23
ЎЗБЕКИСТОН ТУПРОҚЛАРИ ВА УЛАРДАН ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИДА
САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
100–китоб
нинг ҳайдалма қатламидаги гумус миқдори 2,2-4,9% ни, куч-
ли ювилмаган тупроқларда 1-2% ни ташкил этади. Ялпи азот
миқдори 0,10-0,2% дан иборат.
Тўқ тусли бўз лалми тупроқлар механик таркибига кўра
ўрта қумлоқлидир. Бу тупроқларнинг гумус миқдори 0,6-2,6%
ни, ялпи азот 0,04-0,18% ни ташкил этади.
Суғориладиган типик бўз тупроқлар механик таркиби-
га кўра енгил, ўрта ва оғир қумоқлардан иборатдир. Бу туп-
роқларда гумус миқдори устки қатламда 0,9-1,6 атрофида теб-
раниб туради. Ушбу қатламда умумий азот 0,06-0,12%, умумий
фосфор эса 0,16-0,20% ни ташкил этади.
Лалми типик бўз тупроқлар механик таркибига кўра
ўрта, оғир ва енгил қумоқлардан иборат. Бу тупроқларда гу-
мус миқдори 1,2-2,1%, ялпи азот 0,04-0,12% ни ташкил этади.
Суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар вилоятда кенг
тарқалган бўлиб, узоқ вақт суғорилиши
натижасида улар-
нинг катта қисми ярим гидроморф ва гидроморф тупроқлар-
га айланган. Гумус ҳайдалма қатламда 0,8-1,5% оралиғида
тебраниб турса, пастки қатламларда 0,5-0,7% гача камаяди.
Умумий азот миқдори эса 0,05-0,15 %,
умумий фосфор эса
0,22-0,35% ни ташкил этади. Оч тусли бўз тупроқлар шўрла-
нишга мойил бўлганлиги сабабли, кўп ҳолларда кучсиз ва
ўртача шўрланган бўлади.
Суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар бўз ва ўтлоқи туп-
роқлар оралиғидаги ўтувчи тупроқлар ҳисобланади. Бу туп-
роқларнинг ҳайдалма қатламида 0,6-1,5%, азот 0,04-0,04%
оралиғида ўзгариб туради. Суғориладиган бўз-ўтлоқи туп-
роқларда умумий фосфор миқдори 10,12-0,21%,
умумий ка-
лий эса 1,5-1,8% ни ташкил этади. Механик таркибига кўра
хилма-хил бўлиб, қумлоқли ва енгил қумоқдан ўрта ва оғир
қумоқлигича ўзгариши мумкин. Ушбу тупроқлар шўрланиш-
24
100 китоб тўплами
га мойил ҳисобланади. Тарқалиш минтақасига боғлиқ ра-
вишда шўрланмаган тупроқлардан тортиб, кучсиз ва ўртача
шўрланган тупроқларгача учраши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: