Ўзбекистон тариxи


 Бухоро амирлигининг ағдарилиши. Бухоро Халқ


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

 
7. Бухоро амирлигининг ағдарилиши. Бухоро Халқ 
Совет Республикасининг ташкил топиши. 
 
1917 йил Бухоро амирлиги ҳам муҳим ўзгаришлар 
арафасида турарди. Бу даврда Бухорода жадидчилик ҳаракати ва 
ундан ўсиб чиққан ѐш бухороликлар партиясининг фаолияти 
кучайди. Ёш бухороликлар 1910 йилдаѐқ ўзларини алоҳида 
ташкилот сифатида эълон қилган эди. Улар даставвал мавжуд 
монархия тузуми доирасида демократик ислоҳотлар ўтказиш, 
конституцион монархияни ўрнатиш орқали амирнинг мутлақ 
ҳокимлигини чеклаб қўйиш тарафдори бўлишган. 
1917 йил 7 апрелда Бухоро амири Сайид Олимхон 
мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш тўғрисида фармон чиқарса ҳам 
амалда уни жорий қилмади. Жадидлар Бухоро шаҳрида намойиш 
уюштирганларидан сўнг мамлакатда уларни ѐппасига таъқиб 
этиш бошланди.


248 
Бухородаги апрел воқеаларининг якуни шу бўлдики, 
ҳукуматда консерватив кучлар яна устунликка эришдилар. Сайид 
Олимхон қозикалон Шарифжон Махдумни лавозимидан 
бўшатди, ғазабланган мутаассиблар раис Абдусамадхўжани 
оломон қилиб ўлдирдилар. Насруллобек қўшбегининг буйруғи 
билан ѐш бухоролик жадидларнинг машҳур намояндаси 
Садриддин Айний ва бошқалар 75 таѐқ уриб жазоландилар. 
Ислоҳотчилик ҳаракатининг бу босқичи мана шундай салбий 
натижа билан якунланди. 
Октябр тўнтаришидан кейин совет Россияси билан Бухоро 
амирлиги ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Туркистон 
республикасининг большевиклардан иборат раҳбарияти Бухоро 
амирлигининг давлат мустақиллигини расмий равишда тан 
олишига қарамай, амалда унинг ички ишларига доимий равишда 
аралашиб турди. 
Ёш бухороликлар амирлик истибдодига қарши курашни 
давом эттирди. Партия ичида турли гуруҳларнинг борлиги, 
қарашларнинг хилма-хиллиги туфайли ягона дастур тузишга 
эҳтиѐж туғилди. Марказий қўмита бу вазифани 1917 йил ноябрда 
Фитратга топширди. Фитрат томонидан 1918 йил январда ѐзилган 
ѐш бухороликлар партиясининг дастури Марказий қўмита 
томонидан тасдиқланди ва ислоҳот лойиҳаси сифатида эълон 
қилинди. Унда Бухорода конституциявий монархия ўрнатиш, 
Бухоронинг иқтисодий, сиѐсий ва ҳарбий мустақиллигини 
таъминлаш, 
маданий 
тараққиѐтга 
эришиш 
лозимлиги, 
деҳқончилик ва солиқ тизимига алоҳида эътибор берилди. 
Бухорода замонавий армияни ташкил этиш, 2 йиллик мажбурий 
ҳарбий хизматни жорий қилиш, давлат ҳисобидан мактаблар ва 
олий ўқув юртлари очиш зарурлиги таъкидланди. Лойиҳада 
Бухорода 10 та нозирликдан иборат Нозирлар Шўроси тузиш 
таклиф этилди. Кейинчалик Файзулла Хўжаев Фитрат 
лойиҳасининг анча чекланганлигини танқид қилиб, унда 
бошқарувнинг республика усулини жорий этиш талаб 
қилинмаганлигини кўрсатган эди. 
Туркистон ХКС Бухоро давлатига ғанимлик қилиб, амир 
ҳукуматини куч билан ағдаришга уринди. Большевиклар шу 
мақсадда ѐш бухоролик жадидларни қўллаб-қувватлашди. 1918 
йил март ойида Туркистон ўлкаси ХКС раиси Ф. Колесов 
қўмондонлигидаги қизил аскарлар мамлакат пойтахти Бухоро 


249 
шаҳрига 
ҳужум 
уюштирдилар. 
Уларнинг 
ҳужуми 
муваффақиятсиз тугаган бўлса ҳам, Бухородаги сиѐсий тузумни 
ўзгартириш учун уриниш тўхтамади. Афсуски, амир Олимхон 
мамлакат 
тақдири 
ҳал 
қилинаѐтган 
ушбу 
фурсатда 
мухолифатдаги ѐш бухороликлар партияси арбоблари билан тил 
топиша олмади. У мамлакатла конституцион монархия ва 
демократик тартиботларни ўрнатмоқчи бўлган жадидлар - ѐш 
бухороликларни йўқотиш йўлини тутди. Файзулла Хўжаевнинг 
таъкидлашича, Колесов воқеасидан кейин амир мамлакатда 3000 
кишини қатл қилган. Садриддин Айнийнинг ѐзишича фақат 
пойтахт-Эски Бухоро эмас, балки Ғиждувон, Шофиркон, 
Вобкент, Қоракўл, Чоржўй, Хатирчи, Кармана, Қарши, 
Шаҳрисабз бекликларида ҳам минглаб кишилар жадидликда 
айбланиб, ноҳақ ўлдирилди. Бухоролик жадидарнинг тирик 
қолган вакиллари Самарқанд, Тошкент ва Москвага жўнаб 
кетишга мажбур бўлишди. 
Ёш бухороликларнинг бир қисми 1918 йилнинг ѐзида 
Тошкентда Бухоро компартиясини тузишди. Файзулла Хўжаев 
Москвадаги муҳожирлик даврида, 1918 йил октябрда Туркистон 
республикасининг РСФСР ҳукумати ҳузуридаги мухтор 
ваколатхонаси қошида ѐш бухороликлар партияси бўлимини 
ташкил қилди. 1920 йил январда Тошкентда Файзулла Хўжаев 
бошчилигидаги инқилобчи ѐш бухороликлар партиясининг 
Туркистон Марказий бюроси тузилди. Большевиклар ѐш 
бухороликлардан 
амирлик 
ҳокимиятини 
ағдаришда 
фойдаландилар. Улар ҳам тактик мақсадларни кўзлаган ҳолда 
большевикларга яқинлашишди.
Ёш бухороликлар партиясининг Туркистон Марказий 
бюроси 
1920 
йил 
13-14 
июнда 
бўлган 
бирлашган 
конференциясида Файзулла Хўжаев тузган дастурни қабул қилди. 
Дастур ―Зулмга қарши бирлашингиз!‖ деган шиор ва кириш 
қисми билан бошланади. Бу қисмда Бухоронинг умумий аҳволи 
ва ѐш бухороликларнинг асосий мақсадлари, иккинчи қисмида 
эса ѐш бухороликларнинг амалий таклифлари, ислоҳот ва 
мамлакатнинг идора қилишни ташкил қилиш режаси баѐн 
этилди. Шариат-адлия ишларини олиб боришнинг негизи, деб 
қуйидагича эътироф қилинди: ‖Шариат-адолатни талқин қилувчи 
ва камбағалларни ҳимоя этувчидир‖. Дастурда амирликни қурол 
кучи билан ағдариб ташлаш ва Бухорони демократик халқ 


250 
республикаси деб эълон қилиш талаби қўйилди. Ёш 
бухороликлар катта бойлар қўлидаги ерларни мусодара қилиш, 
бепул бошланғич таълим жорий этиш, шунингдек, қишлоқ 
хўжалиги, ҳунармандчилик саноати, ички ва ташқи савдонинг 
аҳволини яхшилаш йўлида амалий чора-тадбирлар кўриш 
зарурлигини таъкидлашди. 
1920 йил 25 августда Туркистон фронти қўмондони 
М.В.Фрунзе қизил аскарларга Бухорони босиб олиш учун буйруқ 
берди. Кескин жанглардан сўнг, 2 сентябрда Бухоро шаҳри босиб 
олиниб, Сайид Олимхон ҳокимиятдан ағдариб ташланди. Қизил 
аскарлар Шарқнинг энг қадимги шаҳарларидан бири, ―Ислом 
динининг гумбази‖ ва ―шариф шаҳар‖ ҳисобланган муқаддас 
Бухорони вайрон қилдилар. Қадимий Бухоро ўт ва ҳаробалар 
ичида қолди. 
Шафқатсиз ўқ ѐмғири ва бомбардимон натижасида шаҳар 
обидаларининг бир қисми вайрон этилиб, минглаб бегуноҳ 
одамлар нобуд бўлган. Ўша давр воқеаларининг бевосита шоҳиди 
бўлган маҳаллий тарихчи Муҳаммад Али Балжувоний ўзининг 
―Тарихи Нофеий‖ (―Фойдали тарих‖) асарида қизил аскарлар 
томонидан қилинган Бухоро босқини оқибатларини қуйидагича 
тасвирлайди: ―Бухорони босиб олиш натижасида 34 гузар, 3000 
дан ортиқ дўкон, 20 та сарой, 29 та масжид ѐниб хароб бўлди. 
Минораи Калонга ҳам зарар етиб, Олимхон ва Мир Араб 
мадрасалари ѐниб кетди... Ҳазрати Имом дарвозасидан Гузари 
Назаргача, Кофиробод, Ўғлон дарвозаси, Масжиди Калон
Зиндондан Тўқимдўзий ҳаммомигача, минора остидан то 
Сўзангарон даҳаси, Гул бозор, Латтафурушлар растаси, 
Регистондан то Пули ошиқоннинг бошигача батамом ѐниб кетди. 
Қарши дарвозаси ҳам ѐниб кетди... Шаҳарда 3000га яқин ҳовли 
ѐниб кул бўлди. Бухоро шаҳри қарийб 20 кун ѐнганди. 
Бухоронинг шу даражада хароб бўлганини ҳеч бир тарих 
кўрмаган эди‖. Бухороликлар бу кунларни ―кичик қиѐмат‖ деб 
аташган. 
Шаҳарга кирган қизил аскарлар аркдаги амир хазинасини, 
Бухоро қозикалони, қўшбеги ва бошқа амалдорларнинг 
бойлигини мусодара қилганлар. аскарлар ва қўшин раҳбарлари 
катта бойлик орттирганлар. Ҳатто Фрунзе хазинадаги 
қимматбаҳо бойликларнинг бир қисмини ўзи учун сақлаб қўйган. 
Туркистон ҳарбий-инқилобий бюро ―учлиги‖нинг аъзоси 


251 
А.Машицкийнинг 1920 йил сентябрда В.И.Ленинга ѐзган 
маълумотномасида шаҳар маркази яксон қилинганлиги, Регистон 
ва арк ѐндирилгани, арк ертўлалари ва омборхоналаридаги 
бойликлар-олтин, кумуш, бриллиантлар талангани, бунда қизил 
армия бевосита қатнашгани ҳақида хабар берган.
Сентябрь ойининг бошида амирлик хазинаси ва бошқа 
бойликлар ортилган 2 эшелон юк Самарқанд ва Тошкент орқали 
Москвага йўл олди. Қарийб 15 сентябргача давом этган Бухоро 
таловининг гувоҳи бўлган Туркбюро раиси ўринбосари 
Г.Сафаров қуйидагича ѐзган эди: ―Бухорога келган қизил 
қўшинлар энг аввало талончилик билан шуғулландилар. Улар 
ҳаммани ва ҳамма нарсани таладилар. Умуман қизиллар 
Бухорони талаш учун келган эдилар‖. Бухоро шаҳридан сўнг 
қизил армия 27 бекликни ҳам бирин-кетин эгаллаб, Бухоро 
амирлигига барҳам беришди. 
1920 йил 14 сентябрда бўлган Халқ Нозирлар Шўроси, 
Ревком ва Бухоро Компартияси МКнинг умумий йиғилишида 9 
кишидан иборат Бутун Бухоро инқилобий қўмитаси (раиси-
Абдулқодир Муҳитдинов) ва республика ҳукумати-11 кишидан 
иборат Халқ Нозирлар Шўроси (раиси-Файзулла Хўжаев) 
тузилди. Мамлакатни бошқариш мақсадида тузилган Бухоро 
Халқ Нозирлар Шўроси таркиби қуйидагича эди: раис ва 
хорижий-ташқи ишлар (нозир-Файзулла Хўжаев), маориф (Қори 
Йўлдош Пўлатов), дохилия-ички ишлар (Мухтор Сайиджонов), 
молия (Усмонхўжа Пўлатхўжаев), давлат назорати (Нажиб 
Ҳусайинов), 
фавқулодда 
комиссия 
(Чека 
раиси-Юсуф 
Иброҳимов), адлия (Мукаммил Бурҳонов), ҳарбий ишлар 
(Баҳовуддин Шиҳобуддинов), ер-сув ишлари-деҳқончилик 
(Абдулқодир Муҳитдинов), савдо ва саноат (Мирзо Муҳитдин 
Мансуров) нозирликлари. Бу пайтга келиб инқилобчилик 
таъсирида бўлган ѐш бухороликлар партияси аъзолари Бухоро 
компартияси сафига киришга мажбур бўлган эдилар. Ушбу 
ўринда таъкидлаш жоизки, асосан жадидлардан ташкил топган 
Бухоро ҳукумати ўша пайтда маълумотли кишилар йиғилган 
ҳукуматлардан бири ҳисобланган. Бухоро жадидлари ўзларининг 
ислоҳотчилик ғояларини янги ҳукуматдаги фаолиятлари 
давомида амалга оширишга ҳаракат қилдилар. 
1920 йил 6-8 октябрда амирнинг ѐзги саройи-Ситораи Моҳи 
хосада чақирилган Бутун Бухоро халқ вакилларининг


252 
I қурултойида Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) 
тузилганлиги тантанали равишда эълон қилинди. Бу давлат 
тузуми жиҳатидан халқ демократик ҳокимияти эди. Унинг 
зиммасига қисқа муддат ичида ўрта асрчилик анъаналаридан 
мерос қолган амирлик Бухоросини демократик давлатга 
айлантиришдек тарихий вазифани бажариш тушди. Қурултой 
давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи олий органи бўлган 
Бухоро инқилобий қўмитаси (Марказий Ревком), Бухоро Халқ 
Нозирлар Шўроси-дастлабки ҳукумат таркибини узил-кесил 
тасдиқлади. Уларнинг ваколат муддати II қурултойгача 
узайтирилди. 1920 йил октябрь-ноябрь ойларида БХСР билан 
РСФСР ўртасида муваққат ҳарбий-сиѐсий аҳдлашув ва шартнома 
тузилди. 1921 йил 4 мартда ҳар икки давлат ўртасида иттифоқ 
шартномаси имзоланди. Ушбу шартномалар мустақил сиѐсат 
юритишга ҳаракат қилаѐтган ѐш Бухоро давлати арбоблари 
фаолиятини муайян даражада чеклашга олиб келди. Иттифоқ 
шартномаси мустақил Бухоро давлати ҳудудида совет қўшинлари 
туришини ―қонуний‖ асослаб бердики, мазкур ҳол БХСР ички 
ишларига Россиянинг тўғридан-тўғри ҳарбий жиҳатдан қуролли 
аралашувидан бошқа нарса эмас эди.
Бухоро ҳукумати олдида турган энг асосий вазифалардан 
бири ер-сув масаласини ҳал қилиш эди. 1920 йил 30 сентябрда 
Бухоро Марказий Ревкоми «Ер тўғрисида»ги декретни қабул 
қилди. Декретга мувофиқ, собиқ амир, унинг қариндошлари ва 
амалдорлари қўлидаги бутун ер-мулк камбағал ва ерсиз 
деҳқонларга берилиши керак эди. Шунингдек, декретга кўра, 
«хирож», «амлок» ва бошқа солиқлар бекор қилинди. Архив 
ҳужжатларида келтирилишича, фақат Эски Бухоро туманлари ва 
Чоржўй беклигида собиқ амир ва бекларга қарашли 10000 таноб 
ер мусодара қилиниб, камбағал деҳқонларга тақсимлаб берилди.
Аввал бошида Бухородаги янги тузум ва унинг ижобий 
чора-тадбирларини аҳоли маъқуллаб кутиб олди. Бироқ янги 
ҳокимият томонидан мулкдорлар табақасига нисбатан кўрилган 
қаттиқ чоралар, уларга тегишли бутун мол-мулкнинг мусодара 
қилиниши, сарой аъѐнлари ва амир амалдорларининг ѐппасига 
ҳибсга олиниши ва отиб ташланиши, амир хазинасининг 
Москвага олиб кетилиши, мажбурий озиқ-овқат развѐрсткаси, 
унинг қаттиққўллик билан амалга оширилиши, ислом дини ва 
уламоларга нисбатан душманлик сиѐсати, республика ҳудудида 


253 
турган 
қизил 
армия 
таъминотининг 
аҳоли 
зиммасига 
юклатилиши бунинг устига, қизил аскарларнинг босқинчилик ва 
талончилик фаолияти ҳаққоний равишда халқнинг кучли 
норозилигига сабаб бўлди. Республикадаги ижтимоий-сиѐсий 
муносабатлар ҳам кескинлашди. Бухорода амир ҳокимияти 
ағдариб ташланган дастлабки ҳафталардаѐқ мамлакатнинг 
ғарбий, марказий ва шарқий қисмларида қизил армиянинг 
босқинчилик сиѐсати ва большевиклар зулмига қарши бошланган 
қуролли қаршилик ҳаракати авж олиб кетди.
Бухоро ҳукумати ичида сиѐсий бўлиниш кучайди. Бир 
тарафдан, 
Бухоро 
компартияси 
ичидаги 
сўл 
ва 
ўнг 
коммунистларга қарши ғоявий жиҳатдан кураш олиб боришга 
тўғри келса, иккинчи тарафдан, РСФСР ва унинг фавқулодда 
органлари бўлган Турккомиссия, Туркбюро, Ўрта Осиѐ бюроси 
ѐш мустақил давлатнинг босган ҳар бир қадамини сергаклик 
билан назорат қилиб турар эди. Шундай бўлишига қарамасдан 
Ф.Хўжаев, У. Пўлатхўжаев, Отаулла Хўжаев, Фитрат, Муинжон 
Аминов, Мухтор Сайиджонов, Саттор Хўжаев, М.Мансуров, А. 
Муҳитдинов ва бошқалар ҳукуматда демократик йўл тутиб, 
мўътадил мавқеда турдилар. Улар БХСРнинг амалда мустақил 
бўлиши, ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини ѐқлаб чиқдилар.
1921 йил 18-23 сентябрда бўлган Бутун Бухоро халқ 
вакилларининг II қурултойида демократик руҳдаги БХСР 
Конституцияси қабул қилинди. Бухоро тарихидаги дастлабки 
Конституция 
фуқароларнинг 
демократик 
ҳуқуқ 
ва 
эркинликларини 
қонун 
йўли 
билан 
мустаҳкамлади. 
Конституцияда давлатни идора этиш учун халқнинг барча табақа 
вакилларининг иштироки таъминланди. Хусусий мулк ва савдо-
сотиқ эркинликлари унда ўз ифодасини топди. БХСР 
Конституцияси барча фуқароларга тенг сиѐсий ҳуқуқ берди, 
миллий тенгсизликни йўқотди.
II қурултойда Бутун Бухоро МИК ташкил қилиниб, унинг 
раиси қилиб Усмонхўжа Пўлатхўжаев (1887-1968) сайланди. 1922 
йил августда бўлган III қурултойда бу лавозимни Порсо Хўжаев 
эгаллади.
Бухоро Республикасидаги иқтисодий сиѐсат ва хўжалик 
соҳасидаги ислоҳотлар зиддиятли тарзда кечди. Бухоро 
инқилобий қўмитасининг 1921 йил 2 февралдаги декрети ҳамма 
ерларни умумхалқ мулки деб эълон қилди. Вақф ерлари 


254 
тугатилди, айрим тоифадаги хўжаликларнинг чорва моллари ва 
мулклари мусодара қилинди. Суғориш тизими издан чиқди. Экин 
майдонлари қисқариб чорва молларининг сони камайиб кетди. 
Шу билан бир вақтда кўплаб ижобий ишлар ҳам амалга 
оширилди. 1921 йил кузида ерни тортиб олиш бекор қилинди. 
БХСР МИКнинг умумий авф тўғрисидаги 1922 йил 25 май 
декрети вақфларни тугатишни тўхтатиш, қозихоналар ишини, 
шариат кўрсатмаларини тиклаш ва бошқаларни эълон қилди. Ўша 
йилнинг ноябр ойида янги иқтисодий сиѐсат (НЭП)га ўтиш эълон 
қилинди. Бухоро давлат банки тузилиб, «пул ислоҳоти» амалга 
оширилди. Деҳқонларни моддий рағбатлантириш чоралари 
кўрилди. Бу қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланишига олиб 
келди. 1923 йили суғориладиган ерлар майдони 1913 йилдаги 
даражага яқинлашиб қолди. Темир йўл тикланиб, завод ва 
фабрикалар қайтадан ишга тушди. Бу пайтга келиб Бухоро 
Республикасида 19 та корхона, 500 дан ортиқ бозор ишлаб турди. 
Хусусий сармоя 12000 савдогарлар маблағидан иборат бўлди.
1923 йил март ойида Туркистон, Бухоро ва Хоразм 
иқтисодий жиҳатдан бирлаштирилди ва уни бошқариш учун Ўрта 
Осиѐ Иқтисодий Кенгаши (Средаз ЭКОСО) тузилди. БХСР 
ҳукумати раиси Файзулла Хўжаев Ўрта Осиѐнинг иқтисодий 
жиҳатдан бирлашуви тўғрисидаги фикрни бошида қўллаб-
қувватламади. Чунки у иқтисодий сиѐсатни ишлаб чиқиш, ҳатто 
минтақа халқ хўжалиги истиқболлари тўғрисида қарор қабул 
қилишгача бўлган барча ишлар марказ қўлига ўтаѐтганлигини 
англаб, бу сиѐсатнинг машъум оқибатларини мушоҳада қила 
олган эди. Бухоро ҳудудида жойлашган совет Россияси 
қўшинлари Бухоро давлатининг озиқ-овқати ва ем-ҳашаги билан 
таъминланар эди. Ҳукумат бошлиғи Ф.Хўжаев совет қўшинлари 
сонини 15000 кишигача қисқартириш тўғрисидаги масалани 
Москва олдига бир неча марта қўйди.
Бироқ Бухоро республикасидаги демократик жараѐнларга 
мамлакат ташқарисидан тазйиқ тобора кучайиб борди. 1923 йил 3 
июнда Бухорога СССР Қуролли кучларининг Бош қўмондони 
С.С.Каменев, Туркфронт Инқилобий ҳарбий кенгаши раиси 
А.И.Корк, РКП (б) МК Ўрта Осиѐ бюроси аъзоси Михайлов ва 
бошқалар келишди. Улар Бухоро ҳукумати фаолиятидан 
қониқмаѐтганликларини очиқ айтиб, социалистик ўзгаришларни 
жадаллаштириш кераклигини таъкидлашди. Орадан кўп ўтмай


255 
12 июнда РКП (б) МК Сиѐсий бюроси махсус қарор қабул қилиб, 
Бухоро ҳукуматини советлаштириш чора-тадбирларини белгилаб 
берди. Совет ҳукумати ўз буйруқларини тез ва қаршиликсиз 
амалга ошириш учун РКП (Б) МК котиби Я.Э.Рудзутакни 
Бухорога жўнатди. 23 июнда БКП МК ѐпиқ пленумида Рудзутак 
иштирок қилиб, Бухоро ҳукумати раҳбарлари ва маҳаллий 
коммунистлар олдига қатъий талабларни қўйди. Файзулла 
Хўжаевнинг энг яқин сафдошлари бўлган собиқ ѐш бухоролик 
жадидлар Отаулла Хўжаев (ташқи ишлар нозири), Фитрат 
(маориф нозири), Саттор Хўжаев (молия нозири), Муинжон 
Аминов (Бухоро ЭКОСО раиси) лавозимларидан четлаштирилиб, 
Бухоро давлати ҳудудидан чиқариб юборилди. Қори Йўлдош 
Пўлатов, Абдурахим Юсуфзода, Музаҳар Махсум Бурҳонов, 
Ҳожи Ҳамро Йўлдошев ҳам маъсул лавозимлардан олиб 
ташланди. 
Бухоро 
ҳукумати 
Москва 
ва 
Тошкентнинг 
―коммунистча сабоғи‖ни олган ―тажрибали совет ходимлари‖ 
билан тўлдирилди.
Бухоро 
ҳукуматида 
Туркистондан 
юборилган 
эмиссарларнинг таъсири тобора кучайиб борди. Коммунистик 
унсурлар бу билан чекланиб қолмасдан 14 августда бўлган 
Бухоро МИК фавқулодда сессиясида Конституция матнига 
ўзгартириш киритишга ҳам муваффақ бўлдилар. 1923 йил 11-17 
октябрда бўлган Бутун Бухоро халқ вакилларининг IV қурултойи 
Конституцияни ўзгартириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. 
Унга биноан барча савдогар, мулкдор ва собиқ амалдорлар 
сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Аммо ишчи ва косибларнинг 
сайлов ҳуқуқи кенгайтирилди. Шунингдек, қурултой жамиятда 
ижтимоий беқарорликни кучайтирадиган ―Совет курилиши 
тўғрисида‖ номли махсус қарор қабул қилди. Жамият тобора 
сиѐсийлашиб борди. Бухорода ўтказилаѐтган демократик 
ислоҳотларнинг тақдири хавф остида қолди. Марказнинг талаби 
билан мамлакатда сунъий равишда социалистик қайта 
қуришларни амалга оширишга киришилди. Республикадаги бу 
кескин вазият қуролли мухолифат ҳаракатининг кучайишида ҳам 
ўз ифодасини топди. 
Шундай қилиб, 1923 йил ѐзида мустабид совет тузуми 
Бухорода ўзига хос давлат тўнтаришини амалга оширди. Миллий 
қўшин ва миллий валюта большевиклар томонидан тугатилди. Бу 
ҳолат Бухоро мустақиллигига катта хавф туғдирди. Бироқ Хоразм 


256 
республикасидан фарқли равишда, фақат 1924 йил кузидан 
бошлаб Бухорода социалистик тараққиѐт томон йўналиш 
бошланди. 
1924 йил 18-20 сентябрда бўлиб ўтган Бутун Бухоро халқ 
вакилларининг V қурултойида БХСР Бухоро Совет Социалистик 
Республикаси (БССР)га айлантирилди. БССРнинг тузилиши 
юқоридан туриб сунъий тарзда амалга оширилган ходиса эди. 
Натижада тараққиѐтнинг демократик йўли инкор қилиниб, 
социалистик йўналиши танланди. Марказдаги большевик 
раҳбарларининг 
Бухоро 
ва 
Хоразм 
республикаларини 
социалистик республикаларга айлантиришдан кўзда тутган 
асосий мақсади маҳаллий халқларни тезроқ советлаштириш, халқ 
онгига коммунизм мафкурасини мажбуран сингдириш эди. 1924 
йил ноябр ойи охирида худди Хоразм республикаси сингари 
Бухоро ССР ҳам тугатилиб, унинг ҳудуди 1925 йилда ташкил 
этилган Ўзбекистон ССР (1929 йилгача таркибида Тожикистон 
АССР ҳам бўлган) ва Туркманистон ССРга киритилди.
Хулоса қилиб айтганда, Бухоро ва Хоразм Халқ 
республикаларининг демократик ислоҳотлар томон босиб ўтган 
йўли ўша давр учун ҳам, бугунги кун нуқтаи назаридан олиб 
қаралганда ҳам машаққатли бўлди. Бухоро ва Хоразм 
республикалари атиги 4-5 йил ичида дунѐвий ислоҳотлар жорий 
қилинаѐтган демократик давлатга айлана бошлаган эди. Лекин, 
бу жараѐнлар мустабид совет тузуми томонидан сунъий равишда 
тўхтатиб қўйилди ва нисбатан мустақил бўлган бу давлатларнинг 
мавжудлигига ҳам барҳам берилди. 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling