Ўзбекистон темир йўллари


Download 30.54 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi30.54 Kb.
#1565082
1   2   3
Bog'liq
2023 йил бахтсиз ҳодиса (7)

2.
Оғир

2023 йилнинг 03 март куни тахминан 13-37 да “Бухоро МТУ” УК га қарашли Томди-Тошработ станциялар оралиғи 209 км ПК1да Учқудуқ темир йўл масофаси 13-тармоқ темир йўл таъмирловчиси Толибов Соибжон Искандар ўғли (Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, 1998 йил 17 сентябр куни туғилган, оилали 2 нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус, темир йўлда иш стажи 22.01.2018 йилдан) темир йўл кузатувчиси (обходчик) бўлиб, 215 кмдан - 207 кмгача темир йўл ҳолатини кўздан кечириш жараёнида 209 км ПК1да поезд №3805, Тепловоз №036, машинист Ғайбуллаев бошқарувида бўлган тепловоз уриб кетган. Натижада С.И.Толибов бош мия чайққалиши, бош терисининг йиртилиши, капиляр томирларнинг узилиши ва тос суягининг ёрилиши жароҳатини олган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Навоий вилояти Зарафшон шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига олиб борилган.



3.
Ўрта оғир

2023 йил 30 март куни тахминан соат 10-40лар атрофида янги қурилаётган Шовот-Гурлан-Қуйбоқли темир йўл линиясининг А-380 автойўлини кесиб ўтувчи Қибчоқ кўприги йонида 279-сонли Йўл машина станцияси йўл созловчиси Жуматов Абат Кенесбаевич билан бахтсиз ходиса содир бўлган.
Бахтсиз ходиса тафсилоти:
2023 йил 30 март куни 279-сонли Йўл машина станцияси бригадаси янги қурилаётган Шовот-Гурлан-Қуйбоқли темир йўл линиясининг А-380 автойўлини кесиб ўтувчи вақтинчалик ётқизилган темир йўл панжараларини йиғиб олиб, ушбу автойўлни кесиб ўтувчи Қибчоқ кўприги ёнига тушуриб тахлаш ишларини амалга оширган.
Йўл созловчилари Н.Эсимбетов ва А.Жуматов рельс-шпал панжаралари тахланмасидаги 25 м узунликдаги устки панжаранинг рельсига краннинг траверсини илиш ишларини бажаришган. Юкни илиш жараёнидан сўнг йўл созловчиси А.К.Жуматов платформа вагон устидаги рельс шпал панжаралари тахланмалари устидан пастга тушишни бошлаган ва шу вақтда йўл созловчиси кран машинистига рельс-шпал панжарасини кўтариш бўйича кўрсатма берган. Кўтариш вақтида рельс-шпал панжараси силкиниб силжижи оқибатида панжаралар тахланмасида пастга тушаётган йўл созловчиси А.К.Жуматовнинг ўнг қўлига тегиши натижасида йўл созловчиси А.К.Жуматов ўнг қўлидан тан жарохати олган. Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб шифохонага олиб борилган. Шифохонада А.К.Жуматовга ўнг кафт 4-бармоғининг устки қисмидан ёпиқ синиши ташхиси қўйилган.


Download 30.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling