Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


-расм. COVID-19 сабабли маҳаллаларга ёрдам сўраб қилинган мурожаатларнинг ўртача сони


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/40
Sana11.03.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1259368
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
Covid 2019 xotin qizlar haida

21-расм. COVID-19 сабабли маҳаллаларга ёрдам сўраб қилинган мурожаатларнинг ўртача сони 
Умумий сўровнома бўйича ёрдам сўраганларнинг ўртача сони маҳаллага 37 кишини ташкил этган 
бўлиб, шундан 35 та ариза қониқтирилган. Таққослаш учун: Ўзбекистонда бир маҳаллага ўртача 300 
га яқин уй хўжалиги тўғри келади. Хотин-қизлар томонидан берилган аризаларнинг ўртача сони бир 
маҳаллага 21 тани ташкил қилди ва улардан ёрдам ҳақида илтимосларнинг деярли барчаси 
қониқтирилган. Кекса кишилардан олинган ва қониқтирилган аризаларнинг ўртача сони бир 
маҳаллага бештани ташкил қилади. Умуман ёрдам сўраб қилинган мурожаатларнинг 70,3 фоизи 
аёллар ёки кекса кишилардан. Аниқ ким ёрдам сўраган ва олганлиги, масалан, жинси ва ёши бўйича 
ҳамда бошқа ижтимоий ҳолатлари (бўйдоқ / уйланган / ажрашган / бева, болали ёки боласиз 
оилалардан, бандлик ҳолати ва ҳ.к.) бўйича тақсимлаб кўрсатилган қўшимча маълумот фойдали 
бўлар эди. 
Маҳалла институти мустаҳкамланиши зарур 
Маҳаллалар вакилларидан маҳалла қўмиталари пандемия даврида аҳолини яхшироқ қўллаб-
қувватлаши учун имкон туғдириши мумкин бўлган эҳтиёжлари тўғрисида маълумот бериш сўралди. 
Энг кўп берилган жавоблар тузилманинг ўзини қайта ташкил этиш, чунончи, қўмиталарни замонавий 
техника билан жиҳозлаш, бюрократик ҳисоботларни камайтириш ва маҳалла ходимларининг иш 
ҳақини ошириш (респондентларнинг тахминан 47-49 фоизи белгилади) масалаларига доир бўлди. 
Навбатдаги энг кўп тарқалган жавоблар маҳалланинг кредитлари бўйича фоиз ставкаларини 
камайтириш, жойлардаги савдо ярмаркаларини қўллаб-қувватлаш (у ерда аҳоли озиқ-овқат ва ноозиқ-
овқат маҳсулотларини сотиб олиши мумкин), озиқ-овқат тўпламлари сонини кўпайтириш каби 
молиявий ва моддий ёрдам беришга ҳамда маҳалла қўмиталари билан соғлиқни сақлаш 
ташкилотларининг ҳамкорлигини яхшилашга тегишли эди (респондентларнинг 20 дан 25 фоизигача 
белгилади). Маҳалла раҳбарлари томонидан белгиланган ёрдамнинг энг зарурат кам турлари 
сирасига санитария чоралари билан ёрдам кўрсатиш (маҳалла идоралари учун) ва COVID-19 ҳақида 
ахборот / маърифий материаллар тақдим этиш киритилди (буларни 8-11% респондентлар кўрсатди). 
15 фоиздан камроғи маҳалла қўмитаси алоҳида ёрдамга муҳтож эмаслигини билдирди. COVID-19 
ҳақидаги ахборот материалларига эҳтиёж мавжуд эмаслигининг аниқланиши сўров ўтказиш 
муддатини ҳамда, маҳалла раҳбарлари қайд этганидек, аҳоли пандемия ҳақида етарлича билимга 
37
21
5
35
20
5
0
5
10
15
20
25
30
35
40
Жами
Хотин-қизлардан
Ёлғиз қариялардан
олинган
ижобий ҳал қилинган


48 
эгалигини акс эттиради. Бироқ, COVID-19 дан даволанган шахслар тўғрисидаги саволларга жавоблар 
“тамға” босиб яккалаш (стигматизация) анча юқори даражада эканидан гувоҳлик бераётганини 
ҳисобга олиб, қўрқув ва хавотирларни йўқотиш учун аҳолининг билимларини мақсадга йўналтирган 
ҳолда оширишга зарурат пайдо бўлиши мумкин. 
Бу хилдаги қарамлик кайфиятларини оилаларни ишбилармонлик фаолиятига жалб этиш жараёнини 
кенгайтириш ва маҳалла институтининг ўзида аҳолининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш 
ҳисобига енгиб ўтиш мумкин. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling