Ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ ХЎжалигида самарали фойдаланиш
Download 354.71 Kb. Pdf ko'rish
|
100 Ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ хўжалигида самарали
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ТУПРОҚЛАРИ
ВА УЛАРНИНГ ҲОЛАТИ Суғориладиган тўқ тусли тупроқлар: паст баланд тоғ олди ҳудудларда учрайди. Механик таркибига кўра ўрта қу- моқли, 50-100 см қатлам чуқурлигида шағал учрайди. Гумус миқдори 1,4-2,5%, азот 0,09-0,18% ни ташкил этади. Эрозияга учраган тупроқларда гумус миқдори 1,2-1,6%, ялпи фосфор 0,09-0,11%, калий 1,6-2,7%, атрофида тебраниб туради. Бу туп- роқлар шўрланмаган. 21 ЎЗБЕКИСТОН ТУПРОҚЛАРИ ВА УЛАРДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ 100–китоб Лалми тўқ тусли тупроқлар: паст-баланд тепаликлар кўринишидаги тоғ олди ҳудудларда тарқалган. Механик тар- кибига кўра ўрта қумоқлидир. Гумус миқдори 0,6-2,9%, ялпи азот миқдори 0,04-0,12% ни ташкил этади. Бу тупроқлар асо- сан ўртача даражада шўрланган. Суғориладиган типик бўз тупроқлар: баланд-паст тепалик- лар тизмаларига бўлинган тоғ олди, тоғости қия текисликлари ҳамда Зарафшон дарёсининг юқори террасаларида учрайди. Механик таркибига кўра ўрта қумоқли, 50-120 см қатлам чуқурли- гида шағаллар учрайди. Гумус миқдори 0,8-1,5%, азот 0,04-0,10%, ялпи фосфор 0,16-0,20%, калий 1,6-1,9% ни ташкил этади. Лалми типик бўз тупроқлар: Зарафшон тизмасининг шимолий ва Оқтоғ тизмасининг жанубий қияликларида тўлқинсимон паст-баландлик тизмаларида учрайди. Меха- ник таркибига кўра ўрта ва енгил қумоқлидир. Гумус миқдо- ри 0,7-1,6% ни, ялпи азотнинг миқдори 0,07-0,12% ни ташкил қилади. Бу тупроқлар шўрланмаган. Суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар: Зарафшон дарёсининг учинчи террасаси ва тоғости қияли текислик- ларида учрайди. Механик таркибига кўра ўрта ва енгил қу- моқли, 50-100 см қатлам чуқурлигида шағал учрайди. Гумус миқдори 0,6-1,2%, азот 0,04-0,06%, ялпи фосфор 0,17-0,18% ни ташкил этади. Бу тупроқлар кучсиз даражада шўрланган. Бу тупроқларнинг юқори қатламлари шўрланмаган, лекин чуқур шўрхоксимондир. Лалми оч тусли бўз тупроқлар: тоғ олди ҳудудлари паст-баланд тепалик тизмаларининг чекка қисмларида, тоғ ости нишабли ёки текисликларда ва Зарафшон дарёсининг юқори террасаларида жойлашган. Механик таркибига кўра оғир, ўрта ва енгил қумоқлидир. Гумус миқдори 0,4-1,2% ни, ялпи фосфор 0,08-0,12%, ялпи калий эса 1,5-1,9% ни ташкил этади. 22 100 китоб тўплами Суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлар: механик тарки- бига кўра ўрта ва енгил қумоқли, 100 см қатлам чуқурликлар- да шағаллар учрайди. Гумус миқдори 0,8-1,8%, азот 0,06-0,12% га тенг. Тупроқлар кучсиз шўрланган. Суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар: тоғости қияли текисликлари ва дарёларнинг баланд қайир усти терраса- ларида учрайди. Механик таркибига кўра оғир ва ўрта қу- моқли, 50-100 см қатлам чуқурликда шағаллар учрайди. Гу- мус миқдори 0,9-1,6%, умумий азот 0,04-0,09%, ялпи фосфор 0,12-0,18%, умумий калий 0,6-1,0% атрофида тебраниб туради. Бу тупроқлар шўрланишга мойил. Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар: дарёларнинг қуйи террасаларида тик қиялик ва нишабли тоғости текисликларда учрайди. Механик таркибига кўра оғир ва ўрта қумоқли. Гумус миқдори 0,7-1,5%, умумий азот 0,05-0,11% гача, ялпи фосфор 0,12-0,25% гача, калий 0,5-1,3% оралиғида тебраниб туради. Суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар: грунт сув- лари 50-100 см қатлам чуқурликда жойлашган. Механик тар- кибига кўра оғир ва ўрта қумоқли, 50-100 қатлам чуқурлигида шағаллар учрайди. Гумус миқдори 1,5-3%, улар азот ва калий- га бой. Бу тупроқларда, асосан, лойли қатламлар учрайди. Download 354.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling