Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият асосларининг барпо этилиши


Ўзбекистоннинг мустақиллиги йўлидаги яна бир муҳим қадам Ўзбекистон


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana18.06.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1585178
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3-мавзу. Слайд compressed (1)

Ўзбекистоннинг мустақиллиги йўлидаги яна бир муҳим қадам Ўзбекистон 
ССР Олий Кенгашнинг ХII чақириқ иккинчи сессиясида (1990 й. 20 июн) 
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси "Мустақиллик 
Декларацияси"дир.
"Мустақиллик
Декларациясида ҳар бир
миллат ўз тақдирини ўзи
белгилаши, Декларация 
қоидаси билан
кафолатланиши
таъкидланди. Унда ўзбек
халқининг асрлар
давомида қўлга киритган
давлат қурилиши ва
маданий тараққиёт
борасидаги бой тарихий
тажрибаси ва анъаналари
ҳисобга олинди. 
Декларация 12 моддадан
иборат.



ДЕКЛАРАЦИЯ - маълум қиламан, эълон
қиламан
бир ёки бир неча хукуматлар, сиёсий партиялар
халқаро ёки жамоат ташкилотларининг дастурий 
ҳужжат, муҳим халқаро воқеа, қонун ва ҳ.к.ни умум 
эътиборига етказувчи баёноти; умумсиёсий 
принципларни тантанали равишда эълон этиш (мас, 
Инсон ҳуқуклари умумжаҳон декларацияси, 
Ўзбекистан Республикаси Мустақиллик 
декларацияси); 


МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Совети:
• ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий тажрибаси ва таркиб
топган бой анъаналари,
• ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини
таъминлашдан иборат олий мақсад ҳақи,
• ҳар бир кишининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашни олий
мақсад деб билган ҳолда,
• Ўзбекистон халқларининг келажаги учун тарихий масъулиятни чуқур
ҳис этган ҳолда,
• халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларга ва
демократия принципларига асосланиб,
• Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Давлат
мустақиллигини эълон қилади.


1.
Ўзбекистон
ССРнинг
демократик
давлат
мустақиллиги
республиканинг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларида ва барча
ташқи муносабатлардаги танҳо ҳокимлигидир.
2. Ўзбекистон ССРнинг давлат ҳудуди чегараси дахлсиз ва бу ҳудуд
халқнинг муҳокамасига қўйилмай туриб ўзгартирилиши мумкин
эмас.
3. Ўзбекистон ССРда давлат ҳокимияти унинг ҳудудига кирадиган
барча таркибий ва бўлинмас қисмлари устидан амалга оширилади
ва шу ҳудудда яшайдиган аҳолига тааллуқлидир.
4. СССР Олий Совети қабул қиладиган қарорлар Ўзбекистон ССР
Конституциясига
мувофиқ
Ўзбекистон
ССР
Олий
Совети
томонидан тасдиқланганидан кейингина Ўзбекистон ССР ҳудудида
кучга эга бўлади.
5. Ўзбекистон ССР давлат ҳокимияти ваколатига Ўзбекистон ССР
ички ва ташқи сиёсатига тегишли барча масалалар киради.
6. Ўзбекистон ССР халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларини тан
олади ва ҳурмат қилади.


7. Ўзбекистон ССР иттифоқдош республикалар ва бошқа давлатлар билан ўзининг
сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа муносабатларини шартномалар асосида
белгилайди ва амалга оширади.
8. Ўзбекистон ССР ўзининг тараққиёт йўлини, ўз номини белгилайди ва давлат
белгиларини (герб, байроқ, мадҳия) ўзи таъсис этади.
9. Қорақалпоғистон Мухтор Совет Социалистик Республикаси мустақиллигини
Мухтор Республика Конституцияси таъмин этади. Ўзбекистон ССР унинг Асосий
Қонуни ва Ўзбекистон ССР Конституцияси асосида Қорақалпоғистон МССР
манфаатларини ҳимоя қилади.
10. Ўзбекистон ССРнинг қонун чиқарувчи ҳокимияти Ўзбекистон ССР давлат
мустақиллигини амалга ошириш учун зарур бўлган қонунларни ишлаб чиқади.
Ўзбекистон ССРнинг сиёсий ва иқтисодий системалари таркибини ва қурилишини
белгилайди.
11. Ўзбекистон ССР Олий Совети умумхалқ муҳокамаси асосида демократик
ҳуқуқий давлат тузишга қарор қилганини билдиради, Ўзбекистон ССРда яшаётган
барча миллат ва элатларнинг қонуний сиёсий, иқтисодий, этник, маданий
ҳуқуқларига ҳамда она тиллари ривожлантирилишига кафиллик беради.
12. Ушбу Декларация Ўзбекистон ССРнинг янги Конституциясини ҳамда янги
иттифоқ шартномасини ишлаб чиқиш учун асосдир.


1990 йил 28 июлда Президент Ислом Каримовнинг “Қишлоқ 
аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни 
яхшилаш тўғрисида”ни Фармони эълон килинди.
Мазкур фармонинг қабул қилиниши қишлоқ 
қиёфасини тубдан ўзгартириш, у ерда яшовчи 
фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаш 
борасида ташланган яна бир муҳим қадам эди.Бу 
ҳаракатлар замирида мустақил тикланиш, 
миллий давлатчиликни тузиш учун 
ҳаракатларни сезиш мумкин эди.


1990 йил 31 октябрга келиб Олий Советнинг 12-
чақириқ учинчи сессиясида Ўзбекистон Президенти 
тавсияси билан республика прокурорининг иттифоқ 
прокурорига қарамлигига барҳам бериш ва бу 
тизимнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадида 
Ўзбекистон Прокурори Республика олий органи 
томонидан тайинланди. Умуман, 1990 йилга келиб 
совет давлатининг ҳукмронлиги инқирозга учраётган, 
иттифоқдош республикалар ўз миллий мустақиллиги 
учун кенг ҳаракатларни олиб бораётган даврлар бўлди.


1991-йил 11-январида мамлакат Президенти қишлоқ аҳолисига
бевосита амалий ёрдам бериш учун навбатдаги Фармонга имзо чекди.
Мазкур
Фармон
1989-йилда
бошланган
ҳақиқий
янгиланишларнинг мантиқий давоми эди.
Президент имзолаган ҳужжатда 1991-йилда пахта экин майдони
қисқартирилишини назарда тутиб, томорқа майдонларига 108,5 минг
гектар ер ажратиш кўрсатилган.
1991-йил 14-февралда Ўзбекистон Олий Кенгашининг навбатдан
ташқари тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
1991-йил
22-июлида
Ўзбекистон
ССР
Олий
Кенгаши
Президиуми қарорида Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига
Иттифоққа бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг
Ўзбекистон ССР ҳуқуқий тобелигига ўтиши тартибини белгилаш
вазифаси топширилди.
1991-йил 19-августга келиб, бутун жаҳонни ҳаяжонга солган
Москвада давлат тўнтарилишига уриниш бўлди.


1991 йил 19 августда Москвада давлат 
тўнтаришга уриниш содир бўлди.
Тўнтариш тарафдорларининг асл мақсадлари Иттифоқда
яшовчи барча халқларнинг мустақилликка эришувига
йўл
қўймаслик ҳамда мамлакатдаги парокандаликдан фойдаланиб
қолиш эди. Ўзбекистон раҳбарияти республика ҳудудида
фавқулодда ҳолат жорий қилишига, Конститутцияга қарши
давлат тўнтарилишини
қўллаб-қувватлаш
йўлидаги
иғвогарона ҳаракатларга учмаслик учун ўзларининг бутун
имкониятларидан фойдаландилар. Орадан бир кун ўтгач
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри
раҳбарлари иштирокида қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
И.А.Каримов республика аҳолисига мурожаат билан чиқди ва
Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигига эришиш йўли қатъий
эканлигини таъкидлади.


Ўзбекистон Республикаси Олий 
Кенгаши сессияси чақирилди. 
Унда Ўзбекистон Мустақиллиги 
ҳақида Қонун қабул қилинди. 
Олий Кенгашининг ХII чақириқ 
навбатдан ташқари сессияси
1991-йил 31 августда ўз ишини 
бошлади. Олий Кенгаш

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling