Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги “УзТест” дм


жорий йил 10 апрель кунидан бошлаб


Download 409.06 Kb.
bet3/4
Sana26.12.2022
Hajmi409.06 Kb.
#1066798
1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги

Мазкур норматив ҳужжатга асосан, жорий йил 10 апрель кунидан бошлаб Ўзбекистон учун Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизими (“GSP+”) кучга кирдиЎзбекистон мазкур тизимга Преференциялар бош тизими (“GSP”) доирасида бенефициар мамлакат сифатида қабул қилинди ва мазкур тизим доирасида имтиёзлар тақдим этилган 9-мамлакат ҳисобланади.

“GSP” нима?

Ўзбекистон “GSP+” тизими бенефициар мамлакати мақомини олишга қадар, Преференциялар бош тизими (“GSP”) доирасидаги имтиёзлардан фойдаланиб келган.

Ушбу имтиёзлар доирасида мамлакат божхона божларисиз 3000 тапасайтирилган божхона божи ставкалари асосида 3200 та товар позицияларини Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш имкониятига эга бўлган.

Айни вақтда, республикага тақдим этилган Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизими (“GSP+”) имтиёзлари доирасида эса Ўзбекистон европа бозорига 6200 дан ортиқ товар позицияларини божхона божларисиз экспорт қилиш имкониятига эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги

“Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”

ги 826-сонли қарори.

Агентлик томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш;
  • маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш;
  • халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш;
  • хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида тадбиркорлар учун экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маҳаллий ва хорижий компанияларни, мутахассисларни жалб қилган ҳолда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар ташкил этиш;
  • хорижий мамлакатлардаги бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш;
  • кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш;
  • маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш;
  • савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш.

Download 409.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling