Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


пасайиши, иш ўринларининг йўқотилиши, иш жойининг йўқотилиши сабабли меҳнат


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/40
Sana11.03.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1259368
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Covid 2019 xotin qizlar haida

пасайиши, иш ўринларининг йўқотилиши, иш жойининг йўқотилиши сабабли меҳнат 
мигрантларининг қайтиши ва “яширин” ишсизликнинг пайдо бўлиши натижасида аҳоли 
орасида, айниқса, шаҳарларда камбағаллар сони сезиларли даражада кўпайди. Сўров 
натижасига кўра, маҳалла аҳолиси дуч келган энг асосий муаммолар даромаднинг пасайиши 
(респондентларнинг 74% ) ва иш жойларининг йўқотилиши (респондентларнинг 58%) эканлиги аён 
бўлди. Ушбу икки рақам орасидаги фарқ шундан далолат берадики, пандемия нафақат иш 
ўринларининг бевосита йўқотилишига, балки маош миқдорининг қисқариши, иш ҳақи сақланмаган 
ҳолда мажбурий таътилга чиқиш ва норасмий иш билан банд бўлганлар даромадининг йўқотилиши 
натижасида "яширин" ишсизликнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келиши мумкин. Респондентларнинг 
деярли ярми (44%) маҳаллага қайтиб келган меҳнат мигрантлари сонининг ортганини қайд этди, бу 
эса мигрантларни қайта ижтимоийлаштириш ва улар учун иш ўрни яратиш борасида жамоалар 
зиммасидаги юкнинг кўпайишига олиб келди.
Пандемиянинг салбий оқибатлари шаҳарларда кўпроқ сезилди. Бир қатор минтақавий кўрсаткичлар 
Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари каби ҳудудлар учун салбий натижалар билан 
тавсифланади. Шаҳар аҳолиси орасида иш жойининг йўқотлиши аҳолининг сезиларли қисми учун 
даромаддан тўлиқ маҳрум бўлиш билан баробардир. Қишлоқ жойларида эса, аксинча, уй 
хўжаликларида ўз эҳтиёжлари учун чорвалар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш каби 
қўшимча тирикчилик механизмлари мавжуд. Айниқса йирик шаҳарларда уй хўжаликлари бу 
имкониятдан маҳрум. Шу тарзда, карантин оқибатида шаҳарлардаги қашшоқликнинг ортиш хавфи 
янада яққол кўзга ташланди.
2. Пандемия умумий овқатланиш, савдо, қурилиш, транспорт ва пулли хизмат кўрсатиш 
соҳасидаги кичик ва ўрта корхоналарга кўпроқ салбий таъсир кўрсатди. Сўров натижаларига 
кўра иш жойларининг қисқариши энг кўп овқатланиш тармоғида кузатилган (жавобларнинг 80%). 
Иккинчи ўринда маҳаллий хизматларнинг бошқа турлари (58%), ундан кейин қурилиш тармоғи, 
савдо ва таълим соҳаси (мактабгача ва умумий таълим мактаблари) ҳамда меҳмонхона бизнеси ўрин 
1
Қаранг: «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан 
чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон 
Республикасининг Фармони. 
https://lex.uz/docs/4720398




олган. Кичик ва ўрта бизнес тармоғида ишчи кучининг 78% дан ортиғи фаолият юритишини ва улар 
ЯИМнинг 56% дан кўпроғини ишлаб чиқаришини ҳисобга олсак, уларнинг фаолиятидаги узилишлар 
бутун мамлакат бўйлаб маҳаллий жамоалар учун салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб 
келади.
Бундан ташқари, Ўзбекистондаги меҳнат бозори иқтисодиётнинг турли соҳаларида гендер 
сегрегациясини намойиш этади. Аёллар барча ижтимоий соҳалардаги ишчиларнинг тўртдан уч 
қисмидан кўпроғини (соғлиқни сақлаш, жамоат ишлари ва таълим соҳаси биргаликда) ҳамда 
меҳмонхона ва овқатланиш тармоғида ишлаётганларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Шундай 
қилиб, хизмат кўрсатиш ва таълим соҳасидаги иш жойлари йўқотилишининг юқори даражаси 
аёлларнинг иш билан таъминланишига катта салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 
3. COVID-19 аҳоли орасидаги ижтимоий заиф тоифаларни кўпайтирди, бу эса пандемиядан 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling