Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Download 0.52 Mb.
bet1/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
JAVOB


  1. Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари

Ўзбекистонда археологик текширишлар 19-а.нинг охирги чорагида, Тур- кистонни Россия босиб олганидан сўнгбошланди. Россия империяси Туркистон-нинг ўтмиши, халқининг урф-одати, қад.қўлёзмаларини ўрганиш орқали ўлкадаўзининг мустамлакачилик режимини мустаҳкамламоқчи эди. Туркистон осори атиқаларини ўрганишни даставвал рус А. ҳаваскорлари ва ўлкашунослари бошлаб берди. 1895 й. В. В. Бартольднкнг ташаббуси б-н Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги тузилиб, А. иш- лари шу тўгарак назоратида олиб бо- рилади. Ўша даврда ўтказилган А. тадқиқотларида В. В. Бартолвд, В. Л. Вяткин, Н. И. Веселовскийларнинг хиз- мати катта бўлди. Аммо археологик ёдгорликларни ҳали ҳар томонлама, кенг ўрганилмаганлиги ҳамда топилмалар яхши аниқланмаганлиги сабабли бу вақтда ибтидоий ва ундан кейинги илк даврлар мутлақо ёритилмади. Шундай бўлса ҳам 19-а. охири — 20-а. бошлари- даги Туркистонда олиб борилган архео- логик изланишлар Ўзбекистон тарихшу- нослигида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўрта Осиё халқларининг қад. моддий- маданият ёдгорликларини ўрганишда дастлабки қадамлар қўйилди. Маҳаллий халқ ўртасида ўз ватанининг ўтмиш ёд- горликлари б-н қизи-қувчи Акрам пол-вон Асқаров, Мирза Абдулла Бухорий, Муҳаммад Вафо каби қад. Буюмлар ҳамда чақатангаларни тўпловчи ҳаваскор ўлкашунослар пайдо бўлди. Бу даврда Туркистон археологияси ҳаваскорлик даражасида бўлиб турли хил (кўпроқ нумизматикага доир) топилмаларни тўплашдан ибо-рат бўлган. Афросиёб, Улуғбек расадхонаси ва Пойканд харо- баларида дастлабки қазишмалар олиб борилган. Ўзбекистонда А. фани 20—30- й.ларда шаклланди. В. Л. Вяткин Афро- сиёб харобасини (1925; 1929—30), Б. П. Денике қад. Термизни (1926—27), М. Е. Массон Оҳангарон водийсини (1925— 28), Айритом харобаларини (1932—33) қазиб ўргандилар. 30-й.ларда кенг кўламда қазиш ишларини А. Ю. Якубов- ский Зарафшон водийсида (1934, 1939), М. Е. Массон қад. Термизда (1936 — 38), В. А. Шишкин Тали Барзуда (1936 - 39), Варахшаая (1937 - 39), С П. Толстов, Я. F. Ғуломов қад. Хоразм воҳасида (1937 — 50), А. П. ОкладниковТешиктош ва Ма- чай ғорларида (1938 — 39), В. В. Григо- рьев Қовунчитепа харобаларида (1934—37) олиб бордилар. Тўпланган археоло-гик материаллар Ўзбекистон тарихини даврлаштиришда муҳим манба бўлди, янги археологик маданиятлар (Калтами- нор, Тозабоғёп, Қовунчи маданиятларива б.) ўрганилиб, фанга киритилди. Те- шиктош ғоридан неандерталь типидаги одам скелетининг топилиши Ўзбекистон археологиясида буюк кашфиёт бўлиб, дунё олимларида катта қизиқиш уйғотди.
Ўзбекистонда археология фанини ри-вожлантиришда Ўрта Осиё давлат унти-да археология кафедрасининг очилиши(1940), ЎзФА Археология бўлимининг ташкил этилиши (1943) катта аҳамиятгаэга бўлди. Археологик ёдгорликларнир-нларга бўлиб ўрганишда Термиз архе-ологик комплекс экспедицияси, Хоразмархеология-этнография экспедицияси,Помир-Олай ва Помир-Фарғона экс-педициялари катта роль ўйнади. 50-й.ларда Ўзбекистон археология экспеди-цияси отрядлари Тошкент водийсидамозорқўрғонларни (Т. Аъзамхўжаев),Замонбобо жез даври қабристонини (Я.Ғуломов), Болаликтепа ёдгорлигини (Л.И. Альбаум) ва б.ни ўрганишга киришди.60-й.ларда Мохондарё археологик отря-ди Я. Ғуломов раҳбарлигида Зарафшон-нинг қуйи оқимида мил.ав. 4— 2-мингйилликка мансуб 60 дан ортиқ неолитва жез даврига оид манзилгоҳлар, Учтут чақмоқтош конлари (А. Аскаров,М. Қосимов, Ў. Исломов ва Т. Мирсоа-тов), Мўминобод қабристони (А. Аскаров), Самарқанд макони (Д. Н. Лев, М. Жўрақулов), Чуст жез даври қишлоғихаробаси (В. Спришевский), Далварзинтепа (Ю. А. Заднепровский), Холчаён (Г. А. Пугаченкова) ва б. археологикобидаларда кенг кўламда казишлар олибборди. Тупроққалъа, Варахша, Болаликтепа, Афросиёб, Қува подшоҳ саройлари ва ибодатхоналарининг ўрганилиши,Самарқанд ва Муғ тоғида қад. Суғд, Хоразмда хоразмий ёзувларининг топилиши Ўзбекистон маданиятининг юқор даражага кўтарилганини кўрсатади.Ўзбекистон ФА Археология ин-ти нинг ташкил этилиши (1970)Ўзбекистонда археологик тадқиқотларниянада кенгаитиришга имкон берди.
70—80-й.ларда ин-т жамоаси томониданЎзбекистоннинг деярли барча вилоятла-рида кенг қамровли археологик кузатув вақазишлар ўтказилиб, ўтмишнинг энг қад.даври — тош асридан то сўнгги ўрта аср-ларга мансуб кўплаб нодир ёдгорликлартопилди. Мас, Бухоро, Тошкент, Сурхон-дарё, Фарғона, Самарқанд вилоятларида Тешиктош, Амир Темур, Омонқўтон, Обираҳмат, Хўжакент, Қапчиғай, Оби-шир, Қоратоғ, Хўжамазгил (М. Қосимов,Ў. Исломов, Н. Тош-кенбоев, Р. Сулай-монов, М. Хўжаназаров) каби қад. тошдаври ғор маконлари ҳамда Хоразмчўлларида янги тош (неолит) ва жез дав-ри маконлари (А.Виноградов, М. Ити-на) ўрганилиши диққатга сазовордир.Бу ёдгорликлардан топилган ашёвийматериаллар Ўзбекистон тарихинингэнг қад. даври манзарасини тиклаш-да асосий манба бўлиб хизмат қилди.Айниқса Ўзбекистоннинг жан. туман-ларида қад. деҳқончилик маданиятигатегишли кўплаб ёдгорликларнинг (Со-поллитепа, Жарқўтон, Кучуктепа, Мир-шоди) топилиши ва ўрганилиши (А.Аскаров, Т. Ширинов, Ш. Шайдуллаев)қад. Бақтрия маданиятининг генези-си, тараққиёт босқичлари ва бу ерлардаилк шаҳар маданиятининг шаклланишжараёнини кузатиш имконини берди.Махсус тадқиқотлар Самарқанд, Бухо-ро, Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё,Хоразм вилоятлари ва Фарғона водий-си, Қорақалпоғистон ҳудудидаги қад.шаҳарларни ўрганишга бағишланди.Айниқса қад. шаҳарлар — Ерқўрғон (Р.Сулаймонов, М. Исомиддинов), Қанқа
(Ю. Буряков), Эски Термиз (Ш. Пидаев,Т. Аннаев), Далварзин-тепа (Э. Ртвелад-зе, Б. Турғунов), Шоштепа ва Оқтепа (М.Филанович), қад. Бухоро ва Пойкенд (А.Муҳаммаджонов, Жез даврига оид со-пол буюмлар (мил. ав. 2-минг йилликўрталари). Ж. Мирзааҳмедов, Ш. Оди-лов), Ахсикат ва Поп (А. Анорбоев, Б.Матбобоев), Афросиёб (X. Охунбобоев,М. Исомиддинов), Хива (М. Мамбетул-лаев), Миздаҳқон (В. Ягодин) каби ёд-горликларда олиб борилган археологиктадқиқотлар самарали бўлди. Хоразмва Зарафшон водийсида Я. Ғуломов, Б.В. Андрианов, А. Р. Мухаммаджонов ваб.нинг қад. ирригация ва деҳқончиликвоҳаларининг вужудга келиши жараён-ларини ўрганиш борасида олиб борганархеологик ва этнографик изла-нишлари алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
Бу даврда Зарафшон водийси, Хоразм,Сурхондарё ва Сирдарё воҳалари ҳамдаФарғона водийсида олиб борилган археологик ва антропологик изла-нишлартуфайли Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон ерларида яшовчи аҳолининг асосий антропологик типларга бўлинганлиги уларнинг шаклланиш тарихини ёритиш имконини берди; ўзбек этносининг ўзига хос хусусиятлари, туб этник элементлар-
нинг уларга келиб қўшилган этнослар б-н қоришиб кетиш жараёни кузатил-ди. Бу масалага ойдинлик киритишда Т. Хўжайов, К. Шониё-зов ва б. ҳиссаси салмоқли бўлди. Шу аснода А. фанининг турли давр ва йўналишлари бўйича илмий мактаблар таркиб тодди. Уларга Я.Ғуломов, С. П. Толстов, А. П. Окладников, М. Е. Массой ва Г. А. Пугаченкова каби олимлар асос солди. Йирик асар ва рисолалар нашр этилди. Мустамлака даврида Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудудидан топилган энг нодир археологик топилмалар, сква, Санкт-Петербург, шунингдек бошқа хорижий мамлакатларга ташиб кетилди.
Мас, машҳур Амударё хази-наси Лондон- даги Британия музейига олиб кетилган.Археологик изланишлар мақсади ва натижаларини ўзбек халқи тарихи б-н боғлаш том маънода мустақиллик йилла- ридан бошланди. Ўзбекистон А.си ўз тадкиқотларининг самараси б-н жаҳон илмий даражасига кўтарилди. Франция, Германия, Япония, Италия ва Польша б-н ҳамкорликда ар- хеологик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Россия (Москва, Санкт-Петербург) олим- лари б-н илмий алоқалар мавжуд.
2. ЎЗБЕКИСТОНДА АРХЕОЛОГИЯ ФАНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling