Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


-расм. Агар хотин-қизларга нисбатан оиладаги зўравонлик ҳолати юз берса, бу ҳақида


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/40
Sana11.03.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1259368
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
Covid 2019 xotin qizlar haida

15-расм. Агар хотин-қизларга нисбатан оиладаги зўравонлик ҳолати юз берса, бу ҳақида 
кўпроқ қай тарзда хабар топасиз? 
 
Сўров ўтказилишидан олдинги 30 кун ичида оиладаги зўравонликнинг аниқ ҳолатларини ҳал этиш 
учун қандай чоралар кўрилгани тўғрисидаги саволга қарийб 80 фоиз респондентлар уларнинг 
маҳалласида ўша даврда бунақа ҳолатлар бўлмади, деб таъкидлаган. Қолганларнинг деярли чорак 
қисми (жами 23,8%) оила аъзолари ёки зўравонлик айбдори билан суҳбат ўтказганини айтган. 
Аксинча, жабрланувчининг энг зарур эҳтиёжларини қондириш учун камроқ ҳаракат қилинган 
(масалан, тиббий ёрдам кўрсатиш, вақтинча турар жой бериш, махсус ноҳукумат ташкилотига 
мурожаат қилиш). Қуйидаги 16-расмга қаранг. Шуниси диққатга сазоворки, респондентларнинг тўрт 
фоизи зўравонлик жабрланувчиси учун ҳимоя ордери берилиши ҳақида ариза киритишга 
кўмаклашганини билдирди. Бу респондентларнинг жуда кичик фоизи бўлса ҳам, шуни ёдда тутиш 
лозимки, ҳимоя ордерлари механизми сўров ўтказилган вақтда нисбатан янгилик эди. Ҳимоя 
ордерлари ҳақидаги саволга жавоб берган респондентларнинг энг кўп сони Тошкент шаҳрида бўлиб, 
71
Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси бажарилиши тўғрисида ҳисобот, Ўзбекистон ННТ ва бошқа нодавлат 
ташкилотлари фаолияти бўйича, 2019 й. – 7-б. 
72
Респондентлар биттадан кўп маълумот манбасини танлаши мумкин эдилар. 
0.4
0.5
1.6
8.7
12.5
15.7
17.4
24.6
71.6
Маҳалла фаолларидан
Бошқа
Аноним қўнғироқ бўйича
Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан
Ички ишлар ходимларидан
Зўравонликка учраган шахс қариндошлари ёки …
Зўравонликка учраган шахснинг ўзидан
Қўшнилардан
Оилада зўравонлик ҳолатлари кузатилмаган


41 
бу нарса пойтахтда маҳалла раҳбарлари ушбу механизм ва ариза бериш жараёни билан яхши таниш 
эканликларидан ёки маҳалла раҳбарияти билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида 
яқинроқ алоқа мавжудлигидан далолат беради.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling