«Ўзбекистон темир йўллари»
© ТОШКЕНТ ТЕМИР ЙЎЛ МУХАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
Download 1.41 Mb.
|
To\'g\'risi 1 Маъруза машғулотларини ўтказиш технологияси 3 2
© ТОШКЕНТ ТЕМИР ЙЎЛ МУХАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
Кириш Техника ривожланишининг аввалиданоқ ишончли ишловчи техника қурилмасини яратиш масаласи туради. Ишончлилик муаммоси асрсий муаммо ҳисобланиб, автоматлаштириш керак ёки керакмаслигини ҳал қилади. Техника ривожланиши ва мураккаблашиши билан бирга ишончлилик муаммоси ўрганиш кучайиб борди. Бу муаммони ечиш учун янги илмий йўналиш – ишончлилик фанининг илмий асосини яратишга тўғри келди. Унинг ўрганиш предмети – объектлар бузилиши натижасида юз берувчи сабабларни ўрганиш, улар бўйсунадиган қонуниятларни аниқлаш, ишончлиликни сонли ўлчаш усусллари, ишончлиликни оширишнинг йўл ва воситаларини ишлаб чиқишдир. Ишончлилик ҳақидаги Фан бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорликда ривожланиб келмоқда. Математик мантииқ, математик тилда тизим ҳолати ва уни ташкил қилувчи қисмлари ўртасидаги мураккаб мантииқий боғланишларни ифодалайди. Эҳтимоллик назарияси, математик статистика ва тасодифий жараёнлар назарияси тизимда пайдо бўладиган ҳодиса ва жараёнлар тасодифий тавсифини ҳисобга олиш, ишончлилик назариясининг математик асосини шакллантириш имконини беради. Операцияларни текшириш, маълумотлар назарияси, техник ташхис, моделлаштириш асослари, техник жараён ва тизимни одиндан айтиш назарияларисиз ишончлилик фанини тасаввур қилиб бўлмайди. Улар муаммоларни тўғри ечишга имкон беради. Ишончлилик назарияси ривожланишининг асосий йўналишлари қўйидагилар: Ишончлилик назарияси математик ривожланишининг асоси. Бузилишлар ҳақидаги статик маълумотларни йиғиш ва объект ишончлилигини ошириш бўйича қўлланма яратиш, бузилишлар бўйсунадиган математик қонуниятларни аниқлаш, бундан ташқарии ишончлиликни сонли ўлчаш усули ва унинг кўрсаткичларини муҳандислик ҳисоботини ишлаб чиқариш заруриятини келтириб чиқарди. Натижада, ишончлилкнинг математик назарияси шаклланди. Ишончлилик ҳақидаги статик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш усулларини ривожлантириш. Ишончлилик соҳасидаги статик маълумотларни қайта ишлаш мавжуд статик услубларни ривожланишини талаб қилади ва ишончлилик ҳақидаги маълумотлар тўпланишига олиб келди. Ишончлилик ва бузилишлар қонуниятининг статик тавсифи пайдо бўлди. Бу йўналишдаги ишлар ишончлиликнинг статик назариясини шаклланишининг асоси бўлиб хизмат қилди. Ишончлиликнинг физик назарияси – бу физик – химик жараёнлар тадқиқотисиз ривожланмайдиган фандир. Шунинг учун асосий эътибор бузилишларнинг физик сабаблари, ишончлиликда материал мустаҳкамлиги, ишлаш қобилиятига эга объектлардаги турли ташқи ва ички таъсирларга қаратилган. Объект ишончлилигига хизмат қилувчи физик – кимёвий жараёнларни тадқиқ қилишдаги ишларнинг йиғиндиси ишончлилик физик назариясининг асоси бўлди. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling