Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари
-расм. Сизнинг маҳаллангизда хотин-қизларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
Covid 2019 xotin qizlar haida
18-расм. Сизнинг маҳаллангизда хотин-қизларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш
борасида масъул ходимларга қанақа ёрдам зарур? Гендерга таъсирчан етакчиликка эҳтиёж Сўровномага берилган жавоблардан нотўлиқ хулосалар қилиш мумкин бўлса ҳам, муайян жавобларнинг кўплиги маҳаллаларнинг раҳбарлари хотин-қизлар учун энг долзарб муаммоларни умуман ва COVID-19 пандемиясига жавоб тариқасида тушунмаслигидан далолат беради. Масалан, сўровгача бўлган даврда оиладаги зўравонликка дучор бўлган хотин-қизлар дуч келиши мумкин бўлган қийинчиликлар юзасидан уларнинг фикри ҳақидаги саволга асосий кўпчилик уларнинг маҳалласида оиладаги зўравонлик ҳолатлари бўлмаган деган жавобни такрорлади (респондентларнинг 92 фоизи). Сони кўплиги бўйича кейинги ўринни “жавоб беришга қийналаман” жавоби эгаллади – респондентларнинг деярли 5 фоизи. Фақат кам сонли респондентларгина хотин- қизларнинг ёрдам сўраб мурожаат қилганларида карантинни бузганлик учун жазоланиш олдидаги шахсий хавотирлари (2,4%) ёки хизматлар имконияти мавжуд эмаслиги (қўллаб-қувватлаш марказлари ёки вақтинча турар жой; икки фоиздан камроғи белгилади) каби муаммоларни таъкидладилар. Оиладаги зўравонликдан жабрланганларга кўмак беришда эҳтимол тутилган қийинчиликлар ҳақидаги саволга жавоблар орасида сўровномага “хотин-қизларда ишонч телефонига қўнғироқ қилиш имкони йўқ” деган вариант киритилган эди, лекин, кўринишича, респондентларнинг ҳеч бири бу жавобни танламади. Бу жавоблар маҳалла раҳбарлари томонидан оиладаги зўравонлик муаммосини англаб етиш даражасининг якуний далили бўлмаса-да, умуман олганда, хотин-қизлар карантин даврида, зўравонликда айбдорлар вақтнинг кўп қисмида бирга бўлиб, хотин-қизларни янада кўпроқ назорат қилиши эҳтимоли бўлган даврда хотин-қизлар ўзларининг шахсий хонадонларида дуч келадиган жиддий хавфларга эътибор етарли эмаслиги кузатилади. Худди шунингдек, респондентларнинг хотин-қизлар зиммасидаги уй ишлари ҳажми ёки аввалгидек қолди, ёки камайди деган жавоблари ҳам кутилмаган ҳолатдир. Тадқиқот ўтказиш даврида чекловлар бир қадар сусайтирилган бўлишига қарамасдан, улар хотин-қизларнинг иш юкламасини камайтиришга таъсир қилгани эҳтимолдан узоқ. Аксинча, Бутунжаҳон банки каби ташкилотлар огоҳлантиришича, COVID-19 пандемиясини тўхтатиш учун қабул қилинган чоралар туфайли “хотин- қизлар ўз вақтларига нисбатан сезиларли юкламани бошдан кечирадилар, бунда уларнинг бир неча 49.6% 38.6% 15.4% 10.9% 9.5% Ёрдам керак эмас Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш усуллари тўғрисида маълумот Оиладаги зўравонлик ҳолатларини қандай аниқлаш тўғрисида маълумот Оиладаги зўравонлик жабрланувчилари тўғрисидаги нотўғри тасаввурлар билан қандай ишлаш керак Маҳаллаларда оиладаги зўравонлик жабрланувчилари билан ишларни ташкил қиилш бўйича маълумот 44 мактабларни назорат қилиш вазифалари ҳисобга олинади, чунки мактабларни ёпиш ва эркинликни чеклаш чоралари кўрилиши мумкин, бу эса иш вақтининг қисқаришига ва меҳнат бозоридан доимий равишда кетишга олиб келади” 74 . Маҳаллаларнинг раҳбарлари, бу кўпинча жамиятда бўлганидек, хотин-қизлар ҳар куни бажарадиган ҳақ тўланмайдиган иш ҳажмига унча эътибор бермасликлари ва шунинг учун хотин-қизларга таъсир қандай бўлганлиги борасида аниқ баҳо бера олмасликлари эҳтимолдан холи эмас. Раҳбарлар орасида хотин-қизлар вакилларининг сонини кўпайтириш, улар хотин-қизлар фаровонлигига нисбатан хавфлар билан яхши кураша олишлари мақсадида маҳаллаларнинг раҳбарлари билан ҳар тарафлама иш олиб боришни давом эттиришга зарурат мавжуд. 5. Маҳаллаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги эҳтиёжларини баҳолаш Зарур моддий ёрдам шакллари Маҳаллаларнинг раҳбарлари орасида COVID-19 пандемияси шароитида аҳолига янги шаклларда ёрдам кўрсатишнинг муҳимлиги тўлиқ англаб етилмаган. Респондентларнинг 80 фоизидан ортиғи ёрдамнинг асосий шакли сифатида заиф уй хўжаликларига озиқ-овқат тўпламларини тарқатишни кўрсатган, 60 фоизи озиқ-овқатлар пасайтирилган нархларда сотиладиган кўчма озиқ-овқат бозорларини ташкил этишни белгилаган, шаҳар ва қишлоқ маҳаллалари ўртасида катта фарқ бўлган эмас. Жамоатчилик кўнгиллиларининг ишини қўллаб-қувватлаш ёки мувофиқлаштириш эҳтиёж энг кам хизмат сифатида баҳоланган. Қуйидаги 19-расмга қаранг. Бу жавоб одамлар кўнгиллилар фаолияти билан шуғулланадиган бошқа институтлар (эҳтимол, ННТ ёки диний ташкилотлар) мавжудлигини акс эттирадими-йўқми ёки маҳаллалар раҳбарияти, одат бўйича, маҳаллаларнинг ички имкониятларига эмас, ташқи ёрдам шаклларига суянадими, аниқ эмас. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling