11-расм. COVID-19 га чалинган кишиларга нисбатан маҳаллангизда яшовчилар қанақа
муносабатда бўладилар?
COVID-19дан даволанаётган ёки тузалган одамлар билан мулоқотдан ўзини четга олиш истагини
Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги респондентларнинг
(респондентлар фикрича, касаллик ўчоғи бўлган маҳаллалар ичидан) 30 фоиздан ортиғи қайд этди.
Андижон, Навоий, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги респондентлар COVID-19 дан
даволанаётган ва тузалган кишиларга нисбатан 30% атрофида салбий муносабат билдирдилар. Бу
ҳолат мамлакатнинг айрим минтақаларида аҳоли орасидаги тузалганларга нисбатан маълум даражада
қўрқув мавжудлигидан далолат беради. Бироқ бундай яккаловчи муносабатда гендер жиҳатидан
ёндашув бор-йўқлиги аниқ эмас. Глобал қонуниятлар шуни кўрсатадики, хотин-қизларда COVID-19
ташхисини олиш эҳтимоли кўпроқ, чунки бу бутун дунёда тиббиёт ходимларининг аксариятини
хотин-қизлар ташкил этганлиги ва тест топшириш эҳтимоли катта эканлиги билан боғлиқ. Бироқ
ўлим ҳамиша эркаклар орасида аёлларга нисбатан юқорироқ даражада қайд этилади. Кўп
мамлакатлар COVID-19 ёки ўлим ҳолатлари ҳақидаги хабарни жинсга ажратиб хабар қилмайди, бу
нарса, афтидан, Ўзбекистонга ҳам хосдир. Бироқ соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ва беморларни
уйда парвариш қилаётган шахсларнинг тутган ўрнини ҳисобга олиб, хотин-қизлар COVID-19 билан
зарарланиш борасида алоҳида хавф остида ва, демак, агар улар COVID-19 юқтирган деб тахмин
қилинса, уларнинг яккаланиш эҳтимоли бор деб тахмин қилиш мумкин. Бир вақтнинг ўзида эркаклар
ҳам, агар улар юқтирмаслик учун эҳтиёткорлик чораларини кўрсалар (масалан, юз ниқобини тақиб
юрсалар), яккаланишга учрашлари ёки ундан хавфсирашлари мумкин.
COVID-19 дан даволанаётган одамларга нисбатан хавфсираб муносабатда бўлишга қарамасдан, сўров
респондентлари маҳаллалар бундай кишиларга ёрдам кўрсатиш чораларини кўраётганлигини қайд
этадилар. Энг кўп тарқалган ёрдам шакли озиқ-овқат тўпламлари бўлиб (44% респондентлар шундай
кўринишдаги ёрдамни қайд этади), ундан сўнг кишилар томонидан ҳимоя ва ўз-ўзини яккалаш
чораларига риоя қилишни таъминлаш туради. Қуйидаги 12-расмга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |