Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари
COVID-19 нинг аёлларга таъсирини бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
Covid 2019 xotin qizlar haida
3. COVID-19 нинг аёлларга таъсирини бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар
3.1. Аёлларнинг иш ҳақи тўланмайдиган рўзғор юмушлари ва парвариш ишларининг мутаносиб бўлмаган юкини енгиллаштириш бўйича чора-тадбирларга устувор аҳамият берилиши керак. Давлат инвеститсияларини ижтимоий ёрдам инфратузилмасига, айниқса болалар, кексалар ва беморларга ғамхўрлик қилишга йўналтириш лозим, бу эса ҳамма учун очиқ бўлган (айниқса қишлоқ жойларида) ва юқори сифатли парваришлаш хизматларни тақдим этади. Ушбу соҳага сармоя киритиш аёллар ҳамда эркакларга муносиб иш ўринлари яратади ва кўпроқ аёлларни меҳнат бозорига жалб қилиш ёки иш ўрнини йўқотган аёллар учун қайта иш бошлаш имкониятини вужудга келтиради ва бу ишчи кучидаги гендер фарқини бартараф этишга ҳам ёрдам беради. 3.2. Аёлларнинг алоҳида эҳтиёжларини қондириш вазифасини, оиладаги зўравонликни бошдан кечирган хотин-қизлар учун маҳалладан махфий ёрдам сўраш механизмини жорий этишдан бошлаш мумкин. Бунга хотин-қизларнинг нодавлат ташкилотлари ҳамда у ердаги мутахассисларини жалб этиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш орқали эришиш керак. Пандемия пайтида уяли алоқа операторлари хотин-қизларга уларнинг шахсий ҳисобларида нол баланс бўлган тақдирда ҳам, мавжуд ишонч телефонларига бепул қўнғироқ қилиш имкониятини тақдим этишлари мумкин. Хотин- қизларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатлари тўғрисида маҳаллалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар бериш учун рақамли ечимларни (масалан, Телеграм ботлари ёки мобил иловалар) яратиш ва улардан фойдаланиш мумкин. 3.3. Оилалардаги зиддиятларни ва зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, маиший зўравонликни бошдан кечирган оилалардаги аёлларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдам (масалан, бирламчи психологик ва тиббий ёрдам, юридик маслаҳат ёки вақтинча бошпана бериш) тизимини яратиш, шунингдек, низоларни ҳал қилишда оилаларга профессионал ёрдам кўрсатиш бўйича маҳалла маъмурияти ўртасида гендер муаммоларига жавоб қайтариш кўникмаларини ривожлантириш лозим. Гендер асосидаги зўравонликни аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек, зўравонликни бошидан кечирганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллалар фаоллари учун махсус услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва ўзбек, рус ҳамда қорақалпоқ тилларида нашр этиш зарур. Аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, олдини олиш ва зўравонликдан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳалла фаоллари учун бир қатор ўқув дастурларини ўтказиш керак. 3.4. Аҳолининг оиладаги зўравонликка бўлган муносабати ва билимларини бойитиш мақсадида хабардорликни кучайтириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Таълим чораларидан ташқари ушбу дастурларда жамиятда аёлларга бўлган зўравонликка нисбатан муросасизлик 7 маданиятини шакллантириш ва зўравонликнинг психологик, ҳиссий ва жисмоний турларини аниқлаш ва фарқлашга ёрдам беришда нисбатан енгил воситалар ва ҳатти-ҳаракатлардан ва бошқа усуллардан фаол фойдаланиш керак. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling