Ўзбекистон темир йўллари


Download 30.54 Kb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi30.54 Kb.
#1565082
1   2   3
Bog'liq
2023 йил бахтсиз ҳодиса (7)

4.
ўлим

2023 йил 01 апрел куни “Облиқ” пикети станция паркини қўриқлаш бўйича ўқчиси Шарипов Джавлон Рахматбоевич (1985 йил 23 январ Ховос тумани Янгиер шахрида туғилган, оилали, 4 нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 17 йил (2006 йил 15 августдан), 2021 йил 13 октябрдан “Облиқ” пикети станцияси паркини қўриқлаш бўйича ўқчи лавозимида ишлайди) билан оқибати ўлим билан якунланган бахтсиз ходиса содир бўлган.
Бахтсиз ходиса тафсилоти:
2023 йил 01-апрел куни тунги соат 02-00да Д.Р.Шарипов “Ангрен” станциясидан “Ангрен-Охангарон” йўналишидаги 3491 сонли юк поезди билан жўнаган. Соат 04-55ларда 3491 сонли юк поезди “Озодлик” станциясининг 1-йўлига кириб келиб тўхтаган ва ўқчи Д.Р.Шарипов электровоздан тушиб юк вагонларни қўриқлашни давом этирган. Соат 06-16да 3491 сонли юк поезди “Озодлик” станциясидан жўнаган.
2023 йил 01-апрел куни соат 06-30ларда Озодлик станцияси бош кондуктори станциянинг 3-йўлида турган 3472 сонли юк поездининг охиридан 7 ва 8 усти очиқ ярим вагонларнинг ўртасида темир йўл излари орасида ўқчи Д.Р.Шариповни ўнг оёғининг тўпиқ қисмидан кесилган холда ётганлигини кўриб қолган ва дархол бу бўйича станция навбатчисига тезкор хабар берган. Ўқчи Д.Р.Шариповга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб Охангарон шахар марказий шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай 2023 йил 01-апрел куни ўқчи Д.Р.Шарипов шифохонада вафот этган.

5.
Оғир

2023 йил 30 март куни тахминан соат 09-00 лар атрофида Тошкент шахар ер усти ҳалқа метро линияси 2-босқичи қурилиши объектида 67- сонли Кўприккурилиш отряди бетон қуювчиси Дадажонов Ғайрат Қобилович (1989 йил 30 сентябрда Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган, оилали, 2 нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 11 йил, 2012 йилдан бетончи лавозимида ишлайди) билан оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз воқеа тафсилоти:
2023 йил 30 март куни тахминан соат 09-00 лар атрофида Тошкент шахар ер усти ҳалқа метро линияси 2-босқичи қурилишининг 13-станциясидаги 764-опорада ховоза (леса) лар 2-қатор йиғилган ва 67-Кўприкқурилиш отряди бетон қуювчиси Дадажонов Ғайрат Қобилович ҳавозаларга чиқиб, ҳимоя камарини илган. Шу вақтда ҳавоза мувозанатини йўқотиб пастга қулаган. Ҳавозанинг қулаши натижасида Ғ.Қ.Дадажонов ҳавоза билан бирга ерга йиқилиб тушиб тан-жарохат олган. Бетончи Ғ.Қ.Дадажоновга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ марказий шифохонасига олиб борилган. Тиббиёт муассасасининг хулосасига кўра орқа мия фаолияти бузилмаган ҳолда умуртқанинг ёпиқ компрессион синиши ташхиси қўйилган.



Узел ММ ва ТХ
бўлими бошлиғи Ш.Қ.Очилов
Download 30.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling