Ўзбекистон тумани хтмфмттэб тасарруфидаги 16-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш
Download 46.06 Kb.
|
1 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кун тартибидаги масала: ”Огоҳлик ва хушёрлик давр талаби” Эшитилди
- Сўзга чиқди: ММИБДЎ М.Қурбонов: М
Ўзбекистон тумани ХТБ тасарруфидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш Баённомаси 2018 йил 15 октябр Мингтут кишлоги Йиғилиш раиси: Б.Ғофурова Котиба: Н.Боронова Қатнашдилар: Мактабнинг 59 нафар ўқитувчилари Кун тартибидаги масала: ”Огоҳлик ва хушёрлик давр талаби” Эшитилди: Мактаб директори Б.Ғофурова сўз олиб бугунги кунда тинчлик-осойишталикни сақлаш фақат маълум соҳа вакиллари иши эмас, балки ҳамманинг юксак вазифасига айланди. Дунёнинг турли минтақаларида юз бераётган можаролар, нотинчликлар шуни тақозо этмоқда. Президентимиз шунинг учун ҳам “... халқимизнинг юрак-юрагига сингиб, хаётининг мазмунига айланиб кетган “Бизга тинчлик ва омонлик керак” деган эзгу даъватни амалга ошириш ҳаммамизнинг энг долзарб вазифамиз бўлишини истардим”, деб барчамизни янада огоҳ бўлишга чорладилар. Бу бежиз эмас, албатта, бугун дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган нохуш вақеаларнинг оқибатларини ва вайронагарчиликларни кўриб, билиб турибмиз. Энг ёмони бу ҳудудларда тинчликни қарор топтириш осон кечмаяпти. (Франция, Сурия ва бошқа) Шунинг ўзиёқ бизни ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди. Тинчлигимизга таҳдид солиши мумкин бўлган хавф- хатарлар мавжудлигини инобатга олсак, бу даъват замирида нечоғлик катта хикмат мужассам эканлигини чуқур англаб этамиз. Маълумки дунёга хавф солаётган тахдид бугунги кунда жуда серқирра бўлиб, эндиликда у бирон давлат ёки минтақа билан чегараланиб қолаётгани йўқ. Бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга таҳдидлар сиёсий ва диний экстремизм, миллатчилик, этник ва миллатлараро низолар, махаллийчилик, коррупция ҳамда жиноятчилик ва экологик муаммоларни ўз ичига қамраб олмоқда. Айтиш мумкинки, бир зумга бўлсин ҳушёрликни қўлдан бериб бўлмаслигини, хаётнинг ўзи талаб этмоқда. Бундай хавфли тахдидлар инсоният бошига бало ва офатларни солаётган экан, улар билан сира муроса қилиб бўлмайди. Мазкур ҳаётий хақиқатни теран англаган Ўзбекистон истиқлолнинг илк даврларидаёқ бу борада қатъий позицияни белгилаб олганлигини бугун нафақат биз, балки ҳалқаро жамоатчилик ҳам эътироф этмоқда. Ҳусусан, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари, ҳозирги кунда жамиятимизнинг барча соҳаларида олиб борилаётган туб ислоҳотлар юртдошларимизнинг фикрлаш тарзини ҳам кескин ижобий томонга ўзгартирмоқда. Сўзга чиқди: ММИБДЎ М.Қурбонов: Мустақилликка эришилган кунлардан бошлаб мамлакатимиз ўз тараққиёт йўлини танлаб олган дастлабки даврдаёқ юртимизда озод ва обод ватан қуриш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо қилиш, инсон ҳуқуқлари тўлиқ таъминланган демократик жамият барпо қилиш, жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро ҳамкорликда ва ҳамнафас яшаш, халқаро майдонда ўзимизнинг муносиб ўрнимизни топиш ва эгаллаш каби ниятларни энг олий мақсадимиз дея эътироф этганмиз. Ўтган йигирма тўрт йиллик истиқлол даври тараққиёти мобайнида бир қатор қийинчиликлар ва айрим тўсиқларга қарамасдан танланган йўлимиздан изчиллик билан одимлаб бормоқдамиз. Афсуски, турли хил даврларда мустақиллигимизни кўра олмаётган баъзи кучлар ана шу эзгу мақсад сари интилишларимизга халақит беришга астойдил ҳаракат қилишди. Ҳаммасидан ташвишлиси бундай кучлар томонидан уюштирилаётган хавф-хатарлар бугунги кунда ҳам мавжуд. Улар турли кўринишларда мавжуд бўлиши мумкинлигини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Жумладан, Ўзбек халқининг диний эътиқодидан фойдаланиб, турли диний ақидапарастлик ва экстремистик ғояларини ёшларимизнинг онги ва қалбига сингдириш учун ҳаракат қилаётган ёвуз кучларнинг мавжудлиги; Шарқ турмуш маданиятига хос бўлмаган, миллий менталитетимизга зид бўлган кўринишлар ва хатти-харакатларни “оммавий маданият” ниқоби остида ёшларимиз турмушига тиқиштириш учун уринишлар маълум маънода авж олмоқда; Ахборот алмашинув воситаларидан фойдаланиш жараёнларининг тобора глобаллашиб бораётганлиги хали мустақил ҳаётга унчалик тайёр бўлмаган ёшларимизни ўз таъсирига тушириб олиш хавфи ортмоқда; Қўшни Афғонистондаги мавжуд ижтимоий-сиёсий вазиятнинг беқарорлиги оқибатида рўй бераётган ноқонуний жараёнлар, гиёҳванд моддаларини этиштириш ва уларнинг олди-сотдисида ушбу мамлакатнинг тутган мавқейининг баландлиги мустақил Ўзбекистон учун ҳам муайян даражада салбий таъсир кўрсатмоқда; “Қўшнинг тинч-сен тинч” деган ҳаётий хикматга амал қиладиган бўлсак, қўшни Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидаги вазиятнинг талаб даражасида назоратда эмаслиги, бунинг натижасида давлат чегараси тўғрисидаги қонуннинг айрим фуқаролар томонидан бузилаётганлиги чегара ҳудудларида баъзи муаммоларни ҳам юзага келтирмоқда; Баъзи юртдошларимизнинг хорижга иш излаб бориш оқибатида турли аянчли ҳолатларга тушиб қолаётганликлари, бунинг оқибатида эса одам савдоси, турли юқумли касалликларга чалиниб қолиш, айрим диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиш каби хавф-хатарларнинг мавжудлиги хукуматимиз ва кенг жамоатчиликни жиддий ташвишга солмоқда. Ана шундай мураккаб вазиятда фуқароларимиз, уларнинг ота-оналари ва қариндош-уруғларидан ҳамда масъул бўлган тегишли корхона ва муассасалар ходимларидан мавжуд вазиятга нисбатан огох ва ҳушёр бўлиш лозимлигини тақозо қилмоқда. Бунинг учун ота-оналар ўзларининг фарзандларининг юриш-туриши, таълим муассасаларидаги фаолияти, давомати, фанларни ўзлаштириши каби ташвишлар тўғрисида доимий равишда қайғуриб туришлари лозим. Ўзларининг давлат ва жамият олдидаги фарзанд тарбиясидек масъулиятли бурч ва вазифаларига виждонан ёндошишлари давр талабидир. Айни пайтда ёшларимизнинг дарс машғулотларидан сўнг бўш вақтларидан қандай фойдаланаётганликларини ҳам мунтазам равишда кузатиб туриш зарурлигини эсдан чиқармаслик лозим. Download 46.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling