Ўзбекистон тариxи
Акмал Икромов – Ўзбекистон
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
Акмал Икромов – Ўзбекистон Компартияси биринчи котиби И.Хидиралиевнинг ҳаѐти 1928 йилда фожиали тарзда тугайди. Совет тузуми давридаги миллий раҳбарлар устида сўз борар экан, давлат ва сиѐсат арбоби Акмал Икромов(1898- 1938) фаолияти ҳақида тўхталиб ўтиш лозим бўлади. А.Икромов совет ҳокимиятига содиқлик билан хизмат қилди. Унинг ер-сув ислоҳоти ва жамоалаштириш хусусида билдирган фикрлари бунинг ѐрқин далилидир. Ер-сув ислоҳотини ўтказишдан мақсад нима деган саволга Акмал Икромов: ―ер бир гуруҳ бойлар тўдаси қўлида тўпланиб қилди,...бой хўжаликларни тугатмасдан туриб, пахтачиликни ривожлантириб бўлмайди‖ деган эди. Шунингдек, у ―18лар гуруҳи‖, ―иноғомовчилик‖ка қарши чиқишлар қилиб, уларни миллатчиликда айблайди ва уларга қарши кураш олиб боришга чақиради. 20-йилларнинг охири-30 йилларнинг ўрталаридаги бир қатор қатағонлар учун Акмал Икромов ҳам жавобгардир. Лекин мустабид тузумнинг содиқ хизматчиси бўлган Акмал Икромовнинг ҳам 1938 йилда ―халқ душмани‖ сифатида отиб ташланади. 269 Йўлдош Охунбобоев – биринчи ўзбек совет раҳбарларидан бири Тадқиқ қилинаѐтган даврдаги давлат арбобларидан яна бири Йўлдош Охунбобоев ҳисобланади (1885-1943). У 1926-27 йилларда Ўзбекистонда ер-сув ислоҳотини ўтказиш марказий комиссияси раиси сифатида иш олиб борган, Фарғона вилояти ҳамда республика қишлоқ хўжалигини тиклашда иштирок этган. Йўлдош Охунбобоев 1943 йилда Тошкентда вафот этган. Файзулла Хўжаев – Ўзбекистон ССР ҳукумати раиси Шу даврдаги кўзга кўринган давлат арбоби - Файзулла Хўжаевдир (1896-1938). 1920 йили инқилобчи Ёш бухороликлар Туркистон марказий бюроси раиси, 1920-24 йилларда Бухоро Халқ Совет Республикаси Нозирлар Кенгашининг раиси (шунингдек, Ташқи ишлар, Ҳарбий ишлар нозири) бўлиб ишлаган. Файзулла Хўжаевнинг фаолияти ниҳоятда мураккаб сиѐсий вазиятда ўтган. Ўзбекистонда юз бераѐтган ўзгаришлардан қониқмаганлигини у ўзининг бир қанча танқидий чиқишларида билдиради. Масалан, 1924 йилдаги большевикларнинг миллий-ҳудудий чегараланишига қарши ўз фикрларини илгари сурган, ―Бухоро инқилоби тарихига доир‖ асарида Файзулла Хўжаев жадидчиликка холис баҳо беришга ҳаракат қилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling