155
Тошкент ХХ аср бошлари. “Россия” меҳмонхонаси
Биринчи жаҳон уруши йилларида Туркистон ўлкасидаги
ҳунармадларнинг сони 100 мингдан ошиқ бўлиб, уларнинг ҳам
аҳволи анча оғир эди. Хусусан, ўлкада тўхтовсиз кириб келаѐтган
рус
саноати
маҳсулотларининг
рақобати
кўпчилик
ҳунармандларни хонавайрон қилиб, бошқа касб-ҳунарга ўтишга
мажбур қилар эди. Ундан ташқари, ҳунармандчилик саноати
маҳсулотларининг қиймати эса, Туркистон ўлкаси
фабрика ва
заводлари маҳсулотлари қийматининг 22 фоизи ташкил қилган
холос.
Биринчи жаҳон уруши Туркистон ўлкасининг қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришига асосланган иқтисодий ҳаѐтига ҳам
салбий таъсир кўрсатди. Бунинг натижасида уруш даврида ўлка
аҳолисининг 90 фоизини (XIX аср охирида 80 фоиз бўлган)
ташкил этган деҳқонлар ва чорвадорларнинг аҳволи
янада
оғирлашди. Хусусан, 1916 йилдан
бошлаб илгариги йилларга
нисбатан чорва моллари
сонининг камайиб кетиши, ўлканинг
асосий экини бўлган пахтанинг экин майдони ҳам, ҳосилдорлиги
ҳам
камайиб
кетиши
оддий
халқ
аҳволини
янада
мушкуллаштирди.
Ундан ташқари, бу даврда деҳқонлардан
олинадиган
солиқларнинг ҳажми ҳам тобора ортиб борди.
Маълумотларга
кўра, Туркистонда ер солиғи 1914 йилда 6 859 021 рубл бўлган
бўлса, 1916 йилга келиб бу рақам 14 311 771 рублни, яъни, икки
баробар кўп миқдорни ташкил этган эди. Архив маълумотларига
156
асосланган янги адабиѐтларда берилишича, 1915 йилда ўлка
аҳолисидан махсус ҳарбий солиқ олиниб, бу солиқ пахтакорлар
учун ҳар пуд пахтадан 2 рубл 50 коп.ни ташкил этган. Ҳисоб-
китобларга кўра 1915 йилги бу солиқларнинг умумий миқдори
38 329 000 рублдан иборат бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: