Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Олой маликасиҚурбонжон Мамат қизи. «Олой 
маликаси» номи билан довруғ қозонган бу аѐл 1811 йилда Ўш 
яқинидаги Моди қишлоғида қирғиз чўпони оиласида туғилган. 
Андижон ҳокими Олимбекнинг рафиқаси бўлган. Қурбонжон 
Қўқон хони, сарой ҳаѐти, хон амалдорлари билан яқиндан 
танишиб, Нодирабегим, Увайсий ва бошқалар билан мулоқотда 
бўлганлиги боис, эри Олимбекка Андижон вилоятини 
бошқаришда кўмаклашиб турган. У эри Олимбек каби от чопиш, 
ўқ отиш, қиличбозлик соҳасида кўпчиликни ҳайратда қолдирган. 


451 
1863 йилда Олимбек фитна орқали ўлдиргач, Қурбонжон кўп 
ўтмай ўз юртига қайтиб келади ва у ерда «Олой маликаси» деган 
ном олади. 1865 йилда Бухоро амири билан Қўқон хони тарихда 
биринчи марта аѐл кишига «Додхоҳ» - саркарда унвонини 
бердилар. Худоѐрхон бу аѐлни бутун Олой водийсига ҳоким этиб 
тайинлади. Рус истилочиларининг Қўқон хонлигини босиб 
олишига қарши курашда Қурбонжон додхоҳ ва унинг ўғиллари 
ҳам фаол иштирок этдилар. Ўзаро урушни тўхтатиш ҳақидаги 
музокаралардан сўнг генерал Скобелев Қурбонжон додхоҳ билан 
учрашиб, унинг елкасига зарбоф чопон ѐпди. Рус қўмондонлиги 
уни генерал сифатида тан олди. Қурбонжон додхоҳ 31 невара, 57 
чевара, 6 эвара кўриб, 1907 йилда Ўшда вафот этган.
Перовский экспедицияси – Россия императори Николай I 
томонидан 1839 йилда Хива хонлигига юборилган. Бу 
экспедицияга Оренбург генерал-губернатори Василий Перовский 
бошлик қилган. Перовский 1839 йилнинг охирларида 5 мингдан 
зиѐд қуролланган қўшин билан Хива хонлиги устига юриш 
бошлади. 
Аммо, 
йўлдаги 
оғир 
шарт-шароитлар 
рус 
қўшинларининг юришини қийинлаштирди. 1840 йилнинг 
бошларида Хива хонлиги чегараларига етиб келган Перовский 
қўшинлари Хива хони Оллоқулихоннинг ўзбек, қозоқ ва 
туркманлардан иборат бирлашган қўшинлари томонидан тор-
мор этилди. Перовский қолган-қутган аскарлари билан орқага 
чекинишга мажбур бўлди.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling