Ўзбекистонда коррупцияга оид қонунлар қарорлар режаси


Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тактикаси


Download 79.25 Kb.
bet9/13
Sana18.02.2023
Hajmi79.25 Kb.
#1210348
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯГА ОИД ҚОНУНЛАР ҚАРОРЛАР

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тактикаси. Ўзбэкистонда коррупсияга қарши курашиш тактикаси дэб коррупсияга қарши курашиш стратегиясини амалга оширишга қаратилган аниқ воситалар туркумидан иборат бўлган чора-тадбирлар тизимига айтилади.
Ўзбэкистонда коррупсияга қарши курашиш стратегияси ва тактикаси ўртасидаги фарқ фаолият кўлами ва фаолият кўрсатадиган вақт оралиғида намоён бўлади. Бунда нотўғри танланган тактика - бу йўқолган кун, нотуғри танланган стратегия эса - бу йўқолган йил дэмакдир.
Мамлкатимизда коррупсияга қарши курашиш стратегияси коррупсияга қарши ҳаракат усули сифатида, асосий мақсадга бэвосита эришиш учун мавжуд ресурслар етарли бўлмаган шароитда зарур бўлиб қолиши билан характерланади. Бунда коррупсияга қарши курашиш стратегиясининг мақсади - асосий мақсад-коррупсияни ўқ томири билан йўқ қилишга эришиш учун мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ҳисобланади. Тактикалар эса стратегияни амалга ошириш воситаси бўлиб,у стратегиянинг асосий мақсадига бўйсунади. Стратегия асосий мақсадга оралиқ тактик вазифаларни ҳал қилиш орқали эришади .
Ўзбэкистонда коррупсияга қарши курашиш стратегияси ва тактикасини икки даражали модэл: юқори, мавҳум даража стратегия, пастроқ, аниқ тактикага ажрариш сифатидан тушунтириб бэриш мумкин. Бундай модэлда ҳар қандай даражадаги стратегияни устунроқ стратегияга нисбатан тактика дэб ҳисоблаш мумкин. Шунингдэк, тактикани қуйи даражадаги тактикага нисбатан стратегия дэб ҳисоблаш мумкин. Кўп қаватли уйни тасаввур қилинг. Ҳар бир қават пастки қаватлар учун стратегия ва шу билан бирга юқори қаватлар учун тактикадир.
Бунда шуни унутмаслик керакки, тактика - бу ҳаракатлар ссенарийси, унда сиз амалга оширилганда натижа қандай бўлишини аниқ биласиз. Сизда қанча тактика бўлса, шунча кўп қиррали стратегияларни яратишингиз мумкин бўлади.
Муайян стратегияни амалга ошириш - бу маълум бир вақт оралиғида - прогнозни амалга ошириш бошланиши билан прогнознинг асосли ёки асосли эмаслигини тушунишга эришиш ўртасидаги ҳаракатлар тартиби аниқлаб олиш имкониятига эга бўласиз. Агар башорат амалга ошган бўлса, тактика бошланади. Агар у асосли бўлмаса, янги киришлар асосида янги стратегия яратилади.
Ўзбэкистонда коррупсияга қарши курашиш тактикасининг асосий принсипларини «Коррупсияга қарши кураш тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддаси «Коррупсияга қарши курашишнинг асосий принсиплари»: қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупсиянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги8 ташкил қилади.

Download 79.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling