Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


-расм. Ўтган 30 кун ичида хотин-қизларга нисбатан оиладаги зўравонлик ҳолати


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/40
Sana11.03.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1259368
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40
Bog'liq
Covid 2019 xotin qizlar haida

16-расм. Ўтган 30 кун ичида хотин-қизларга нисбатан оиладаги зўравонлик ҳолати 
аниқланганидан сўнг қандай чоралар кўрилди? 
 
Оиладаги зўравонликни эрта аниқлашда ва унинг авж олишига йўл қўймасликда маҳаллаларнинг 
муҳим ўрни ҳисобга олинса, юқорида баён қилинган чоралар ташвишга солади. Зўравонлик 
айбдорлари билан суҳбат ўтказиш, айниқса бу соҳада мутахассис бўлмаганлар томонидан, бу нарса 
ўрганилган мамлакатларда
73
зўравонликнинг олдини олишда, нари борса, самарасиз механизм деб тан 
олинган, ёмон ҳолатларда эса жабр кўрганларни янада каттароқ хавф остида қолдириши мумкин 
(айниқса айбдор учун ҳуқуқий оқибатлар мавжуд бўлмаса). Илғор тажриба зўравонликдан 
жабрланганларнинг хавфсизлиги муаммосини ҳал этиш биринчи навбатдаги вазифа сифатида 
муҳимлигини ва уларга ихтисослашган, масалан, ноҳукумат ташкилотлар ёки хотин-қизлар 
марказлари мувофиқлашган асосда тақдим этадиган ёрдам олиш имконини бериш зарурлигини 
таъкидлайди. 
Сўров натижаларининг кўрсатишича, маҳалла раҳбарияти зўравонликдан омон қолганларни хизмат 
кўрсатувчи муассасаларга юбориш тажрибаси чекланган ва ҳатто маҳаллий даражада мавжуд бўлган 
хизматлардан хабардор бўлмасликлари мумкин. 
Шу нуқтаи назардан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа тегишли идоралар билан фаолроқ 
ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлаш мумкин. Хусусан, фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-
тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажариш профилактика катта инспектори, ушбу 
лавозим мавжуд бўлмаган тақдирда профилактика инспектори зиммасига юклатилади (Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг « Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла 
институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги 
73
Қаранг, масалан, Европа кенгаши, 2014 й. Оиладаги зўравонлик ва жинсий тазйиқ билан кураш бўйича дастур: Истанбул 
конвенцияси 16-моддаси, 
https://rm.coe.int/CoERMPublicCommonSearchServices/DisplayDCTMContent?documentId=090000168046e1f2
  Ушбу ҳужжатда 
оиладаги зўравонлик айбдорлари билан ишлашда самарали саналган усуллар, изчилликни таъминловчи минимал амалиёт 
стандартлари ҳамда ҳуқуқбузарлар ишига ҳар қандай аралашувда риоя қилиш лозим бўлган асосий тамойиллар баён 
қилинади. 
0.3
0.3
0.4
0.7
0.7
1.1
1.5
3.2
4.2
5.8
11.4
12.4
79.6
Болаларни ҳимоя қилиш учун Таълим вазирлигига …
Бошқа
Васийлик органларига мурожаат қилдик
ННТ билан боғландик
Жабрланувчига вақтинча яшаши учун жой бердик
Ёрдам хизматига қўнғироқ қилдик
Ҳеч қандай чора кўрилмади
Маҳалла вазирлиги билан боғланилди
Жабрланувчига ҳимоя ордери олишда ёрдам кўрсатилди
Жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилди
Зўравон шахс билан суҳбат ўтказилди
Оила аъзолари билан суҳьаб ўтказилди
Охирги 30 кун ичида зўравонлик ҳолатлари бўлмаган


42 
даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли 
Фармонининг 16-банди). 
Ренспондентлар белгилаган ҳаракатлар улар COVID-19 пандемияси даврида талаб этиладиган 
чораларга қарашларига тўлиқ мос келади. Респондентларнинг ярмига яқини руҳий ёрдам кўрсатиш, 
кейин эса ҳуқуқий маслаҳат бериш зарурлигини белгилади. Камчилик оиладаги зўравонликка жавоб 
қайтаришда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг кўмагини кучайтиришга бўлган эҳтиёжни 
кўрсатди, респондентларнинг яна ҳам кичик гуруҳи эса хотин-қизларни қамраб олишни (бевосита 
ахборот бериш ёки ишонч телефонлари сонини кўпайтириш орқали) кенгайтиришни ёки 
зўравонликдан жабрланганлар учун ихтисослаштирилган хизматларни кенгайтиришни таклиф қилди. 
17-расмга қаранг. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling