-эчкиларнинг 50 фоизи ўлган ѐки мусодара қилинган. 
Бу ҳолат оддий меҳнаткаш аҳоли аҳволининг янада оғирлашувига 
олиб келди.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling