Ўзбекистон тариxи
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
Абдурауф Фитрат (1886-1938) истеъдодли санъаткор, адиб
бўлиши баробарида ижтимоий-сиѐсий фаолият билан ҳам чуқур шуғулланган давлат арбобидир. Масалан, биргина ―Бухоро халқ шўролар жўмҳуриятининг Конституцияси‖ Фитрат таҳриридан кейингина қурултойда қабул қилиниши унинг сиѐсий-ижтимоий соҳада нечоғли катта ҳурматга эга бўлганини кўрсатади. У Бухоро халқ жумҳуриятида масъул вазифаларни адо этди. Фитрат совет ҳукумати белгилаган йўлдан эмас, ўз йўлидан боришга ҳаракат қилди. Бу эса, Москвага маъқул келмади. Уни туҳматлар билан Бухоро жумҳуриятидаги барча лавозимлардан озод этадилар. Фитрат Бухородаги жадидчилик ҳаракатида фаол иштирок этибгина қолмай, бу ҳаракатга раҳбарлик ҳам қилди. Бу борадаги ўз қарашларини ―Мунозара‖, ―Ҳинд сайѐҳи қиссаси‖ сингари асарларига сингдирди. Фитрат ―Сайҳа‖, ―Ҳинд сайѐҳи‖, ―Бегижон‖, ―Оила‖ сингари асарларида ―мавжуд тузумни қаттиқ танқид қилди, унинг барча камчиликларини аѐвсиз фош этиб ташлади‖, деган эди бу ҳақда Файзулла Хўжаев. Журналистик ва муҳаррирлик Фитрат фаолиятида муҳим ўрин тутади. У ўзи муҳаррирлик қилган ―Ҳуррият‖ газетасида ―Юрт қайғуси‖ умумий сарлавҳаси остида учта сочма шеър эълон қилди. ―Туркнинг номуси, эътибори, иймони, виждони золимларнинг оѐқлари остида қолди. Туркнинг юрти улоғи, ўчоғи, Турони ѐт қўлларга тушди‖ деб ѐзган эди шоир. Фитрат матбуот билан бирга, бутун умр маориф соҳасида ҳам жонбозлик кўрсатди. Ҳатто Туркияда ўқиб юрган кезлари у юртдошларининг ўқишига кўмак бериш мақсадида ―Бухоро таълими маориф жамияти‖ни ташкил этишда ташаббус кўрсатди. Фитрат 1921 йилнинг баҳоридан Бухорода маориф ишларини 315 ташкил этиш ҳайъатига раҳбарлик қилди шу вақтда Бухоро жумҳуриятида туркий тил давлат тили деб эълон этилиши бевосита Фитратнинг жонбозлиги натижасидир. У ислоҳ қилинган лотин алифбосига ўтиш ишларининг ташкилотчиларидан биридир. Бироқ, совет давлати сиѐсати ва коммунистик мафкура миллатпарвар адиб дунѐқараши ва асарларини баҳолашга аста- секин ўзининг омонсиз тазйиқини ўтказа бошлади. Абдурауф Фитрат барча асарлари ва буткул фаолияти билан истиқлол учун курашди. Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling