20
100 китоб тўплами
Суғориладиган ўтлоқи-тақир тупроқлар: механик
таркибига кўра енгил ва ўрта қумоқли, 50-70 см қатлам
чуқурликда шағал учрайди. Тупроқларнинг гумус миқдори
0,8-1,5% гача, баъзи жойларда 2% ни ташкил этади. Бу туп-
роқлар шўрланмаган ва кучсиз шўрлангандир.
Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар: қадимдан суғори-
ладиган ўтлоқи тупроқлар тоғости
текисликлар ва конус
ёйилмаларига нисбатан текис рельефли жойларда учрайди.
Механик таркибига кўра ўрта ва оғир қумоқли, 100-200 см қат-
лам чуқурлигида шағаллар учрайди. Гумус миқдори 0,8-2,0%,
ялпи азот 0,03-0,10%, ялпи фосфор 0,11-0,14% ва ялпи калий
1,4-2,0% ни ташкил этади. Бу тупроқлар кучсиз шўрланган.
Янгидан суғориладигаан ўтлоқи соз-аллювиал туп-
роқлар: Фарғона вилоятининг шимоли-ғарбий ва
шимолий
ҳудудларининг қуйи қисмида кенг тарқалган. Механик тарки-
бига кўра, оғир, ўрта, енгил қумоқли, баъзи жойларда қумлоқ-
лидир. Гумус миқдори 0,5-1,2%, азот 0,03-0,10%, ялпи фосфор
0,08-0,11%, ялпи калий 1,65-2,25% ни ташкил этади. Бу тупроқлар
ўртача ва кучли шўрланган ҳамда турли даражада гипслашган.
Do'stlaringiz bilan baham: