2
ҚИСҚАЧА ШАРҲ
Ўзбекистон дунёнинг бошқа мамлакатлари сингари, янги коронавирус (COVID -19)
келтириб
чиқарган пандемия хавфи остида қолди ва республикадаги биринчи вирус юқтириш ҳолати 2020 йил
март ойида қайд этилди. Ўз вақтида олиб борилган профилактик тадбирлар
1
туфайли қурбонлар сони
кескин кўпайишининг олди олинди ҳамда пандемияга қарши курашга тайёргарлик кўриш учун
вақтдан ютилди. Шу билан бирга, мамлакат миқёсида карантин ва чеклов чоралари мажмуини жорий
этиш аҳолининг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг фаровонлигига салбий таъсир
кўрсатмасдан қолмади.
БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
вазирлиги билан
ҳамкорликда ҳукуматнинг COVID-19 таҳдидларига қарши қўллаган чораларнинг ижтимоий ва
иқтисодий таъсирини баҳолаш учун Ўзбекистон аҳолиси орасида сўров ўтказди. Тадқиқот маҳалла
раҳбарларининг фаолиятини таҳлил қилишга қаратилган бўлиб, унда 3670 респондент иштирок этди.
Сўровда маҳалла
раислари, уларнинг ўринбосарлари ва мутахассислар қамраб олинди
(респондентларнинг 25 фоизи аёллар). 2020 йил май-июнь ойларида ўтказилган тадқиқотда
умуммиллий
карантиннинг жамоалар, алоҳида тармоқлар, турли ижтимоий гуруҳлар, айниқса,
аёлларнинг умумий фаровонлигига таъсири баҳоланди. Шунингдек, маҳаллалардаги энг кўп
зарар
кўрган аҳоли қатламини тезроқ ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятлари ўрганилди.
1. Тадқиқот шуни кўрсатдики,
пандемия шароитида даромадларнинг сезиларли даражада
Do'stlaringiz bilan baham: