Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


-расм Кичик корхоналар сони


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/40
Sana11.03.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1259368
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40
Bog'liq
Covid 2019 xotin qizlar haida

6-расм Кичик корхоналар сони
(2019 й, ҳар 1000 нафар аҳолига, Республика статистика 
қўмитаси)


18 
қашшоқлик хавфини камайтириш учун бундай имкониятларга эга эмаслар. Коммунал ва маиший 
хизматлардан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги қишлоқларга қараганда шаҳарларда 
муҳимроқ ўрин тутади. Шаҳарларда яхши йўлга қўйилган АКТ инфратузилмаси мактаблар ва 
университетларда масофадан туриб ўқитиш учун яхши имкониятлар яратди. Шунингдек, бу 
шаҳардаги маҳалла аҳолисига уйда ишлаш учун яхши имконият яратди. Ушбу омиллар шаҳарларда 
таълим хизматларидан фойдаланишнинг қишлоқ жойларга қараганда яхшироқ эканлигини 
таъминлади. 
Натижалар шуни кўрсатадики, пандемия нафақат бевосита иш жойларининг йўқотилишига, балки 
яширин ишсизликнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келиши мумкин. Амалда, шахс ишлаётган ходим 
сифатида расмий равишда рўйхатдан ўтган бўлиши (потенциал “даромад манбаи” йўқолмайди), 
лекин карантин пайтида унинг иш ҳақи сезиларли даражада камайтирилиши ёки умуман 
тўланмаслиги мумкин. Бу эса, унинг даромад манбаи йўқолганлигини англатади. Бундай 
жавобларнинг яна бир изоҳи – карантин чоралари туфайли уй шароитида ишлаб чиқарилган 
маҳсулотларни сотиш ёки пуллик хизматлар кўрсатиш имконияти йўқлигидир (масалан, хусусий 
сартарошхонадаги сартарош “ишчи” сифатида таснифланади, аммо пуллик хизматларни тақдим эта 
олмайди).
COVID-19 пандемиясидан олдин аёллар ва эркаклар меҳнат бозорида қандай фаолият юритганига 
қараб, даромадларни йўқотиш ва/ёки ишдан ёки иш ҳақидан маҳрум бўлиш уларга турлича таъсир 
қилиши мумкин эди. Афсуски, тадқиқот услуби ва саволлари маҳаллаларда қайси уй хўжаликлари 
аъзолари ушбу муаммоларга дуч келганлигини аниқлай олмади. Шунга қарамай, пандемиядан олдин 
расмий иш билан банд бўлган аёлларнинг улуши (барча иқтисодий фаол аёлларнинг 45,7%) 
эркакларникига нисбатан паст бўлган (барча иқтисодий фаол эркакларнинг 54,3%)
34
. 2017 йилда 
эркаклар умумий иш билан банд бўлган аҳолининг 61,5 фоизини ташкил этган
35
. Ишчи кучида 
34
2017 йил маълумотлари. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий фаол аҳоли сони, 
https://gender.stat.uz/uz/osnovnye-pokazateli-uz/trud-uz/aktivnoe-naselenie-uz/1032-iqtisodiy-faol-aholi-soni
  
35
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Корхона ва ташкилотларда жами ишловчилар сонида аёллар ва 
эркакларнинг нисбати (2017 йил), 
https://gender.stat.uz/uz/osnovnye-pokazateli-uz/trud-uz/zanyatost-naseleniya-uz/977-korxona-
va-tashkilotlarda-jami-ishlovchilar-sonida-ayollar-va-erkaklarning-nisbati-2016-yilda-2
  
0%
10%
20%
30%
40%
50%
60%
70%
80%
90%
100%
Шаҳар
Қишлоқ

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling