Ўзбекистон тижорат банкларининг кимматли коғозлари билан боғЛИҚ активлари самарадорлигини ошириш масалалари
Download 145.93 Kb.
|
1 2
Bog'liq2- мавзу ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КИММАТЛИ КОҒОЗЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ АКТИВЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-расм. Ўзбекистон тижорат банкларининг жамлама баланси тузилмаси, фоиз (01.07.2022 й. ҳолатига)[2]
- Ўзбекистон банк тизими даромадлилик кўрсаткичлари[5].
ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КИММАТЛИ КОҒОЗЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ АКТИВЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ Кредит ташкилотларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти банк операциялари тойифасига кирмайди, аммо банк капитали ва инвестицияларини шакллантиришда, банк ликвидлигини бошқаришда молия бозорининг ушбу сегментида ҳам кенг кўламда фаолият юритилади[1]. Шунинг учун жаҳон амалиётида тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчи сифатида фаолияти миллий мегарегуляторлар томонидан лицензияланмоқда (масалан, Россияда). Бунда банклар томонидан тўлов хужжатлари вазифасини бажарувчи қимматли қоғозлар ҳамда омонатга ва банк ҳисоб рақамларига маблағ жалб қилинишини тасдиқловчи қимматликлар билан битимлар амалга оширишлари мумкинлиги назарда тутилади. Банкнинг қимматли қоғозлар билан операцияларини 3 гуруҳга ажратиш мумкин: пассив, актив ва комиссион-воситачилик. Пассив операцияларни амалга оширишда тижорат банклари қимматли қоғозлар ёрдамида ўз қарз мажбуриятларини ва капиталини шакллантирадилар. Банк ўзлик маблағларини шакллантиришнинг асосий воситаси сифатида муддатсиз амал қилувчи акция хизмат қилади ва унинг устав капиталини яратади. Банк мажбуриятлари уч асосий гуруҳга бўлинади: депозитлар, қарзлар ва бошқа мажбуриятлардир. Бошқа мажбуриятларнинг воситалари – облигациялар, депозит ва ва омонат сертификатлари, банк векселлари ва бошқалардир. Банкнинг қимматли қоғозлар ёрдамида амалга оширадиган актив операциялари сирасига инвестицион ва фонд операциялари киради. Актив операциялар воситалари сифатида барча турдаги қимматли қоғозлар ва уларнинг деривативлари ҳамда улар билан амалга ошириладиган РЕПО битимлари киради. Банкларнинг қимматли қоғозларга қўйилмалари банк инвестиция портфели деб аталади. Инвестиция портфели қуйидаги белгиларга қараб классификация қилинади: — қўйилмалар тури; — ресурслар жойлаштирилиши муддати; — инвестицияларнинг тармоқий ва ҳудудий йўналтирилганлиги; — даромад олиш усули; — риск даражаси. Инвестиция операциялари банк томонидан ишлаб чиқилган шундай инвестиция сиёсатига мувофиқ олиб бориладики, ундаги асосий мезон банк мулкдорлари рози бўладиган риск ва даромадлиликнинг нисбатига асосланади. Замонавий бозор механизмларига асосланадиган иқтисодиёт шароитида ривожланган тижорат банклари инвестицион фаоллиги катта аҳамият касб қилмоқда. Улар киритадиган инвестициялар жаҳон амалиётида реал секторнинг инновацион ўсишини молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бирини ташкил қилмоқда. Бунда банк инвестиция портфелини илмий асосланган тўғри ташкил қилиниши банк молиявий барқарорлигини таъминлашда ҳамда активлар даромадлилиги ва ликвидлигини зарур даражада сақлаб туришга имкон беради. Ривожланган мамлакатлар амалиётида тижорат банклари компанияларда стратегик инвестор бўлиб кам даражада ва портфель инвестор бўлиб кўпроқ даражада инвестиция қўйилмаларини амалга оширмоқдалар. Бунда ривожланган фонд бозори инфратузилмаси катта имкониятлар бермоқда. Ушбу фонд бозорларида икки асосий масала ҳал қилинган: — биринчидан, фонд бозори қониқарли даромадлиликка эга бўлган, риски қабул қилиниши мумкин даражада бўлган ва юқори ликвидликка эга бўлган қимматли қоғозлар таклифи билан тўйинтирилган; — иккинчидан, фонд бозори инфратузилмаси қимматли қоғозлар билан операциялар амалга оширишнинг инвесторлар учун энг қулай тарзда техник-ташкилий шароитлар яратилган. Ўзбекистон Республикасида ушбу соҳада бошқачароқ ҳолатни кузатамиз: — биринчидан, фонд бозорида қимматли қоғозлар таклифи миқдор ва сифат жиҳатидан оммавий портфель инвесторларни, шу жумладан тижорат банкларини қониқтирмайди. Бунга сабаб, ўзбек эмитентлари фонд бозори савдоларига ўз акциялари ва облигацияларини деярли олиб чиқмаяптилар. Сотилаётган кам сондаги акциялар ва облигацияларнинг аксарияти эса инвесторларнинг улар даромадлилиги, риски ва ликвидлигига қўядиган талабларига жавоб бермаяпти; — иккинчидан, миллий қимматли қоғозлар бозорининг техник, технологик ва ташкилий жиҳатлари замон талабларидан анча орқада қолган. Шу билан бирга, фонд бозорининг инфратузилмавий таъминотини шартли равишда қониқарли даражада деб ҳисоблаш мумкин. Агар инвестор фонд биржасидан бирор АЖнинг акциясини сотиб олишга қатъи қарор қилган бўлса, мавжуд тизим ушбу қимматли қоғозлар билан олди-сотди битимини тўлиқ расмийлаштириб унинг янги мулкдор эканлигини тасдиқловчи ишончли сертификат тақдим қилишга қодир. Инфратузилмани замонавийлаштириш учун катта маблағ талаб қилинади. Агар фонд бозорида инвесторларнинг фаоллиги ортса, бозор ирнфратузилма институтларининг мувофиқ комиссия даромажлари ошади ва ўзини модернизациялаш учун ҳам имконият ҳам эҳтиёж пайдо бўлади. Демак, ушбу муаммо ҳам биринчи муаммонинг – қимматли қоғозларнинг инвесторлар назарида жозибадорлигининг ошишига боғлиқ экан. Ўзбекистон банк тизими инвестицион фаоллигининг замонавий ҳолати рисоладагидан анча йироқ. Бозорда даромадлилик ва ҳавфсизлик даражаси қониқарсиз қимматли қоғозлар кўп бўлгани учун деярли барча тижорат банклари ўз активларининг фақат жуда кичик улушинигина уларга инвестиция қилган. Хусусан, ҳозирда барча тижорат банклари жами активлари таркибида ялпи инвестициялар атиги 5,2 фоизни ташкил қилаётганини кўрамиз (1-расм). 1-расм. Ўзбекистон тижорат банкларининг жамлама баланси тузилмаси, фоиз (01.07.2022 й. ҳолатига)[2] Ушбу ҳолат айниқса ТИФ “Миллий банк” АЖ баланс кўрсаткичларида муаммоли кўринади: 2022 йил 1 чорак натижаларига кўра банк жами активлари 63,2 трлн сўмни ташкил қилган ҳолда, қимматли қоғозларга киритилган маблағлар 301,1 млрд сўмни, бошқа инвестицияларга қўйилган маблағлар эса 233,5 млрд сўмни ташкил қилади (жами активларнинг 1 фоизи даражасида)[3]. Яъни, ўртача республика бўйича кўрсаткичдан деярли беш баробар кичикдир. Мувофиқ ҳолда ушбу ҳолат ўзбек банклари активларининг даромадлилигига ҳам таъсир қилаётганини кўришимиз мумкин. Гарчики, Ўзбекистон Республикаси банк секторида активлар даромадлилиги кўрсаткичлари яхшиланиш тенденциясини кўрсатсада (1-жадвал), ушбу кўрсаткичлар асосан кичик банкларда юқори бўлмоқда. ТИФ “Миллий банк” АЖнинг ROE кўрсаткичи 2021 йил учун 8,1 фоизни ташкил қилган. Ушбу банк қатор кўрсаткичлар бўйича республикада энг йирик банк ҳисобланади. Аслида банк қанчалик катта бўлса даромадлилик кўрсаткичлари ҳам нисбатан кичик бўлиши кутилади. Бироқ, дунёдаги йирик банклардан бири бўлган Bank of America (активлари 3,2 трлн. АҚШ доллари) ҳам 2021 йил натижалари бўйича ROE кўрсаткичини 12,2 фоизга олиб чиққан[4]. Ушбу ҳолатга сабаблардан бири деб Ўзбекистон тижорат банкларининг активларида даромад келтирувчи активлар сифатида қимматли қоғозлар камтарона ўрин тутиши деб кўрсатишимиз мумкин. Ўзбекистон банк тизими даромадлилик кўрсаткичлари[5].
Download 145.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling