Ўзбекистон тижорат банкларининг кимматли коғозлари билан боғЛИҚ активлари самарадорлигини ошириш масалалари


Банк тизими даромадлик кўрсаткичлари


Download 145.93 Kb.
bet2/2
Sana23.03.2023
Hajmi145.93 Kb.
#1288727
1   2
Bog'liq
2- мавзу ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КИММАТЛИ КОҒОЗЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ АКТИВЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Банк тизими даромадлик кўрсаткичлари

01.07.2021 й.

01.07.2022 й.

Солиқ тўлангунга қадар соф фойданинг жами активларга нисбати (ROA)

2,0

2,7

Соф фойданинг жами капиталга нисбати (ROE)

10,0

13,1

Соф фоизли даромадларнинг жами активларга нисбати

4,0

4,5

Кредитлар бўйича олинган соф фоизли даромадларнинг жами кредит қўйилмаларига нисбати

5,4

6,4

Соф фоизли даромадларнинг жами мажбуриятларга нисбати

4,8

5,3

Соф фоизли маржанинг жами активларга нисбати

4,2

4,8

Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида инновацион мазмундаги юқори қўшилган қиймат яратишга қаратилган ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга катта устуворлик берилмоқда. Миллий иқтисодиёт учун янги секторлар юқори даромад келтирувчи зоналарга айланмоқда. Шунинг учун, тижорат банклари активларининг даромадлилигни ошириш учун ананавий кредит бериш фаолиятида қотиб қолмасдан миллий қимматли қоғозлар бозорида агрессив инвестиция сиёсатини юритишлари лозим бўлади.
Албатта, юқорида таъкидлаганимиздек, ушбу ҳолатга фақат тижорат банкларини айбдор қилиб бўлмайди. Аслида қимматли қоғозлар бозорининг қизиши учун унда акциядорлик корхоналари юқори даромадли ва юқори ликвидли акциялар ва корпоратив облигацияларни таклиф қилишлари керак.
Республикадаги энг йирик акциядорлик компаниялари ва акциядорлик тижорат банклари устав фонларида давлат иштирок қилади. Демак, иқтисодиёт реал сектори эмиссия қилиши мумкин бўлган қимматли қоғозларнинг иқтисодиёт молия сектори томонидан сотиб олинишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг жойлардаги инвестицион сиёсати катта аҳамиятга молик бўлади. Айниқса реал ва банк секторлари иштирокида молия-саноат гуруҳларини ташкил қилиш масаласи кўтариш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
Юқоридагилардан хулоса қилиб, Ўзбекистон тижорат банкларининг кимматли коғозлари билан боғлиқ активлари самарадорлигини ошириш учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин:

  1. Тижорат банкларининг инвестиция сиёсатларини тубдан қайта кўриб чиқиш ва банклар ривожланиш стратегияларида қимматли қоғозлар сезиларли даромад манбаига айлантирилишини назарда тутиш.

  2. ТИФ “Миллий банк” АЖ каби қимматли қоғозлар портфеллари нисбатан кичик тижорат банкларининг миллий қимматли қоғозлар бозоридаги фаоллигини ошириш.

  3. Республика иқтисодиёти реал секторидаги йирик акциядорлик корхоналари тижорат банкларига кредит олиш учун мурожаат қилганларида, банк кредитининг ўрнига корпоратив облигациялар чиқариш орқали маблағ жалб қилишни тавсия қилиш.

  4. Иқтисодиёт реал ва банк секторлари иштирокида молия-саноат гуруҳларини ташкил қилиш.

Download 145.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling