Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари
таъминлаш тизимини яратиш бўйича маҳалла маъмуриятида гендер таъсирчанлик
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
Covid 2019 xotin qizlar haida
таъминлаш тизимини яратиш бўйича маҳалла маъмуриятида гендер таъсирчанлик
кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, оилавий жанжалларни ҳал қилишда оилаларга профессионал ёрдам кўрсатиш. Гендер асосида зўравонликни аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек, зўравонлик ҳолатларини бошдан кечирганларни тегишли қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллалар фаоллари учун махсус услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида нашр этиш зарур. Маҳаллалар учун аёлларга нисбатан зўравонлик жабрланувчиларини аниқлаш, олдини олиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ўқув дастурларини амалга ошириш лозим. 3.4. Аҳолининг маиший зўравонликка нисбатан билимини ва салбий муносабатини ошириш бўйича дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Таълим чораларидан ташқари, ушбу дастурларда оддий воситалар ва хулқ-атвор ғоялари, ижобий камситиш ва шу кабилардан фаол фойдаланиш, жамиятда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши муросасизлик маданиятини тарғиб қилиш ва зўравонликнинг психологик, ҳиссий ва жисмоний турларини аниқлашга ёрдам бериш зарур. Бугунги кунда Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик тушунчаси фақат жисмоний зўравонлик билан чекланган. Таҳдид, таъқиб ва психологик босим каби зўравонлик турлари эса ўзбек жамиятида ҳали ҳам “ҳақиқий” оилавий зўравонлик сифатида қабул қилинмайди. Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш дастурлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан ишлаш билангина чекланиб қолмай, унга Маданият вазирлиги ҳам жалб қилиниши керак. Хусусан, телевидение, кинематография, театр томошалари учун стандартлар ва талабларни ишлаб чиқиш, уларнинг ҳар бирига оилавий зўравонликнинг турли кўринишларини, унинг оилалар ва болалар, жамият ва давлат учун салбий оқибатларини намойиш этувчи саҳналар қўшилишини таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, маданият арбоблари, қўшиқчилар, ёзувчи ва шоирлар оилада зўравонликни қоралаш ва аёллар ва эркаклар ўртасида тенглик ғоясини илгари суришда муҳим рол ўйнашлари мумкин. 4. Маҳалла органларининг COVID-19 вирусига қарши курашиш имкониятини ошириш бўйича чора-тадбирлар Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling