Ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ ХЎжалигида самарали фойдаланиш


Суғориладиган сур қўнғир-ўтлоқи тупроқлар


Download 354.71 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/24
Sana26.10.2023
Hajmi354.71 Kb.
#1722809
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
100 Ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ хўжалигида самарали

Суғориладиган сур қўнғир-ўтлоқи тупроқлар механик 
таркибига кўра енгил қумоқли ва қумоқлидир. Бу тупроқлар-
нинг гумус миқдори 0,4-0,8% ни ташкил этади.
Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар типик ва оч тусли бўз 
тупроқлар минтақаси ҳамда чўл минтақасининг турли гео-
морфологик ерларида сизот сувлари 1-2,5 метр чуқурлик-
да жойлашган шароитларда шаклланади. Тупроқларнинг 
ҳайдалма қатламида гумус миқдори 0,7-1,6%, умумий азот
0,03-0,11%, фосфор 0,09-0,23%, калий эса 1,4-1,8% гача ора-
лиқда тебраниб туради.
Суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар вилоят-
нинг чўл минтақасида ер ости сувлари 1,5-2,5 метр чуқурлик-
да жойлашган дарё ёйилмалари ҳамда қадимги аллювиал, 
пролювиал-аллювиал ётқизиқларда шаклланган. Суғорила-
диган ўтлоқи тупроқлар механик таркибига кўра кўп ҳоллар-
да ўрта ва оғир қумоқлардан иборат бўлиб, турли даражада 
шўрланишга учраган. Суғорилиш даврига кўра бу тупроқлар 
қадимдан суғориладиган ўтлоқи аллювиал, янгидан суғори-
ладиган ўтлоқи аллювиал ва янгидан ўзлаштириладиган ўт-
лоқи аллювиал тупроқларга ажратилади.
Суғориладиган сур қўнғир-ўтлоқи тупроқлар бошқа ўтув-
чи тупроқлар сингари автоморф айнан сур тусли қўнғир 
тупроқларни суғориш натижасида пайдо бўлган бўлиб, бу 
тупроқлар гумусга камбағал (0,4-0,8%) ҳисобланади, шўр-
тоблашган, баъзи жойларда кучсиз даражада шўрланиш-
га чалинган. Механик таркиби бўйича суғориладиган сур 
қўнғир-ўтлоқи тупроқлар енгил қумоқли, баъзан қумлоқли 
турлари учрайди. 


25
ЎЗБЕКИСТОН ТУПРОҚЛАРИ ВА УЛАРДАН ҚИШЛОҚ 
ХЎЖАЛИГИДА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
100–китоб
Суғориладиган тақирли-ўтлоқи тупроқлар Қашқадарё 
вилоятининг қадимги аллювиал дельтали текисликларида 
тақирли тупроқларни кенг ўзлаштириш ва суғориш таъси-
рида ҳосил бўлган. Бу тупроқларнинг ҳайдалма қатлами-
да гумус 0,5-1,1%, умумий азот 0,04-0,10%, умумий фосфор
0,11-0,14% оралиқда тебраниб туради. Механик таркибига 
кўра тупроқлар енгил ва ўрта қумоқли ҳисобланади. Бу туп- 
роқлар кам ва ўртача даражада шўрланган тупроқлар қато-
рига киради.

Download 354.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling