Ўзбекистон тариxи


Мустамлака Туркистондаги маданий ва маърифий


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Мустамлака Туркистондаги маданий ва маърифий 
сиѐсат. Туркистон ўлкасининг маҳаллий халқлари рус 
мустамлакачилигининг дастлабки пайтидаѐқ ҳар томонлама 
жабр-зулмига маҳкум этилдилар. Рус маъмурлари олиб борган 
энг аянчли мустамлкачилик сиѐсатининг бир жабҳаси – маданий 
ва маърифий сиѐсат эди. И.А.Каримов таъбири билан айтганда, 
―... биз мустақиллигимизнинг йўқотиш даражасига етган эдик. На 
чор ҳукумати, на қизил империя салтанати Туркистон 
халқларининг тараққиѐт этишини ҳеч қачон хоҳлаган эмас‖.
Айнан шунинг учун ҳам империя маъмурлари маҳаллий 
аҳолининг маданий эҳтиѐжларини қондириш масаласида ҳам 
мустамлакачилик сиѐсатига тўла амал қилган эдилар. Ўша даврда 
бу борада олиб борилган сиѐсатни маҳаллий аҳолининг маънавий 
ҳаѐтига аралашмаслик сиѐсати, деб кўрсатилган бўлса-да, 
моҳиятан олганда бу сиѐсат – рус аҳолисини ўлкага кўчириш, 
маҳаллий аҳолини руслаштириш, давлат идораларида рус тилини 
тиқиштириш, миллий маданият ривожланишини турли йўллар 
билан бўғишдан иборат эди. Мустамлакачилар олиб борган 
маданий ва маърифий сиѐсатининг моҳияти яна шунда 
кўринадики, чор ҳукумати маҳаллий аҳоли учун замонавий 
билимлар билан таништирувчи мактаблар очишга, турли 
маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишга, маданий оқартув 
муассасалари очишга, санитария-гигиена ишларини яхшилашга, 
маданий алоқалар олиб бориш ишларига деярли эътибор 
бермаган эдилар.


147 
Мустамлака маъмурият руслаштириш сиѐсатини маорифдан 
бошлашга қарор қилдилар. Хусусан, 1880 йилда, Империя Давлат 
Кенгашида Туркистондаги маҳаллий аҳоли болаларини рус 
аҳолиси болалари билан биргаликда ўқитиш масаласи кўрилиб, 
генерал-губернатор фон Кауфман томонидан ―руслар ва 
туземецларнинг болаларини биргаликда тарбиялаш‖ таклифи 
киритилди. Генерал-лейтенант Н.О.Розенбах эса ибтидоий 
турдаги бошланғич мактаблар бўлган ―рус-тузем‖ мактаблари 
тармоғини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқди.
Россия империяси босқинидан кейин Туркистонда очилган 
давлат муассасалари, судлар, банклар ва бошқа ташкилотлар 
фақат рус тилида иш юритаѐтган бир шароитда маҳаллий аҳоли 
(асосан бойлар, савдогарлар, қозилар ва оқсоқоллар)нинг 
болаларини рус тилига ўргатиш учун рус-тузем мактаблари очила 
бошланди. Бундай мактаб илк бора 1884 йилда Тошкентда 
очилди. Рус маъмурларининг маориф соҳасидаги бу сиѐсатдан 
кўзланган асосий мақсади – мустамлака рус маъмуриятига 
садоқатли амалдорларни тайѐрлаш ва келажакда сиѐсий 
аҳамиятга эга бўлмаган бошқарув ишларига маҳаллий аҳолини 
жалб қилишдан иборат эди.
ХIХ асрнинг охирларида рус-тузем мактабларининг сони 
юздан ошиб кетди. Бундай мактабларда ўқув куни икки қисмдан 
иборат бўлиб, биринчи қисмида икки соатлик машғулотни рус 
ўқитувчиси (ўқув, ѐзув, ҳисоб бўйича), иккинчи қисмида дасрни 
маҳаллий ўқитувчи олиб борган.
Фарғона вилояти ҳарбий губернатори генерал-лейтенант 
Н.И.Корольков 1898 йилда императорга йўлаган ҳисоботида 
подшо маъмуриятнинг Туркистон ўлкасини руслаштириш 
сиѐсатидаги дастурини баѐн этиб, ―туземецларнинг‖ ўз 
болаларини ихтиѐрий равишда рус-тузем мактабларига беришига 
эришиш муҳимлигига эътибор қаратган. Бунинг учун у маҳаллий 
маъмурият амалдорларига яқин беш йил ичида иш юритишни рус 
тилига кўчиртириш лозимлигини уқтирган.
Шунингдек, Корольковнинг ушбу ҳисоботида маҳаллий 
аҳолининг турмушига маънавий-руҳий таъсир ўтказиш, ўлка 
хотин-қизларини ва болаларини европача ҳаѐт тарзига ўтказиш, 
рус ва мусулмон аѐлларининг яқин мулоқотда бўлиши орқали 
мусулмон аѐлларига христиан 


148 
тасаввурларини сингдириш ғояси ҳам алоҳида ўрин эгаллаган 
эди.
Тошкентдаги биринчи рус-тузем мактабининг раҳбари 
бўлган В.П.Наливкин, ―Рус тилини маҳаллий аҳоли ўртасида кенг 
тарқатиш билан бирга руслар, айниқса, хизматдаги амалдорларга 
маҳаллий оғзаки нутқини ўргатиш керак‖, деган ғояни илгари 
сурди. Наливкин ўзбек тилини ўрганишга оид қўлланмалар, 
луғатлар ва бошқа асарларини ѐзиб, нашр эттирган. Оддий 
зобитликдан вилоят ҳарбий губернатори даражасига кўтарилган 
И.С.Ликошин ҳам ана шу ғоя тарафдорларидан бири эди.
Генерал 
Н.Корольковнинг 
Туркистон 
ўлкасини 
руслаштириш 
ҳақидаги 
лойиҳасини 
генерал-губернатор 
С.М.Духовский тўлдиришлар киритиб, 1898 йил 6 сентябрда 
империя ҳукумати ҳарбий вазирига жўнатади. Бу ахборотда 
қуйидагилар бор эди:
1. Халқнинг маънавий-руҳий ҳолатига кучли таъсир 
ўтказувчи барча мусулмон муассасалари, айниқса мадрасалар 
ички ишларига фаол даражада аралашиш. 
2. Барча маҳаллий мусулмонларни бирлаштиришга қодир 
орган сифатида мусулмон диний бошқаруви идорасига йўл 
қўймаслик.
3. Барча ерли мактабларни маъмурият ихтиѐрига ўтказиш ва 
барча маҳаллий мусулмон ўқув юртлари ва диний муассасаларни 
тўла рўйхатдан ўтказиш.
4. Туркистондаги барча мусулмонларга яҳудийларга 
нисбатан ўрнатилганига ўхшаш муносабатларни жорий этиш, 
шунинг учун барча ерли мусулмон мактабларига 1893 йил 1 март 
қонунини қўллаш, бу қонунга кўра мусулмон мактаблари 
ўқувчилари ҳар йили алоҳида гувоҳнома олишлари ва улар учун 
ҳақ тўлашлари лозим.
5. Сиѐсий жиҳатдан зарарли деб топилган маҳаллий 
мусулмон муассасаларини ѐпиш ҳуқуқини генерал-губернаторга 
бериш, оила ва никоҳ ишларини ҳал қилиш ҳуқуқини рус 
маъмуриятига қайтариб бериш. 
Шуни 
қайд 
этиш 
лозимки, 
Туркистон 
ўлкасини 
руслаштириш 
ғоялари 
империя 
босқинининг 
дастлабки 
йилларидаѐқ 
кун 
тартибига 
қўйилган 
эди. 
Хусусан, 
М.А.Терентьев 1865 йилда бу ҳақда шундай фикрларни 
билдирган: ―Катта олим бўлган мусулмон етти қават осмон 


149 
ҳақидаги ўз фикрларини қуръондан олинган маълумотлардан 
бошқа бирор далил билан исботлаб бера олмайди. Одамларни 
исломнинг 
соғлом 
фикрларни 
ўйғотувчи 
таъсирига 
ташлаганимиздан кўра, уларни ибтидоий ҳолатда сақлаганимиз 
тўғрироқдир. Биз Ўрта Осиѐга Ғарбдан келдик. Биз билан бирга 
―буюк ҳақиқат‖ келди. Бу ҳақиқат – христиан динидир. Христиан 
динига ўтишни рус мактаби орқали амалга оширмасдан, биринчи 
навбатда биз маҳаллий аҳоли учун бўлган мактаблар ҳақида 
ўйламоғимиз керак. Бу мактабларда биз рус тилини 
ўргатмоғимиз, уларга рус алифбосини ҳам киритмоғимиз зарур‖. 
Ушбу фикрлар мустамлакачи маъмурларининг асл мақсадларини, 
улар олиб борган маънавий-маърифий соҳадаги сиѐсатни яққол 
ифодалайди.
Маълумотларга кўра, XIX асрнинг охирларида Туркистон 
ўлкасида 5281 минг киши, Бухоро амирлигидаа тахминан 3 млн., 
Хива хонлигида 500 минг киши яшаган. Бундай сондаги аҳолини 
ўз эътиқоди ва мафкурасинидан қайтариш, бегона мафкурага, 
бўйсундириш жиддий чора-тадбирларни талаб этишини чор 
маъмурлари яхши англаган эдилар. Қолаверса туб жой 
аҳолисининг шонли тарихи, бой маданияти ва маънавияти 
мавжуд эди. Айнан шунинг учун ҳам мустамлакачи маъмурлари 
Туркистон 
ўлкаси 
аҳолисини 
руслаштириш 
сиѐсатига 
эҳтиѐткорлик билан ѐндошдилар. Ундан ташқари Туркистон 
ўлкаси аҳолисининг асосий қисмини, яъни, 95,6 фоизини 
мусулмонлар, фақат 3,5 фоизини христианлар, 1 фоизини эса 
бошқа диндагилар ташкил этган. Ўлкада ислом дининг мавқеи 
юқори эканлиги, бу соҳадаги ишларга аралашувда ўта 
эҳтиѐткорликни талаб этарди.
Шунингдек, Туркистон генерал-губернаторлигида яшовчи 
аҳолининг 35,7 фоизини ўзбеклар; 44,66 фоизини қозоқлар ва 
қирғизлар; 4,98 фоизини туркманлар; 6,73 фоизини тожиклар; 
2,26 фоизини қорақалпоқлар; 3,75 фоизини руслар; 2,15 фоизини 
бошқа халқлар ташкил этар эди. Россия империяси маъмурлари 
ўлка халқларининг бой тарихи, маданияти, урф-одати ва 
анъаналари, диний бўлса-да, таълим тизимининг маълум 
даражада йўлга қўйилганлиги билан ҳисоблашишга мажбур 
эдилар.
Аммо, диний (эски) мактабларда 5-10 йиллаб ўқиган 
болалар фақат араб алифбосини ўқиш ва ѐзишни ўрганиш, 


150 
Қуръонни ѐдлаш билан чегараланиб, фаннинг бошқа соҳаларидан 
юзаки билим олиш билан чекланар эдилар. Бу ҳолат ҳақида 
К.К.Пален 
шундай 
ѐзган 
эди: 
―Туркистон 
генерал-
губернаторларининг барчаси маҳаллий аҳолининг диний 
сиѐсатига аралашмаслик сиѐсатини олиб бордилар. Шу сабабли 
ҳам мактаб воситаси билан бирор бир маърифий тадбирни
ўтказмадилар. Ўлкадаги мактаблар Туркистон Россияга қўшиб 
олинишидан (яъни, босиб олинишидан) олдин қандай ҳолда 
бўлган бўлса, ўша ҳолатда қолиб кетаверди‖.
Мустамлакачи маъмурлари маҳаллий аҳолини дунѐвий 
таълимга кенг жалб қилишни истамаганликлари туфайли 
Туркистон ўлкасида дунѐвий таълим тизимини шакллантиришга 
деярли эътибор бермай, уни ўз ҳолига ташлаб қўйдилар. Чунки 
дунѐвий таълим аста-секинлик билан ўлкадаги маҳаллий аҳолини 
ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учун сиѐсий кураш 
майдонига олиб чиқиши муқаррар эди.
Шунинг учун ҳам мустамлака тузумининг кейинги даврида 
ташкил этилган рус-тузем мактаблари кенг авж олмай, уларнинг 
сони кўпайтирилмади. Мисол учун, расмий маълумотларга кўра, 
Фарғона, Самарқанд ва Сирдарѐ вилоятларида бор-йўғи 143 та 
рус – тузем мактаби бўлиб, уларда 8961 нафар ўқувчи таълим 
олган. Бу ўша даврдаги ўлка аҳолиси умумий сонинг 0,17 фоизга 
яқинини ташкил этган. Туркистоннинг собиқ генерал-
губернаторларидан бири А.Н.Куропаткин бу ҳақиқатни тан олиб, 
―биз 50 йил давомида туб жой аҳолисини тараққиѐтидан 
жиловладик, мактаблар ва рус ҳаѐтидан четда тутдик‖, деб бежиз 
айтмаган эди. 
Россия 
империясининг 
Туркистон 
ўлкасидаги 
мустамлакачиликни кучайтиришга қаратилган маданий ва 
маърифий сиѐсатидан кўзланган асосий мақсад – Ўрта Осиѐда 
маданий қолоқликни янада чуқурлаштириб, маҳаллий аҳолини ўз 
тарихи, маънавияти, қадриятлари ва миллий урф-одатларидан 
бегона бўлган манқуртларга айлантириш, шу йўл билан 
руслаштириш сиѐсатини амалга ошириш учун объетив ва 
субъектив имкониятлар яратиш эди.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling