Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари
-расм Қайси соҳаларда одамлар ишсиз қолишган?
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
Covid 2019 xotin qizlar haida
9-расм Қайси соҳаларда одамлар ишсиз қолишган?
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, респондентлардан ўз маҳаллаларида умуман иш йўқотилиши тўғрисида маълумот бериш сўралган, бунда эркаклар ёки аёллар алоҳида ажратилмаган. Аслида, Ўзбекистондаги меҳнат бозори иқтисодиёт тармоқлари бўйича гендер бўйича сегрегация кузатилади ва шу тариқа хизмат кўрсатиш (айниқса, умумий овқатланиш соҳасида) ва таълим соҳасидаги иш жойлари йўқолишининг кўпроқ бўлганлигини ҳисобга олсак, бу нарса аёлларнинг бандлилик даражасига кучли салбий таъсир кўрсатган. Уй-жой ва умумий овқатланиш соҳасида ишлайдиганларнинг ярмидан кўпини ва ижтимоий соҳалардаги (соғлиқни сақлаш, ижтимоий иш ва таълим биргаликда) барча ишчиларнинг 75%дан кўпроғини хотин-қизлар ташкил этади 44 . 2017-2018 ўқув йилида таълим муассасалари (мактабгача таълим муассасаларисиз) ходимлари орасида 70,9 фоизни аёллар ташкил этган 45 . Назарий жиҳатдан, одатда аёллар бажарадиган баъзи бир ишларни масофадан туриб амалга ошириш мумкин (қурилиш билан солиштирганда онлайн ўқитиш), бу эса иш 44 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлар сонининг тақсимланиши (2017 йил учун ўртача) https://gender.stat.uz/uz/osnovnye-pokazateli-uz/trud-uz/zanyatost-naseleniya-uz/919- iqtisodiyot-tarmoqlari-bo-yicha-bandlar-2016-yil-uchun-o-rtacha-2 45 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, 2007/2008-2018/2019 ўқув йилларида жинси ва таълим муассасалари турлари бўйича таълим муассасалари ўқитувчилари (ўриндошларсиз), https://gender.stat.uz/uz/osnovnye- pokazateli-uz/obrazovanie-uz/srednee-uz/1279-2007-2008-2018-2019-o-quv-yillarida-jinsi-va-ta-lim-muassasalari-turlari-bo-yicha- ta-lim-muassasalari-o-qituvchilari-o-rindoshlarsiz 1.7
3.6 15.8 24.7 28.2 31.9 34.0 58.1 80.3 Соғлиқни сақлаш Қишлоқ хўжалиги Бошқа Меҳмонхоналар Мажбурий таълим Мактабгача таълим Савдо Қурилиш Маиший хизматлар Умумий овқатланиш 24 жойлари унча камаймаслигига олиб келади). Бироқ, маҳалла раҳбарияти томонидан берилган маълумотларга кўра, пандемия пайтида кўплаб таълим ходимлари, асосан, хотин-қизлар ишсиз қолишган. Бошқа томондан, биринчи навбатда аёллар томонидан амалга ошириладиган баъзи ишлар, масалан, соғлиқни сақлаш хизматлари зарур деб ҳисобланади. Аксинча, эркаклар техник соҳаларда, хусусан, қурилиш, транспорт ва омборхоналарда сақлаш соҳаларида кўпчиликни ташкил қилади (90% ишчилар) 46 . Эркаклар кўпроқ ишлайдиган тармоқлар ўша соҳалардаги иш ҳақининг кўпроқ экани билан боғлиқ, аммо пандемия қурилиш соҳасида иш йўқотилишга ҳам олиб келгани ҳам ҳақиқат. Шу билан бирга, асосан эркаклар томонидан қилинадиган ишларга карантин чоралари бекор қилингандан сўнг, аёллар кўпроқ ишлайдиган соҳаларга (меҳмонхона соҳаси ва хизматлар) нисбатан эртароқ рухсат берилиши мумкин (нафақат ходимлар, балки балки бизнес эгалари сифатида ҳам). Даромаднинг пасайиши, иш ҳақидан маҳрум бўлиш ва ишсизлик нуқтаи назаридан аёллар ва эркаклар тажрибаси ҳақида батафсилроқ маълумот олиш учун қўшимча тадқиқотлар ва таҳлиллар ўтказилиши зарур. Шунингдек, маҳалла раҳбарлари ўз ҳудудларида маҳаллий хизмат кўрсатувчи корхоналар (масалан, кичик таъмирлаш устахоналари, сартарошхона, тозалаш ва ҳк) ёпилганлиги ҳақида хабар беришди. Бу масала кейинги бўлимда батафсил муҳокама қилинади. Кўпинча маиший хизматлар ва ноозиқ- овқат дўконлари иши тўхтатилди (мос равишда 50,4% ва 22,3% респондентлар). Бундай корхоналарнинг ёпилиши нафақат ҳар бир маҳаллада кўп аҳоли, биринчи навбатда аёллар ишсиз бўлишига олиб келди, балки бундай хизматларнинг йўқолиши хонадонлардаги хотин-қизларнинг шундоқ ҳам кўп бўлган, иш ҳақи тўланмайдиган иш юкламасини оширди. Чунки ўша корхоналар кўрсатаётган хизматлар, маълум даражада аёлларга қўл келар эди. Келгусида кўриладиган чоралар бўйича эса, озиқ-овқат чакана савдо шохобчалари санитария меъёрларига қатъий риоя қилганлиги ва улар аҳоли учун вирусни юқтириш манбасига айланмагани сабабли ушбу тажрибани бошқа маҳаллий хизматлар ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини сотишда ҳам қўллаш тавсия этилишини айтиб ўтиш мумкин. Бундай ташаббуслар ишсизларни харидорлар ёки мижозлар билан бевосита алоқада бўлишни талаб қилмайдиган кичик бизнес фаолиятига жалб қилишни талаб қилади. Масалан, бу ўқув семинарлари ва мини-грантлар ажратиш орқали онлайн- бизнесни ривожлантириш, шунингдек йирик ишлаб чиқариш корхоналари атрофида маҳаллаларга кичик буюртмаларни бериш мумкин бўлган кластерларни шакллантириш кабилар бўлиши мумкин. Асосий товар ва хизматларнинг мавжудлиги Умуман олганда, COVID-19 вирусининг тарқалиши ва у билан боғлиқ чеклов чоралари товарлар ва асосий хизматларни, шу жумладан инфратузилма хизматларини (шунингдек, маҳалла даражасида) кўрсатишга, унчалик катта таъсир кўрсатмади. Шу билан бирга, 35,6% респондентлар “маҳаллий хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар” аҳолининг даромадлари пасайиши ва иш йўқотилишидан кейин энг кўп учрайдиган муаммоларнинг учинчиси сифатида кўрсатдилар. Карантин чоралари, одатда, маҳаллаларда кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг, масалан, пойафзал таъмирлаш, кийим тикиш, сартарошхоналар ва бошқаларни сезиларли даражада камайтирди. Сўнгги йилларда уй тозалаш, идиш ювиш, гилам ювиш ва шу каби пуллик хизматлар кенг тарқалди, аммо карантин даврида бундай хизматлар ҳам тўхтатилди. Сўровдан олдинги 30 кунлик даврда инфратузилма хизматлари кўрсатилишини баҳолаш сўралганида, респондентлар умумий сифат карантингача бўлган даражада сақланиб қолган, деб ҳисоблашди. Хусусан, респондентлар пенсия ва нафақалар билан таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоат 46 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлар сонининг тақсимланиши (2017 йил учун ўртача) https://gender.stat.uz/uz/osnovnye-pokazateli-uz/trud-uz/zanyatost-naseleniya-uz/919- iqtisodiyot-tarmoqlari-bo-yicha-bandlar-2016-yil-uchun-o-rtacha-2 25 хавфсизлиги, тиббий ёрдам ва озиқ-овқат шохобчалари фаолияти яхшиланганлигини таъкидладилар. Респондентларнинг фикрича, чеклов чораларини қўллаш даврида аҳоли электр ва газ таъминотида муаммоларга дуч келмаган. Чиқиндиларни ташиш ҳам мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда. Респондентларнинг жавобларининг бундай тақсимланиши Ўзбекистондаги барча ҳудудларнинг шаҳарларида ҳам, қишлоқларида одатий бўлган. Бу эса мамлакатда кучли маҳаллий давлат аппарати сақланиб қолганлигидан далолат беради. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling