Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Йиллар 
Еттисув 
Сирдарѐ 
Ҳаммаси 
1896-1909 
17911 
9824 
27735 
1910 
6575 
1559 
8134 
1911 
4842 
7995 
5837 
1912 
11298 
1166 
12464 
1913 
14321 
2454 
16775 
1914 
10574 
1345 
11919 
Жами 
65521 
17343 
82864 
Россиядан кўчиб келтирилган аҳолининг жойлашиши, ерга 
ишлов бериши ва экин экиши учун империя ҳукумати катта 
миқдордаги маблағлар ажратди. Аммо, унумли ерлари тортиб 
олиниб, қашшоқлашиб қолган деҳқонлар, кўчманчи ва ярим 
кўчманчи аҳолининг аҳволи тобора оғирлашиб борди. Кўчириб 
келинган аҳоли эса доимий равишда озиқ-овқат, хўжалик 
техникаси ва боша маҳсулотлар билан таъминлаб турилди, 
қишлоқлар барпо этилди. Мисол учун, биргина Чимкент 
уездининг ўзида кўчириб келтирилган рус аҳолиси учун 11 та 
қишлоқ қуришга 16 минг 300 рубл ажратилди. Айнан шунинг 
учун ҳам давлат рағбати муносабати билан Туркистон ўлкасидаги 
рус мужикларининг салмоғи йилдан-йилга ортиб борди.
Мустамлака маъмурияти турли йўллар ва воситалар билан 
маҳаллий аҳолига тегишли бўлган ерларни рус мужиклари, казак 
қўшинлари ва давлат ихтиѐрига мусодара қилишга уринди. Ерга 
ва деҳқончилик маҳсулотларига солиқларнинг оширилиши ана 
шундай воситаларидан бири бўлди. Бунинг оқибатида маҳаллий 
аҳоли ўз ерларини сотишга мажбур бўлди.
Туркистонга кўчиб келувчилар йилдан йилга кўпайиб 
борганлиги сабабли, уларни уй-жой, ер, деҳқончилик воситалари 
билан таъминлаш мақсадида ўлкада Ер фонди бошқармаси 
ташкил этилди. Ушбу бошқарма асосан суғориладиган ерларни 
кенгайтириш ҳамда маҳаллий аҳоли ихтиѐрида бўлган ерларни 
турли сабабларни баҳона қилиб тортиб олиш ва мусодара қилиш 
билан машғул бўлди. Мисол учун, Марғилон туманида шу 
бошқарма томонидан маҳаллий аҳолисининг 11,5 минг таноб ери 


144 
мусодара қилинган. Жалолқудуқ волостининг эса солиғини 
тўлолмай еридан воз кечган маҳаллий деҳқонларнинг ерлари 
ҳисобга 3 та рус посѐлкаси, Андижон туманида 2 та, Ўш 
туманида эса 1 та посѐлка барпо этилди. Шу тариқа фақат 1906-
1913 йиллар мобайнида Туркистон ўлкасида 116 та рус посѐлкаси 
барпо этилди. 1916 йилги миллий-озодлик қўзғолонидан сўнг 
генерал-губернатор 
А.Н.Куропаткиннинг 
буйруғи 
билан 
фақатгина Жиззах туманидаги маҳаллий деҳқонлардан 1810 
таноб ер рус мужиклари фойдасига тортиб олинди.
Рус муаллифларининг берган маълумотларига кўра, 
маҳаллий аҳолидан тортиб олиниб, кўп ҳолларда кўчиб келган 
рус мужикларига берилган ерлар майдони қуйидагича бўлган: 
- Сирдарѐ вилоятида 476000 таноб 
- Еттисув вилоятида 780000 таноб 
- Фарғона вилоятида 75000 таноб 
- Самарқанд вилоятида 3000 таноб 
- Каспийорти вилоятида 7000 таноб. 
Таъкидлаш лозимки, Туркистон ўлкасига империянинг 
кўчириш сиѐсати бошланмасдан олдин ҳам ўлкадаги барча 
суғориладиган ерлар банд эди. Юқорида эслатиб ўтганимиздек, 
чор ҳукумати маҳаллий аҳоли эгаллаб турган ерларга рус 
аҳолисини жойлаштириш учун турли сабабларни топди. Мисол 
учун, 1898 йилги Дукчи Эшон қўзғолони баҳонасида манбаларга 
кўра, ―Мингтепа, Қашғар, Тожик қишлоқларининг туғилиб ўсган 
ерларидан қувғин қилинган аҳолисининг бир қисми Аравон уезди 
томонига кўчиб кетди. 780та хонадон эса, Мингтепадан 2 
чақирим жанубдаги адирликка кўчадиган бўлди. Уч қишлоқ 
аҳолисига 1899 йил 1 мартигача уй-жойларини бузиб, кўчиш 
буюрилди ва бу буйруқ ўз вақтида бажарилди. 1899 йил 4 мартда 
эса, уйлари бузилиб, текисланган учта қишлоқ ўрнига янги 
эгалари кўчиб кела бошлади‖. 
Ўлканинг барча ҳудудларида янги кўчиб келганларни 
маҳаллий аҳолининг қаршилигидан муҳофаза қилиш, уларнинг 
ўлкада 
ҳукмронлик 
мавқеини 
мустаҳкамлаш 
мақсадида 
қуроллантириш бошланди. Айниқса, 1898 йилги Андижон 
қўзғолонидан ниҳоятда саросимага тушган империя маъумрияти 
янги ташкил этилган рус посѐлкаларини қуроллантиришга 
киришдилар. Чор маъмурлари ўлкада кўтарилиши мумкин бўлган 
исѐнларга қарши тайѐргарлик кўрдилар. Маълумотларга кўра, 


145 
1898 йилда Еттисув вилоятидаги мингта казак ва икки мингта рус 
деҳқонига 3000та милтиқ тарқатилган. 1898-99 йилларда 
Фарғонага 348та милтиқ ва 22452 та ўқ-дори жўнатилган. 1900 
йилда ўлкадаги рус деҳқонларига 131 та милтиқ ва шунга яраша 
ўқ-дори тарқатилган.
―Ҳар бир рус посѐлкаси, - дея ғурурланиб ѐзган эди Сирдарѐ 
вилояти ҳарбий губернатори Н.Гродеков, - рус қўшинларининг 
бир батальонига тенг ҳарбий салоҳиятга эгадир‖. 1912 йилга 
келиб Туркистон ўлкасида ташкил этилган рус посѐлкалари икки 
кун давомида рус қўшинлари сафига 31 минг қуролли аскар 
етказиб бериш салоҳиятига эга эди. 
Яна бир масалага эътибор бериш лозим бўладики, у ҳам 
бўлса аҳолини кўчириш сиѐсатидаги зўравонликнинг кучайиб 
кетганлигидир. Архив маълумотларига кўра, 1906 йилда Ўш 
уезди Покровский қишлоғида ўзига тўқ рус аҳолиси яйлов ва 
жамоа ихтиѐридаги ўтлоқни маҳаллий аҳолидан тортиб олган. 
Андижон тумани Кўгарт волостида эса кўчиб келганлар 
маҳаллий 
аҳолининг 
ортиқча 
ерларини 
зўрлик 
билан 
эгаллаганлар. Маҳаллий аҳоли улар устилан шикоят қилганида 
эса, кўчириш бошқармаси маъмурлари рус деҳқонлари 
томонидан туриб, уларнинг манфаатини ҳимоя қилишади. Кўчиб 
келганнинг зўравонлиги шу қадар кучайиб кетган эдики, ҳатто 
Туркистон генерал-губернатори Гродеков, унинг ѐрамчиси 
генерал Кондратович, Еттисув вилояти ҳарбий губернатори 
генерал-майор Ионовлар Кўчириш бошқармаси бошлиғи 
Велецкийнинг ўзбошимча ҳаракатларига чек қўйилишини талаб 
қилиб, Петербургга телеграмма юборишади. Аммо, марказ 
уларнинг барчасини ишдан четлатиб зўравонлик сиѐсатини давом 
эттирди. Юқорида келтирилган мисолдан кўриниб турибдики
империянинг олий доирасидаги маъмурлари изчил кўчириш 
сиѐсати 
олиб 
бориш 
жараѐнида 
ўзларининг 
нуфузли 
генералларини ҳам аяшмаган. 
Ўқувчилар яна шунга эътибор бериши лозимки, яхши 
таъминланган бўлишига қарамасдан, пахтачилик ва қишлоқ 
хўжалигининг оғир меҳнатларига чидай олмаган рус деҳқонлари 
ўзлари учун ажратилган ерларни ташлаб, шаҳарларга, темир йўл 
станцияларига, маълум қисми эса ўз юртларига кетиб қола 
бошладилар. Биринчи жаҳон уруши арафасидаги иқтисодий 
қийинчиликлар туфайли бу жараѐн янада кучайди. Мисол учун, 


146 
ўша йилларда (1910-1914 йй.) Еттисув вилоятидан 5275 нафар, 
Сирдарѐ вилоятидан эса, 1841 нафар кўчиб келганлар Россияга 
қайтиб кетганлар.
Хулоса сифатида таъкидлаш лозимки, Россия империяси 
маъмурлари Туркистон ўлкасида русларнинг нуфузини кўтарищ 
мақсадида маданий қолоқликни чуқурлаштириш, маҳаллий 
аҳолини ўз қадриятлари ва миллий анъаналаридан бебаҳра 
қилишга қаратилган эътибори ҳам асосан кўчириб келтирилган 
аҳоли сонининг ортиб бориши билан узвий боғлиқ эди. Кўчириш 
сиѐсатининг асосий мақсади – миллий давлтчилик анъаналарини
қўпориб ташлаш, миллий маданият ва маҳаллий тилларни 
камситиш, 
халқ 
оммасини 
маънавий, 
ижтимоий-сиѐсий 
қолоқликка маҳкум этиб, охир-оқибатда руслаштиришдан иборат 
эди.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling