Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

 “Иноғомовчилик1926-1931 йилларда мустабид тузум 
томонидан миллий раҳбар ва зиѐлиларнинг қатағон қилинишига 
сабаб бўлган уйдирма. ―Иноғомовчилик‖- ўша йилларда ЎзССР 
Маориф Халқ Комиссари вазифасини бажариб келган Раҳим 
Иноғомов (1902-1938) номи билан боғлиқ.
Р.Иноғомов ва унинг тарафдорлари халқ таълими ва 
маданиятини пролетарлаштиришга қарши чиқиб, ВКП (б) МҚ 
Ўрта Осиѐ бюроси фаолиятини тугатиш талабини кўтариб 
чиқадилар. Шунингдек, Р.Иноғомов ўзбек меҳнаткашларининг 
октябр тўнтаришига тайѐр бўлмаганликлари ва унинг европалик 
пролетар кучлар томонидан амалга оширилганлиги ҳамда рус 
истибдодига қарши мустақиллик ҳаракатида тарихий ролни 
фақат зиѐлилар ўйнаган, бизда эса ҳали пролетариат йўқ деган 
дадил фикрларни билдиради.


327 
Махсус 
уюштирилган 
вилоят 
пленумларида 
―иноғомовчилик‖ қораланиб, у билан аѐвсиз кураш олиб боришга 
даъват этилади. Ҳатто ―иноғомовчилик‖ ни партия сафларидаги 
буржуазия агентураси деб баҳолашади.
―Иноғомовчилик‖ ка қарши кураш матбуотда ҳам давом 
этади. Ўрта Осиѐ бюросининг ―За партию‖ деган журналида 
И.Зеленский ―иноғомовчилик‖ ни қаттиқ танқид қилиб, унинг 
коммунистлар томонидан қўллаб-қувватланмаганлиги, унга 
қатъий зарба берилганлигини алоҳида таъкидлайди. 
Раҳим Иноғомовга шу каби асоссиз ―айбномалар‖ 
қўйилгандан сўнг, уни Қашқадарѐ вилоятининг энг чекка 
қишлоқларининг бирига ишга юборишади. Қувғин ва таъқиблар 
таъсирида 
Р.Иноғомов 
матбуот 
орқали 
тавба-тазарру 
мазмунидаги ―очиқ хат‖и билан чиқади. 
Иноғомовнинг қарашлари хусусида Мустафо Чўқаев 
қуйидаги фикрларни билдирган: ―...Биз русларга иқтисодий 
жиҳатдан қарам бўлишни истамаймиз.. Мана шу ҳақиқатни 
коммунист бўлишга шошилган туркистонлик ѐшлар англай 
бошлади.. Р.Иноғомов бошлиқ гуруҳ ўзбекларга ўз-ўзини 
бошқариш ҳуқуқини бериш, Туркистон устидан Ўрта Осиѐ 
бюроси назоратини бекор қилинишини талаб қилган.‖ 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling