Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари
-расм. Пандемия оқибатлари
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
Covid 2019 xotin qizlar haida
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-мисол Ўзбекистондаги тадбиркор хотин-қизлар
5-расм. Пандемия оқибатлари
Даромаднинг пасайиши Иш/иш ҳақини йўқотиш Давлат/коммунал хизматлар кўрсатишда муаммолар Мактабгача таълим олиш Мажбурий таълим олиш 17 1-мисол Ўзбекистондаги тадбиркор хотин-қизлар Ҳукуматнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим саъй-ҳаракатлари ушбу соҳада хотин-қизларнинг иштирокини оширишга ёрдам берди. Шунга қарамай, хотин-қизлар хусусий бизнес билан шуғулланувчилар орасида озчиликни ташкил қилади. 2018 йилда Ўзбекистонда 182 мингдан зиёд тадбиркор аёл мавжуд бўлиб, бу мамлакатда рўйхатдан ўтган барча хўжалик юритувчи субъектларнинг 29 фоизини ташкил этади (тахминларга кўра, бу якка тартибдаги тадбиркорларни ҳам ўз ичига олади) 31 . Республика статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2019 йилда аёллар Ўзбекистондаги барча корхоналарнинг 14,9 фоизига эгалик қилишган 32 . Пандемия пайтида ва ундан кейин уларнинг тўлов қобилиятини сақлаб қолиш қобилиятига таъсир кўрсатадиган “аёллар бизнеси”нинг айрим хусусиятлари мавжуд. Биринчидан, аёллар раҳбарлик қиладиган корхоналар асосан майда ёки якка тартибдаги йўналишда бўлиб, бу улар асосий ресурслар, шу жумладан капитал ва ссудалар, ишбилармонлик кўникмалари ва молиявий саводхонлик, ҳатто фақат иш учун сарфланадиган вақт омилига нисбатан чекланган имкониятга эга эканликларини англатади. (сўнгги омил аёлларнинг уй ишлари ва болаларни парвариш қилиш каби пул тўланмайдиган асосий мажбуриятлари билан боғлиқ). Шунингдек, аёллар раҳбарлик қиладиган корхоналар ҳам маълум соҳаларда, асосан хизмат кўрсатиш (бу барча аёллар корхоналарининг учдан бир қисмига тўғри келади), сўнгра савдо ва ишлаб чиқариш (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари) соҳасига тўғри келади 33 . Карантин чоралари нафақат хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятига жиддий таъсир кўрсатди, балки болалар муассасалари ва мактабларнинг вақтинча ёпилишига ҳам сабаб бўлди. Ушбу икки чеклов ҳам тадбиркор аёлларга жиддий таъсир қилади ва улар учун ушбу даврда бизнеснинг инқирозга учрамаслиги учун алоҳида қийинчиликлар туғдириши мумкин. Аҳоли пунктлари турига кўра, иш жойлари ва иш ҳақини йўқотиш қишлоқ жойларига қараганда шаҳар маҳаллалари учун оғирроқ кечган (7-расм). Бироқ даромадларнинг пасайиши даражаси қишлоқда ҳам, шаҳарда ҳам бир хил миқёсда баҳоланган. Қишлоқ жойларда уй хўжаликлари баъзи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариши ва кўп ҳолларда маҳаллий бозорларда сотиши ҳам мумкин. Шаҳар аҳолиси ишсиз қолган тақдирда 31 Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси бажарилиши тўғрисида ҳисобот. - Ўзбекистон, 2019. ... 11-бет. 32 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Аёллар эгалик қилаётган фирмалар улуши. https://gender.stat.uz/uz/i-group-uz/1273-ayollar-egalik-qilayotgan-firmalar-ulushi 33 Осиё тараққиёт банки. Ўзбекистонда гендер баҳолаш бўйича ҳисобот,2018. – 35-бет. 11.4 14.9 12.2 15.6 11.7 10.8 10 18.1 11.6 9.7 8.3 17.9 28.8 14.9 А нди ж он ви ло яти Бу хор о ви ло яти Ф ар ғона в и ло яти Ж и зз ах в и ло яти Қ ашқа да рё в и ло яти Хо ра зм в и ло яти Н ам анг ан ви ло яти Н ав оий в и ло яти Қ ор ақа лп оғист он Са м ар қа нд ви ло яти Сур хонда рё в и ло яти Си рда рё в и ло яти Т ошк ент ша ҳри Т ошк ент в и ло яти Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling