Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Ер фонди бошқармаси – Россиядан Туркистонга кўчиб 
келувчилар тобора кўпайиб борганлиги боис ХХ асрнинг 
бошларида Туркистонда тузилган ташкилот. Ушбу бошқарма рус 
мужикларини уй-жой, ер, деҳқончилик воситалари билан 
таъминлаб 
турган. 
Шунингдек, 
бу 
ташкилот 
асосан 
суғориладиган ерларни кейгайтириш ҳамда маҳаллий аҳолига 
тегишли бўлган ерларни турли сабабларни баҳона қилиб тортиб 
олиш ва мусодара қилиш билан машғул бўлган. 
Ер ҳақидаги Низом – 1873 йилда К.П.Кауфман томонидан 
ишлаб чиқилган. Бу Низомга кўра, фақат қонуний ҳужжатлари 
бўлган кишиларгина ўзларига тегишли ерларни хусусий мулк 
қилиб олишлари мумкин эди. Аммо, маҳаллий аҳолининг катта 


446 
қисмида бундай ҳужжатлар йўқ бўлиб, уларни бериш ѐки 
борларини тасдиқлаш чор маъмурларининг хоҳишларига боғлиқ 
эди. Бу ҳолат эса мустамлакачи маъмуриятга ҳужжатлари 
бўлмаган деҳқонларнинг ерларини осонгина тортиб олиш учун 
қулай имконият берар эди. Маҳаллий аҳоли ерларининг тортиб 
олиниши, ерларнинг мулкдорлар қўлида тўпланиши шаҳар ва 
қишлоқлар аҳолисининг ижтимоий-қатлам ва табақаларга 
ажралишига олиб келди. Улар йирик ер эгалари, шаклланиб 
келаѐтган қишлоқ буржуазияси, ўрта ҳол ва қамбағал деҳқонлар, 
чорапорлар ва мардикорларга бўлина бошладилар.  
Жиззах қўзғолони – 1916 йил ѐзида ―Мардикорликка 
олиш‖ ҳақидаги фармонга қарши бутун Туркистон ўлкасида 
кўтарилган. Қўзғолоннинг энг кучли маркази Жиззахда бўлган. 
1916 йил 13 июлда бошланган бу қўзғолон 18 июлга келиб янада 
кенгайиб кетди. Подполковник Афанасьевнинг жазо отряди бу 
қўзғолонни бостира олмади. Туркистон генерал-губернатори 21 
июлда Жиззахга полковник Иванов бошчилигида катта жазо 
отряди юборди. Эски Жиззах аѐвсиз тўпга тутиб, ѐндириб 
юборилди. Аѐвсиз бостирилган бу қўзғолонда ўн минглаб 
маҳаллий аҳоли, қўзғолон йўлбошчилари Назирхўжа Эшов ва 
Абдураҳмон Жевачилар ҳалоқ бўлдилар. Маҳаллий аҳолидан 
1810 десятина ҳосилдор ерлар тортиб олиниб, уларнинг эгалари 
чўлга қувғин қилинди.  
Зобитлар - Ўрта Осиѐ ҳудудларини Россия томонидан 
истило этилишида қатнашган ҳарбийлар. Оддий зобитдан олий 
даражали зобитгача бўлган ҳарбийларнинг катта кўпчилиги 
ҳарбий хизматдан истеъфога чиққач, Туркистонга муҳим 
ўрнашиб қолиб, бу ерда катта-катта ер-мулкларига, завод ва 
фабрикаларга эгалик қилганлар ҳамда йирик саноатчиларга 
айланганлар. Уларнинг асосий мақсадлари ўлка бойликларини 
талаш, ўзлаштириш ва Россияга ташиб кетиш эди. 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling