1.2. Участка станциясининг тезкорбошқарувструктураси
Темир йўл станцияси ишини станция бошлиғи бошқаради. Станция бошлиғи станциянинг ишини йўловчилар, юк жўнатувчилар ва юк олувчиларга хизмат кўрсатишни таъминловчи энг самарали технологик жараён асосида ташкил этади.Станция бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Темир йўл станциялари тўғрисида”ги Низомда белгиланган.
Катта станцияларда (асосан техник) станция бошлиғининг бир нечта муовунлари мавжуд, яъни техник қисм, юк ва тижорат ишлари бўйича.Станция бошлиғи поездлар ҳаракати хавфсизлигига, маневр ишларини авариясиз бажарилишига, ишчи ва хизматчиларнинг шахсий хавфсизлигига, станциянинг ташиш ишлари бўйича режаси ва эксплуатацион ишларнинг техник меъёрларини бажаришга, ташилаётган юкларнинг бутлигини таъминлашга жавобгардир.
Катта участка станцияларида станция ичидаги тезкор ишларга маневр диспетчери бошчилик қилади (1-2-расм).
Шартли белгилар:
ДСЦ – маневрлик дисараловчи паркетчери.
ДСП – станция бўйича навбатчи
ДСП – йўллар бўйича навбатчи
СТЦ – станция технологик маркази
ДСЦни бошқаришдаги алоқа
ДСП бошқаришдаги алоқа
1.2-расм. Участка станциясини тезкор бошқарув схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |