Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият асосларининг барпо этилиши


 йил сентябрда КПСС МҚнинг навбатдаги пленумида ҳам


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana18.06.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1585178
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3-мавзу. Слайд compressed (1)

1989 йил сентябрда КПСС МҚнинг навбатдаги пленумида ҳам 
И.А.Каримов Ўзбекистонинг янги раҳбари сифатида республикадаги 
ижтимоий-иқтисодий аҳвол танг вазиятга тушиб қолганлигини алоҳида 
таъкидлаб ўтади.
Бироқ, марказ республикалар миллий манфаатларини 
ўйлашдан йироқ эди. Республикада содир бўлаётган 
ижтимоий-иқтисодий жараёнлар авваллари марказни 
қанчалик эътиборидан четда қолган бўлса эндиликда 
ҳам уни мамлакатда иқтисодий инқирозлар кучайиб 
турган вақтда бу ҳол умуман қизиқтирмас эди. Мана шу 
вақтда республика раҳбарининг ҳақиқий миллий раҳбар 
сифатидаги ўрни яққол намоён бўлган эди.


Ўзбек халқи қарийиб 3000 йиллик тарихимизда 
қисқа вақтгина мустақил яшаган холос.
Айниқса, кейинги оқ ва қизил
салтанатнинг 130 йил давом этган
ҳукмронлиги ўз тарихий давлатчилигига
эга бўлган Туркистонни мустамлака ва
қарамга айлантирганди.
Бу зулматга қарши кураш гоҳ
пинҳона, гоҳ ошкора бўлсин халқимиз
азал-азалдан
ўз
фикри-зикри
билан
мустақил,
озод,
эркин
яшаш
учун
тинимсиз интилди


ЎзКП Марказий Комитетининг 1989-йил 25-ноябрдаги XVIII 
пленумида
• Ўзбекистон ҳукумати аввало республика ва ўзбеклар
бошига ёғилаётган маломат тошларига чек қўйиш,
"Пахта иши", "Ўзбеклар иши” деган уйдирмаларни бас
қилиш, Москва матбуотида ўзбекларнинг миллий
нафсониятига
тегадиган
чиқишлари
тўхтатиш
зарурлиги уқтирилди.
• 1990 йилнинг июн ойига келиб, комиссия энг муҳим
бир хулосага келди. 1990 йил 13 июн куни Москва
шаҳрига СССР Бош прокурори, СССР Олий судининг
раиси ва СССР Адлия вазири номига ёзилган хатда
комиссия хулосалари батафсил кўрсатилди.


90-йилларнинг бошларига келиб Ўзбекистонда халқнинг 
мустақилликка эришишидан иборат азалий орзусини амалга 
ошириш бош масала бўлиб қолди.
Мамлакатда шундай вазият вужудга келдики, 
бир томондан, бир-бирига қарама-қарши бўлган 
турли қарашлар шаклланди. Иккинчи томондан, 
ўша даврдаги марказий давлат раҳбарияти 
мамлакат ичкарисидаги вазиятни тўғри баҳолай 
олмади, миллий республикаларда 
мустақилликка эришиш тобора кучайиб 
бораётганининг олдини ололмай қолди.


1990-1991-йилларда иқтисодиёт 
орқага қараб кета бошлади ва 
халқнинг турмуш тарзи, шароити 
ёмонлаша борди. Мамлакат 
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан 
таназзулга юз тута бошлади.


Мутахассислар ана шундай тисарилиш ҳодисасини мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига 
учта йўналишдаги кучлар манфаатлари тўқнашгани билан изоҳлайдилар. Жумладан:

Биринчи кучлар - Н.Рижков ва В.Павлов Дастури тарафдорлари. Улар собиқ СССРни
сақлаб қолиш, халқ хўжалигини марказдан бошқариш, ҳуқуқни кўпроқ марказда
тўплаш ниятида эдилар. Улар иқтисодиётни ривожлантиришда социалистик йўлдан воз
кечмасликни талаб қилар эдилар.

Иккинчи кучлар - С.Шаталин гуруҳи аъзолари тарафдорлари. Улар СССРни тарқатиб 
юбориш, иттифоқдош республикалар ўрнида суверен, Мустақил Давлатлар тузиш, 
чексиз хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, мулкни давлат тасарруфидан 
чиқариш, хусусийлаштириш, колхоз ва совхозларни тугатиб, фермер хўжаликлари 
тузишни кўзда тутдилар. Бу моҳиятан иқтисодий ривожланишнинг сотсиалистик 
йўлидан воз кечишни билдирар эди.

Учинчи кучлар - бу М.Горбачёв Дастурини қувватловчилар. Улар муроса йўлини 
қидириб, юқорида тилга олинган ҳар икки дастур йўналишларини уйғунлаштириш ва 
СССРни сақлаб қолиш, марказлашган маъмурий буйрақбозлик ҳокимиятини 
йўқотмаслик, «шоковая Терапия» («фалаж қилиб даволаш») усулидан фойдаланиш 
ғоясини илгари сурар эди. Янги Иттифоқ Шартномасини тайёрлаш ҳам шу мақсадларга 
йўналтирилган эди. Жумладан, янги Иттифоқ Шартномасида мамлакат номини ҳам 
«Сотсиалистик Республикалар Иттифоқи» деб эмас, «Мустақил Совет 
Республикалари», «Мустақил Давлатлар Иттифоқи» деб аташ тўғрисидаги таклифлар 
ҳам ўртага ташлана бошлади.


1990 йил охирларига келиб Болтиқбўйи 
мамлакатлари мустақиллик тўғрисидаги 
талабларни СССР Олий Кенгаши мажлиси ва 
халқ депутатлари қурилтойига кўндаланг қилиб 
қўйганларидан сўнг Президент М. Горбачев 
бир гуруҳи депутатлар ва раҳбарлар билан 
вазиятни ўрганиш, аниқроғи, тазйиқ қилиш, 
таъсирини ўтказиш мақсадида Болтиқбўйига 
борди. 


Ўзбек тилига давлат тили макомини 
бериш ҳаракатлари 1988 йилдан 
бошланган бўлсада, ҳали-ҳануз бир 
қарорга келишнинг имкони йўқ, матбуотда 
эса бу ҳақида турли қарашлар ва фикрлар 
билдирилар, аниқ бир натижа 
белгилашнинг имкони бўлмас, марказнинг 
таъсири ҳам кучли эди. Республикада 
раҳбарликни бошлаган И.А.Каримов 
алоҳида комиссия тузиш ҳақида кўрсатма 
беради. Ушбу комиссия халқ фикрини 
ўрганиб, ўзбек тилига давлат тили 
макомини берувчи қонун лойиҳасини 
тайёрлаши керак эди. Янги тузилган 
комиссия таркибига норасмий 
ташкилотларнинг вакиллари ҳам 
киритилган эди. Лойиҳа муҳокама 
қилинаётган тўрт ой давомида комиссияга 
жами тўрт мингга яқин мактуб келиб 
тушди, бу хатларга жами 150 мингдан 
ортиқ киши имзо чеккан эди.


Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бу 
таклифлар ўрганиб чиқилди ва тезда қонун 
лойиҳасининг янги уч варианта юзага келди. Булар 
комиссия лойиҳаси, ёзувчилар уюшмаси тузган лойиҳа, 
норасмий ташкилотлар вакиллари тузган лойиҳалардан 
иборат эди. Барча лойиҳалар очиқ, холис муҳокама 
этилди ва уларни ўрганиш, умумлаштириш асосида 
янги лойиҳа тайёрланиб, у 1989 йил 11 октябрь куни 
матбуотда эълон қилинди. Лойиҳа умумхалқ 
муҳокамасидан сўнг Ўзбекистон ССР Олий Советининг 
1989 йил 21 октябрда бўлган 11 сессиясида 
"Ўзбекистон ССРнинг Давлат тили ҳақида" Қонуни 
қабул қилинди.


1989-йил 21 октабрда
Ўзбекистон Олий Кенгашнинг ХI сессияси 
Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги Қонунни 
қабул қилди. Ушбу қонунннг қабул қилиниши 
ўзбек халқининг, республикамизда яшовчи 
бошқа халқларнинг маданий-маънавий ва сиёсий 
ҳаётида рўй берган ғоят муҳим воқеа бўлди.



Шундан сўнг давлат тилини изчил такомиллаштириш 
мақсадида кенг ҳаракатлар бошланди. Қонунда 
белгилангандек, Республикада қонун лойиҳасини 
амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тадбирлар аниқ 
белгиланган ҳолда фақат раҳбар ходимларгина эмас, 
балки турли миллат вакиллари билан мунтазам алоқада 
бўлувчи кишилар, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи 
ташкилотлар, ижтимоий таъминот, халқ маорифи, 
маданият ва соғлиқни сақлаш, савдо, маиший ҳизмат 
кўрсатиш, алоқа, транспорт, коммунал хўжалик, 
оммавий ахборот воситалари ходимлари, ўз 
вазифаларини бажариши учун етарли даражада давлат 
тилини билишлари кераклиги таъкидланганди.


1990-йил 24-мартида
Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг 
бўлиб ўтган сессиясида бошқарув 
тизимини тубдан ислоҳ қилиш, 
президентлик лавозимини жорий этиш 
тўғрисида қарор қабул қилинди


Ўзбекистон Президентининг 
"Наврўз халқ байрамини ўтказиш 
якунларн тўғрисида" ги 1990 йил 
3 майда қабул қилинган 
Фармонга асосан Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида ҳар йили 
21 мартни дам олиш куни ва 
умумхалқ Наврўз байрами куни 
деб эълон қилинди. Наврўзнинг 
байрам қилиниши теран халқ 
анъаналари, ерга ва табиатга 
эҳтиёткорлик билан муносабатда 
бўлиш, деҳқон меҳнатини ҳурмат 
қилиш, яхши қўшничилик, меҳр-
мурувватга ва бошқаларнинг 
дардига малҳам бўлишга 
интилишлари қудратли омил 
бўлди.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling