Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


Маҳаллалардаги аҳолининг иқтисодий фаоллигини ва бандлигини тиклаш бўйича чора-


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/40
Sana11.03.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1259368
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Covid 2019 xotin qizlar haida

1. Маҳаллалардаги аҳолининг иқтисодий фаоллигини ва бандлигини тиклаш бўйича чора-
тадбирлар 
1,1. Кўп меҳнат талаб қиладиган соҳаларда кичик ва ўрта бизнеснинг тикланишини тезлаштиришга 
ёрдам берадиган иқтисодий сиёсатга тузатиш киритиш. Бу маиший хизмат кўрсатиш ва ноозиқ-
овқат маҳсулотларини сотиш соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг маҳаллаларда барча 
санитария меъёрларига амал қилган ҳолда ишлашига рухсат беришни назарда тутади. Иқтисодий 
тикланишни рағбатлантириш чоралари қиймат занжирлари ҳамда мавсумий омилларни ҳисобга олган 
ҳолда ишлаб чиқилиши керак, шунда карантин қишлоқлардаги ўрим-йиғим мавсуми ва ҳосилни 
сотишга, айниқса, хусусий секторга минимал таъсир кўрсатади. 
1.2. Маҳаллаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик қилиш учун майдончалар яратиш орқали 
оилавий тадбиркорлик имкониятларини кенгайтириш. Оилавий бизнес хотин-қизлар ва ёшлар (ҳам 
йигитлар, ҳамда аёллар) учун иш ва даромад манбаи бўлиши мумкин. Маҳалла аҳолиси томонидан 
талаб қилинадиган истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун узоқ муддатли сармояларни жалб 
қилишга эътибор қаратиш орқали маҳалла негизида кичик хусусий корхоналарни яратишга ёрдам 
бериш зарур. Шунингдек, тақчил товарларни импорт қилиш ёки маҳаллий миқёсда ишлаб чиқариш 
борасида хусусий секторни рағбатлантириш лозим. Бунинг учун бошланғич маблағга эга бўлиш 
имкониятини яратиш керак, масалан, имтиёзли банк кредитлари бериш, банк хизматлари нархини 
сезиларли даражада пасайтириш ва маҳалла кафолати билан кредит беришда гаров талабларини 
камайтириш
5
. Маҳалла органлари халқаро тараққиёт учун узоқ муддатли кредитлар ва грантларнинг 
кафиллари сифатида иштирок этиши мумкин. Оилавий бизнесда аёлларнинг ролини ошириш бўйича 
амалга ошириладиган ҳар қандай ташаббуслар уларнинг вазифасини янада оғирлаштирмасдан, маош 
тўланмайдиган уй юмушлари ва парвариш ишларини енгиллаштириш чораларини ўз ичига олиши 
лозим. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling