Ўзбекистон тариxи
Биринчи жаҳон урушининг ўлка ҳаѐтига салбий таъсири
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
Биринчи жаҳон урушининг ўлка ҳаѐтига салбий таъсири. 1916 йилги халқ қўзғолони. 154 XIX арснинг охири ва XX асрнинг бошларида империя маъмурлари Туркистондаги маҳаллий аҳолининг миллий-озодлик ҳаракатларини шафқатсизлик билан бостириб турган бўлса-да ўлкадаги норозилик ҳаракатларини ва қўзғолонлар тўхтамади. Чунки, 1910-1914 йилларда Туркистон ўлкаси аҳолиси ўртасида миллий ўзликни англаш жараѐни кучая бошлаган эди. Ундан ташқари, 1914 йилда Россиянинг биринчи жаҳон урушига қўшилиши, шу йилнинг 26 июлида Туркистон ўлкаси ―фавқулодда муҳофаза ҳолатида‖ деб эълон қилиниши вазиятни янада кескинлаштирди. Бу эълонга кўра, ҳар қандай ташвиқот ва тарғибот таъқиқланиб, тартибини бузганларга Махсус қўмита томонидан 500 рублгача жарима ѐки ўн ой муддатга қамоқ ҳуқуқи белгиланди. Биринчи жаҳон уруши йилларида ўлкадаги мавжуд мустамлака тузумидан норозилик маҳаллий ишчилар ва ҳунармандлар орасида ҳам кучайиб борди. Хусусан, архив ҳужжатлари ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган 425 та саноат корхонасидан 220 таси пахта тозалаш, 76 таси кўн-тери ишлаб чиқриш, 32 таси пилла қуритиш заводлари бўлиб, уларда жами 18 минг нафар ишчи ишлаган. Ишчилар жуда оғир шароитларда кунига 12-14 соатдан меҳнат қилганлар. Темир йўл ишчилари орасида маҳаллий миллат вакиллари 4,5-5 минг ишчини ташкил этган. Айнан темир йўл соҳасидаги қора ишлардаги, қурилишлардаги ва малакали ишлардаги маҳаллий ишчилар инқилобий ва тузумдан норози кайфиятдаги, турли ислоҳотлар тарафдорлари бўлган ҳаракатлар таъсири остида ўз ҳақ-ҳуқуқларини таниб, миллий ўзлигини англай бошлаган эдилар. Тошкент Бош темир йўл устахонасидаги гоҳ яширин, гоҳ ошкора кураш жараѐнидаги тажрибага эга бўлган ўзбек ишчилари уларнинг йўлбошчилари бўлганлиги ҳақида кўплаб архив манбалари маълумот беради. Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling