Ўзбекистон тариxи
Тошкентнинг Анҳор канали – эски ва янги шаҳар ўртасидаги чегара
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
Тошкентнинг Анҳор канали – эски ва янги шаҳар ўртасидаги чегара
XIX аср охирлари – XX аср бошлари Эътибор бериш лозимки, уруш йилларида мустамлакачилар Россия тўқимачилик саноати манфаатларини ҳимоя қилиб, бозор иқтисодиѐти қонунларига хилоф равишда пахтанинг ҳар бир пудига қатъий нарх – 24 рубл белгилаган эди. Натижада пахтакор деҳқонлар бир йил ичида 60 млн рубл зарар кўрдилар. Маълумотларга кўра, 1915 йилда пахтанинг нархи 50 фоизга оширилган бўлса, бошқа зарур маҳсулотлар нархи 400-500 фоизга, ноннинг нархи эса 6 бараварга кўтарилиб кетди. Натижада чайқовчилик ва судхўрлик авж олиб, оддий меҳнаткаш аҳолининг норозилиги кучайиб борди. Замонавий адабиѐтларда берилишича, империя мустамлакачилари биринчи жаҳон уруши йиллари Туркистондан 59 млн.пуд пахта, 8,5 млн.пуд пахта ѐғи, 950 минг пуд пилла, 2.925 минг пуд тери, 300 минг пуд гўшт, 229 минг пуд совун, 474 минг пуд балиқ олиб кетишган. Ундан ташқари фронтга ѐрдам учун аҳолидан 70 минг от, 12 мингта туя, 38 минг квадрат метр гилам-наматлар, 2400 минг нақд пул йиғиб олинган. Бунинг устига кундалик эҳтиѐж маҳсулотларининг нархи ниҳоятда ошиб кетган бир шароитда рус императорининг 157 мардикорлик тўғрисидаги фармони меҳнаткаш халқ бўйнидаги иқтисодий асоратлар устига оғир юк бўлиб тушди. Бирнчи жаҳон уруши иштирокидаги тобора кўплаб қурбонлар ҳамда йўқотишлар Россия империясини тобора ҳолдан тойдириб борди. Империя маъмурлари қандай қилиб бўлса-да, вазиятни енгиллаштириш чораларини излай бошладилар. Россия Олий Бош қўмондонлик штаби ҳарбий вазирликдан ―армия эҳтиѐжлари учун салмоқли миқдорда куч ажратишни‖ зудлик билан талаб қилди. Ҳарбий вазирлик эса бу масалани мустамлакалар ҳисобидан ҳал қилишга қарор қилди. Натижада 1916 йил 25 июнь куни имепратор Николай II нинг «Империядаги рус бўлмаган эркак аҳолини ҳаракатдаги армия районида мудофаа иншоотлари ва ҳарбий алоқа йўллари қуриш учун олиб бориладиган ишларга, шунингдек, давлат мудофааси учун қилиш зарур бўлган бошқа ҳар қандай ишларга сафарбар қилиш ҳақидаги‖ фармони эълон қилинди. Ушбу фармонга кўра, Сибирь, Ўрта Осиѐ, Қозоғистон, Кавказ орти халқлари аҳолисидан 19 ѐшдан 43 ѐшгача бўлган 400 минг эркак фронт ишларига, яъни, мардикорликка сафарбар қилиниши лозим эди. Туркистон генерал-губернатори А.Н.Куропаткинга зудлик билан фармонни амалга оширилиш буюрилиб, Сирдарѐ вилояти зиммасига 87 минг, Самарқандга 88 минг, Фарғона вилояти зиммасига 50 мниг киши юбориш мажбурияти юкланди. Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling