Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


Ижтимоий ҳимоя сиёсати янада самарали ва мақсадли бўлиши зарур


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/40
Sana11.03.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1259368
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40
Bog'liq
Covid 2019 xotin qizlar haida

2.1. Ижтимоий ҳимоя сиёсати янада самарали ва мақсадли бўлиши зарур, токи у максимал 
мультипликатив самара бера оладиган аҳоли қатламларини қамраб олсин. Шу йўл билан, 
сўровномада аниқланган энг кўп кўриб чиқилган кам таъминланган оилалар, кўп болали оилалар ва 
мигрантларга қўшимча равишда қуйидагилар киради: 

18 ёшгача бўлган фарзандларини тарбиялаётган ёлғиз оналар. Бу борада касб-ҳунар таълими 
тизимида ўқимайдиган ва стипендия олмайдиган катта ёшдаги болалари бор оилаларни 
қамраб олиш жуда аҳамиятли. Ушбу ёш гуруҳи ҳали ишга жойлашишга лаёқатсиз ва касбий 
маҳоратга эга бўлмаган, пандемия пайтида ишга жойлашиш имкониятига эга эмас, лекин шу 
билан бирга оилавий бюджет харажатларига сезиларли таъсир кўрсатиб келади. 

Ёлғиз яшовчи ҳамда фарзандлари ва набиралари билан яшайдиган пенсионерлар. Шуни 
англаш керакки, пенсионер оиланинг энг кекса аъзоси сифатида кўпинча оила бошлиғи 
ролини ўйнайди, оила даромадларининг оқилона тақсимланишини таъминлайди. Меҳнатга 
лаёқатли ёшдаги аъзолари ишидан айрилган оилаларда ижтимоий ёрдам чораларини 
кенгайтиришга нафақага чиққан оила кексаларини жалб қилиш маблағлардан янада самарали 
фойдаланиш имконини беради. 

Расмий секторда ишини йўқотган меҳнатга лаёқатли шахслар.  Ушбу тоифадаги шахсларни 
уларнинг даромад солиғи ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимига бадалларни 
тўлашнинг мунтазамлигини кузатиш орқали аниқлаш мумкин. Икки ёки ундан ортиқ ой 
давомида бундай тўловлар бўлмаган тақдирда, 2020 йил март ойидан бошлаб иш билан 
таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича давлат органларига онлайн ариза 
билан мурожаат қилган шахс давлат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. 
Ушбу гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун маҳалла маъмурияти краудсорсинг ва кўнгиллилар 
ёрдамидан энг зарур эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиши мумкин, масалан, кийим-кечак
озиқ-овқат ва бошқа нарсаларни йиғиш, уй-рўзғор масалаларида ёрдам бериш учун тўловсиз мини-
кредитлар, ижтимоий нафақалар олиш учун ҳужжатларни тўплашда ёрдам ва бошқалар. 
Ишчи кучини уюшган равишда четга чиқариш бўйича давлат сиёсатини давом эттириш
ўзбекистонлик мигрантларнинг қабул қилувчи мамлакатларда (Россия, Қозоғистон, Туркия, Жанубий 
Корея) ишлаш шароитлари мониторингини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, 
қайтиб келганидан кейин меҳнат мигрантининг жамиятга қайта мослашиши ва иш излашини қўллаб-
қувватлаш учун бошланғич маблағларга эга бўлиши учун миграция бошқаруви пул ўтказмаларининг 
қисман банк ҳисоб варақларида тўпланишини таъминлашга ёрдам беради. 
2.2. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида 
давлат-хусусий шериклик (ДХШ) доирасида қисқа муддатли касбий тайёргарлик курслари 


50 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling