Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Мардикорликка олиш – 1916 йил 25 июнда рус подшоси 
Николай IIнинг «Империядаги рус бўлмаган эркак аҳолини 
ҳаракатдаги армия районларида мудофаа иншоотлари ва ҳарбий 
алоқа йўллари қуриш учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай 
ишларга жалб қилиш‖ ҳақида эълон қилган фармонининг 
маҳаллий халқ ичидаги атамаси. Ушбу фармонга кўра, Сибир, 
Ўрта Осиѐ, Қозоғистон ва Кавказорти халқларидан 19 ѐшдан 43 
ѐшгача 
бўлган 
400 
минг 
киши 
сафар 
қилиниши 
режалаштирилган. Жумладан 50 минг нафар Фарғона 
вилоятидан, 87 минг нафар Сирдарѐ вилоятидан, 88 минг нафар 
Самарқанд вилоятидан мардикор олиш эълон қилинди. Натижада 
1916 йил 4 июлдан бошлаб мардикорликка олишга қарши 
маҳаллий аҳолининг оммавий ҳаракатлари бошланди.
Манғитлар – ХVII асрнинг иккинчи ярмидан Бухоро 
давлатида ҳокимият тепасига келган сулола. Бу сулоланинг 
асосчиси Раҳим бий ибн Ҳакимбий ибн Худоѐрхон бўлиб, у 1756 
йилда саййидлар, хўжалар ва руҳонийлар томонидан Бухорода 
хон қилиб кўтарилган бўлса-да, ўзини ―ноиб ул-ҳукумат‖ (ҳоким 
ўринбосари) деб атаган. 1875 йилда Шоҳмурод «амир (ул-
мўминин)» унвони билан Бухоро тахтига ўтирган. Амур 
Шоҳмуроддан сўнг Бухоро тахтини амир Ҳайдар, амир Ҳусайн, 
амир Умар, амир Насруллоҳ, амир Музаффар, амир Абдулаҳад, 
амир Олимхонлар бошқарганлар. Амир Музаффар даврида 
Бухоро амирлиги Россиянинг вассалига (1868 й.) айланди. 
Охирги ҳукмдор амир Олимхон 1920 йилда большевиклар 
томонидан тахтдан туширилди. Олимхон 1944 йил 29 апрелда 
Афғонистоннинг Қобул шаҳрида вафот этган ва ўша ерда дафн 
этилган. 
Миллий озодлик ҳаракатлари – замонавий адабиѐтларда 
Россия империяси босқини ва зулмига қарши олиб борилган 
курашларнинг умумий атамаси. Россия империяси ўлкани босиб 
олган дастлабки даврдан бошлаб то 1917 йилга қадар кўпдан-кўп 
миллий озодлик ҳаракатлари бўлиб ўтган. Уларнинг энг 
йириклари, чор ҳукуматини ҳам ларзага солганлари қуйидагилар: 
1878 йил Андижондаги Етимхон қўзлағони, 1873-1876 йиллар 
Қўқон хонлигидаги Пўлатхон қўзғолони, 1885-1890 йиллар 
Андижоннинг 
Қўрғонтепа 
уездидаги 
Дарвешхон 
тўра 


449 
ҳаракатлари, 1892 йил Тошкентдаги ―Вабо исѐни‖, 1898 йил 
Андижондаги ―Дукчи Эшон‖ қўзлағони, 1904-1907 йиллар 
Самарқанд вилоятидаги ―Намоз ботир‖ ҳаракатлари, 1916 йилги 
―Жиззах қўзлағони‖ номини олган бутун ўлкада ѐйилган 
ҳаракатлар. Ушбу миллий-озодлик ҳаракатлари маҳаллий 
халқларнинг иқтисодий, сиѐсий ва маданий ҳаѐтидаги тенгсизлик 
ва адолатсизликка қарши стихияли (ўз-ўзидан) норозилиги 
сифатида шаклланиб борган бўлса, кейинроқ бу ҳаракатлар 
империя мустамлакачилигига бутунлай барҳам бериш, янги 
мустақил Туркистон давлатини барпо этиш ғоялари билан 
боғланадики, бундай ғояларнинг шаклланиши ва ѐйилишида 
жадидлар алоҳида жонбозлик кўрсатган эдилар.  
Минглар - ХVIII асрнинг бошларида аштархонийлардан 
мустақил Қўқон хонлигини ташкил этган сулола. Сулола 
асосчиси Шоҳруҳбий ибн Ашур Муҳаммад (1709-1710 йй.) Чодак 
хўжалари қўлида бўлган сиѐсий ҳокимиятни куч билан тортиб 
олиб, 1709/1710 йилда Фарғона водийсидаги минглар сулоласига 
асос солди. Шоҳруҳбийдан кейинги ҳукмдорлар Абдураҳимбий, 
Абдукаримбий, Норбўтабийлар даврида олий ҳукмдор «бий» ва 
―бек‖ унвонлари билан аталган бўлса, Олимхон давридан (1805 
й.) ҳукмдорлар расман ―хон‖ деб юритила бошланди. Минглар 
сулоласининг кучайган даври Умархон (1810-1822 йй.) даврига 
тўғри келади. ХIХ асрнинг ўрталарига келиб Қўқон хонлигидаги 
сиѐсий жараѐнлар ва ички низолар оғирлашиб, бунинг устига 
Россия истилоси бошланди. 1876 йил 19 февралда 150 йилдан 
кўпроқ ҳукм сурган Қўқон хонлигидаги минглар сулоласи 
тугатилиб, унинг ўрнига Туркистон генерал-губернаторлигининг 
Фарғона вилояти ташкил топди. 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling