Ўзбекистон тариxи
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
Туркистон
халқлари тарихий илдизларининг бирлиги 332 Ҳатто Аллоҳ таолонинг уйи ҳисобланмиш масжидлар худосизлар уйига, атеизм музейига айлантирилган. Ушбу сиѐсат оқибатида кўплаб қўҳна масжидлар узоқ вақтгача қаровсиз қолиб кетди, янги масжидлар қуриш тўғрисида эса ҳатто сўз бўлиши мумкин эмас эди. Бу даврда Ўзбекистондаги диний уламоларнинг асосий қисми қамоқ лагерларига жўнатилди. Инсон ҳуқуқлари амалда поймол этилди. Қамоқхоналарда маҳбуслар шафқатсиз жисмоний жазоларга маҳкум этилдилар. 20-30 йиллардаги мустабид тузумнинг қатағонлик сиѐсати жиддий ва фожиали оқибатларга олиб келди. Миллий зиѐлиларнинг жисмонан йўқ қилиниши оқибатида миллий маданият тўла-тўкис ривожлана олмади. Миллатнинг ақл- идрокли кишилари маҳв этилгач, ҳамма ―йўлбошчи‖нинг итоаткор қулига айлантирилди. Шундай қилиб, ҳар қандай ўзгача фикрни куч билан бўғадиган, оммавий ўзбошимчалик ва зўрлик билан Ватанга содиқ неча ўн минглаб кишиларни қириб ташлаган мустабид тартибот қарор топди ва кучая борди. Савол ва топшириқлар 1. 20-йиллар бошларида ўлкадаги иқтисодий-ижтимоий аҳволни характерлаб беринг. 2. Янги иқтисодий сиѐсат (НЭП) моҳияти нимада эди? 3. Миллий-давлат чегараланиши деганда нимани тушунасиз? 4. 20-йилларда амалга оширилган ер-сув ислоҳотлари мазмун-моҳиятини сўзлаб беринг. 5. Ўзбекистонда жамоатлаштириш жараѐни қандай кечган? 6. Қулоқлаштириш сиѐсати қандай кечган? 7. ―Маданий инқилоб‖ ҳақида нималарни биласиз? 8. ―Ҳужум‖ кампаниясига эҳтиѐж бўлганми? 9. 20-йиллар оҳири - 30-йиллар қатағонликлари ҳақида гапириб беринг. 10. Совет диний сиѐсат қандай бўлган? Маданиятнинг муштараклиги Сув ресурсларининг умумийлиги Суғориш тизимининг умумийлиги Ҳудудининг яхлитлиги Тарихий Ватаннинг ягонали ҳисси Маънавий- аҳлоқий, диний қарашларнинг муштараклиги Турмуш тарзи, анъаналари урф- одатларининг яқинлиги Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling