Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари
-расм Маҳалла аҳолисининг карантин шароитлари билан боғлиқ ўнта асосий муаммоси
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
Covid 2019 xotin qizlar haida
4-расм Маҳалла аҳолисининг карантин шароитлари билан боғлиқ ўнта асосий муаммоси
Маҳалла раҳбарларининг фикрига кўра, аҳоли орасида энг кенг тарқалган муаммо – аҳоли даромадларининг пасайиши (респондентларнинг 74,4 фоизи). Шаҳарда ҳам, қишлоқда ҳам энг жиддий деб топилган ушбу муаммо нафақат даромад манбаини йўқотиш, балки уй хўжаликларига пул ўтказмалари каби бошқа молиявий тушумларнинг камайиши билан ҳам боғлиқ. Иккинчи энг жиддий муаммо – иш ҳақи, кичик бизнесдан келадиган даромад ёки тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ иш ўринлари ва/ёки иш ҳақининг йўқотилиши. Респондентларнинг ярмидан кўпи (58,4%) ўз маҳаллалари аҳолиси аллақачон бу муаммога дуч келишган деб ҳисоблашади. Респондентларнинг аксарияти (72,2% ) тадқиқотдан олдинги 30 кун ичида иши ёки даромад манбаини йўқотган оилалар сони кўпайганлигини таъкидладилар. Шу билан бирга, жавобларда қайси оиланинг қайси аъзолари, яъни аёллар ёки эркаклар ишсиз қолишганига урғу брмадилар. Ўзбекистон минтақаларини таққослашда иккита кўрсаткич, яъни даромадларнинг пасайиши ва даромад манбаларининг йўқолиши Тошкентда жиддий муаммо деб ҳисобланди (респондентларнинг 80% ушбу икки масалани ажратиб кўрсатдилар, 5-расм). Сўровноманинг Жиззах, Қашқадарё ва 74% 58% 36% 32% 32% 23% 15% 9% 7% 6% Аҳоли даромадларининг пасайиши Иш/иш ҳақини йўқотиш Маиший хизматлардан фойдаланишдаги муаммолар Мактабгача таълим Ўрта таълим Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишиш Коммунал тўловлардаги қарздорлик Маҳалла аҳолиси орасида стресс ва ташвиш Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши Энг яқин дўкон/бозорда озиқ-овқат маҳсулотининг етишмаслиги 16 Сирдарё каби вилоятлардаги иштирокчиларининг 80% қисми даромад камайганини қайд этишган, бироқ даромад манбаларини йўқотишгани ҳақидаги жавоблари у қадар юқори эмас (Сирдарёда 66% респондентлар иш жойи / даромад манбаин йўқолганини қайд этишди, бошқа иккита вилоятда 60% дан камроқ). Хоразм вилоятидан иштирок этган респондентлар энг ижобий жавобларни беришди (мос равишда 68% ва 50%, аммо бу икки муаммони аҳоли учун жуда муҳим деб аташган). Кичик бизнес Ўзбекистонда даромад ва иш билан таъминлашнинг асосий манбаи ҳисобланади. 2019 йилда ишчи кучининг 76,5% кичик бизнесда банд бўлган. Кичик ва майда корхоналар, айниқса, иқтисодиётнинг қуйидаги айрим тармоқларида кенг тарқалган: йўловчи транспортида (бу соҳада кичик/майда корхоналар секторнинг 90,7%ни ташкил этган), ундан кейин савдо (84,3%), қурилиш (75,4%), юк ташиш (54,6%) ва хизматлар (52%) 30 . Карантин пайтида айнан ушбу секторлар энг кўп зарар кўрган. Минтақада кичик бизнес қанчалик кўп бўлса (6-расм), даромад олиш муаммоси шунчалик долзарбдир (энг ривожланган эркин саноат зонаси жойлашган Навоий вилояти бундан мустасно). Қаранг: 6-расм 30 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Кичик тадбиркорлик, https://stat.uz/uploads/doklad/2019/yanvar- dekabr/ru/8.pdf . 0% 10% 20% 30% 40% 50% 60% 70% 80% 90% 100% А нди ж он ви ло яти Бу хор о ви ло яти Ф ар ғона в и ло яти Ж и зз ах в и ло яти Қ ашқа да рё в и ло яти Хо ра зм в и ло яти Н ам анг ан ви ло яти Н ав оий в и ло яти Қ ор ақа лп оғист он Са м ар қа нд ви ло яти Сур хонда рё в и ло яти Си рда рё в и ло яти Т ош ке нт ша ҳри Т ошк ент в и ло яти Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling