Ўзбекистонда Президентлик бошқарувининг жорий этилиши ва унинг сиёсий аҳамияти


Давлат бошқаруви актларининг мазмуни ва хусусиятлари


Download 138 Kb.
bet2/2
Sana09.06.2023
Hajmi138 Kb.
#1472592
1   2
Bog'liq
1522254457 70370

Давлат бошқаруви актларининг мазмуни ва хусусиятлари
Маъмурий ҳуқуқ назариясида бошқарувнинг ҳуқуқий акти институти алоҳида аҳамиятга эга болиб, унинг доирасида давлат бошқарувининг енг муҳим функсиялари амалга оширилади. Тэгишли давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорлари ва ҳаракатлари, қоида бўйича, норматив ёки норматив болмаган ҳуқуқий актлар шаклида расмийлаштирилади.
Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари ижтимоий бошқарув олдида турган мақсад ва вазифаларга еришиш учун унинг ҳаракатиарини амалга оширишнинг муҳим ҳуқуқий шакли сифатида намоён бўлади.
Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари муаммосига оид ҳуқуқ- шунос олимларнинг кўпдан-кўп илмий ишлари мавжуд болиб уларнинг аксарияти ўқув юртларида бошқарув ҳуқуқий актлари (маъмурий ҳуқуқий актлар)ни ўрганишга қаратилган махсус фанни киритиш тарафдоридир.
Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари, ҳозирги вақтда, кенг норматив асосга эгадир, яъни бундай актларни қабул қилиш ва унинг тартиби — Ўзбекистон Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз ифодасини топган.
Бошқарув ҳуқуқий актларини қабул қилиш — ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг асосий шаклларидан бири ҳисобланади. Ҳуқуқий актлар орқали мазкур субъйектларнинг вазифалари, функсиялари ва ваколатлари, яъни компэтенсияси бевосита амалга оширилади.
Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари дэганда — ижро этувчи ҳокимият субъйектларининг бир томонлама ҳокимият кўрсатмаларини ифодалаш, юридик оқибатларни вужудга келтириш ва бажарилиши мажбурий болган актлар тушунилади.
Ҳуқуқий актлар — бошқарув қарорларининг юридик шакли болиб ҳисобланади. Ижро этувчи ҳокимият органи (мансабдор шахс) ваколати доирасида ҳуқуқий акт қабул қилиш орқали умумий (норматив) ёки индивидуал (якка, маъмурий) аҳамиятга эга болган масалаларни ҳал этади.
Ҳуқуқий акт — ижро этувчи ҳокимият субъйектининг бир томонлама юридик ҳокимияти иродасини намоён этиб, биринчидан, давлат-бошқарув фаолиятининг ҳокимият табиатини ифодалайди; иккинчидан, унинг ёрдамида ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифа ва функсиялари амалга оширилади.
Бошқарувнинг ҳуқуқий акти — императив хусусиятга эга болиб, унинг талаблари қайси субъйектга қаратилган болса, унинг учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳуқуқий актларнинг ижроси, унинг талабларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахсларни юридик жавобгариикка тортиш таҳдиди билан таъминланади. Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари: биринчидан, давлат бошқаруви соҳасида хулқ-атвор қоидаларини
ўрнатади; иккинчидан, аниқ бир маъмурий-ҳуқуқий муносабатни вужудга келтирувчи юридик факт сифатида намоён бўлади. Масалан, вазир ўз буйругл билан тэгишли соҳада фаолият юритувчи барча давлат органлари, мансабдор шахслар, корхона ва муассасалар учун мажбурий болган қоидалар ўрнатиши мумкин. Шунингдек, унинг шахсни маълум бир лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйругл билан, аниқ давлат-хизмат муносабатлари вужудга келиши мумкин.
Бошқарувнинг ҳар қандай шаклдаги ҳуқуқий акти қонун ости хусусиятига эга бўлади, яъни улар ваколатли давлат органлари томонидан Конституция ва қонунларга асосланиб ва уларни ижро этиш мақсадида қабул қилинади.
А. Г. Чернявскийнинг фикрича, давлат бошқарув актлари ижро этувчи ҳокимият фаолиятининг бошқа шаклларидан фарқ қилган ҳолда қуйидаги о ъзига хос хусусиятларга эгадир:
бошқарув актлари — ижро этувчи ҳокимият субъйектларининг, яъни маъмурий ҳуқуқ субъйекти ҳисобланган ижро этувчи ҳокимият органлари ёки корхона ва муассаса маъмуриятининг юридик ҳокимияти иродасини ифодалашдир. Бу актлар — маъмурий ҳокимиятнинг мақсад ва функсияларини амалга оширишнинг муҳим воситаларидан бири бо либ, ижро этиш ва фармойиш бериш фаолиятининг асосий шакли ҳисобланади. Бошқарув актлари - бошқарув субъйектлари томонидан мамлакатнинг хўжалик, ижтимоий-маданий, маъмурий-сиёсий соҳаларига кундалик ҳамда бевосита раҳбарлик қилиш жараёнида қабул қилинадиган қарорлардир. Бошқарув актлари ўртасида ижро этувчи ҳокимият органлари (мансабдор шахслар) томонидан қабул қилинадиган актлар алоҳида аҳамиятга эгадир; бошқарув актлари — ижро этувчи ҳокимият ёки маъмурий ҳуқуқнинг ваколатли бошқа субъйекти томонидан қабул қилиниши мумкин. Бу актлар - бошқарув қарорларининг ҳуқуқий шаклларидан бири ҳисобланади; бошқарув актлари — адресатга (яъни қайси шахсга қаратилган бўлса), императивлик, мажбурийлик хусусиятига эга, унда бир томон (маъмурий ҳуқуқ субъйекти)нинг тэгишли иродаси ифодаланган бўлади; бошқарув актлари — хулқ-атворни, маълум бир қоидани ўрнатиш ва
тартибга солиш хусусиятига эгадир; бошқарув актлари — маъмурий-ҳуқуқий муносабатламинг вужудга
келиши, ўзгариши ва бекор болишида ҳуқуқий асос болиб хизмат қилади.
Демак, бошқарув акти — бошқарув қарорларининг ҳуқуқий шакли болиб, маъмурий ҳуқуқнинг тэгишли субъйекти (ижро этувчи ҳокимият органи, корхона ва муассаса маъмурияти, мансабдор шахс) томонидан бир томонлама тартибда иродани ифодалаш актидир; қонунчиликда кўрсатилган шаклга эга болган ва ижро этувчи ҳокимият соҳасидаги вазифа ва функсияларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида маъмурийҳуқуқий нормаларни ўрнатиш ҳамда маъмурий-ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтириш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган актдир.
Ю.Н.Стариловнинг фикрича, бошқарувнинг ҳуқуқий актларига қуйидаги хусусиятлар хосдир:
Ҳуқуқий акт — бошқамв вазифалари ва функсияларини амалга ошириш учун бошқамв жараёнининг ўрнатилган қоидалари асосида тайёрланган ва қабул қилинган бошқарув қарорининг бир шаклидир. Бошқамв қарори ўз моҳиятига кўра бошқамв субъйектларининг режалаштирилган ва назарда тутилган ҳаракатлари натижаси ҳисобланади.
Ҳуқуқий акт — компэтенсия доирасида ваколатли бошқарув субъйекти (давлат органи, мансабдор шахс) томонидан қабул қилинади.
Ҳуқуқий акт — бир томонлама тартибда, яъни оммавий бошқарувнинг махсус органи ёки мансабдор шахс томонидан қабул қилинади. Бошқарув акти қаратилган субъйектлар ҳокимият иродасини ифодаловчи субъйектнинг ҳаракатига таъсир кўрсата олмайди.
Шу билан бирга, бошқарув акти қаратилган шахслар ёки ташкилотлар ҳуқуқий актнинг амал қилиши жараёнида унинг асосланганлиги ва қонунийҳгини аниқлашга (масалан, судда ишни кўриб чиқиш орқаҳ) ҳаракат қилишлари мумкин. Ҳуқуқий акт суд тартибида ёки маъмурий тартибда кўриб чиқилиши ва қонунга зид деб топилиши мумкин.
Ҳуқуқий акт — бошқарув органининг юридик ҳокимияти иродасини ифодалаш болиб, унда давлат-ҳокимият ваколатлари ўз ифодасини топади. Ҳуқуқий актнинг намоён болиши давлат ва жамият манфаатлари билан изоҳланади ва у аниқ муносабатларни тартибга солишга, умуммажбурий қоидаларни ўрнатишга, шунингдек, бошқарув жараёнида вужудга келадиган низолами ҳал этишга қаратилган бўлади.
Ҳуқуқий акт — бошқарув соҳасидаги хулқ-атвор (юриш- туриш)нинг мажбурий қоидаларини, ҳуқуқ нормаларини белгилаб беради ёки аниқ бир бошқарув муносабатларини тартибга солади.
Ҳуқуқий акт — давлат бошқаруви соҳасида субъйектларнинг намунали хулқ-атвор доирасини белгилаб беради. У маъмурий- ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор болиши учун ҳуқуқий асосни яратади ёхуд бундай муносабатларнинг бевосита вужудга келиши, ўзгариши ва бекор болишида юридик факт сифатида хизмат қилади.
Ҳуқуқий актлар қонуний, яъни ҳуқуққа мос келади ёки қонун ости хусусиятига эга бўлади.
Ҳуқуқий акт — бошқарув органлари (мансабдор шахслар) фаолияти жараёнида фойдаланиладиган юридик аҳамиятга эга болган ҳужжатламинг бир кўриниши ҳисобланиб, бир томонлама ҳокимият иродасини ифодалашни назарда тутмаган ва юридик аҳамиятга эга болган маълумотнома, хулоса, баённома, тафтиш далолатно- маси, инвентаризация, текшириш ҳужжатлари орқаҳ намоён бўлади.
Ҳуқуқий акт — махсус шаклга ҳамда қабул қилиш (тасдиқлаш)нинг алоҳида тартибига эгадир. Одатда улар муайян қоидаларга, яъни лойиҳани тайёрлаш, келишиш, муҳокама қилиш, експертизадан ўзтказиш, тасдиқлаш, рўйхатга олиш ва еълон қилиш тартибига риоя қилган ҳолда ёзма шаклда қабул қилинади.
Бошқарув ҳуқуқий актлари фақатгина бошқарув соҳаси билан чэгараланмайди. Ҳуқуқий актлар орқали бошқа ҳуқуқ тармоқлари предмэтини ташкил этувчи ижтимоий (масалан, молиявий, меҳнат, екологик) муносабатлар ҳам тартибга солинади.
Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари қонунчилик ҳужжатларини янада аниқлаштириш мақсадида кўпгина масалаларни ҳал этади.
Бошқарув актларининг асосий хусусиятларидан яна бири — бу уларнинг юридик аҳамиятга эга еканлигидир, яъни:
биринчидан, бошқарув ҳуқуқий актлари — юридик фактлар сифатида намоён бўлади, ҳуқуқий муносабатламинг вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлишида, ҳуқуқ субъектлари ҳуқуқий мақомига янгича тус беришда фактик асос бўлиб хизмат қилади (масалан, лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ — давлат хизматчиси ҳуқуқий мақомини вужудга келтиради); иккинчидан, бошқарув ҳуқуқий актлари — ҳуқуқ нормаларини ўрнатади, ўзгартиради ва бекор қилади; кенг доирадаги шахслар иштирок этган муносабатларни бир хил тартибга солади; бошқарув тартибини, маъмурий мажбурлов чораларини қўллаш имкониятини белгилаб беради.
Бошқарувнинг норматив ёки индивидуал актлари у ёки бу субъйектнинг хулқ-атворини, унга ҳуқуқлар бериш ёки аниқ мажбуриятлар юклаш орқали ёхуд ҳар иккисини ҳам ўрнатиш орқали тартибга солади; учинчидан, бошқарув актлари бошқа ҳуқуқий актларнинг қабул қилинишида хизмат қилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида вазирликлар, давлат қўми- талари ёки бошқа органларнинг норматив ҳужжатлари қабул қилинади; тўртинчидан, бошқарув ҳуқуқий актлари маълум бир юридик жараёнда (масалан, судлар томонидан фуқаролик, маъмурий ёки жиноий ишларни кўриб чиқишда) далил сифатида намоён бўлади; бешинчидан, бошқарув ҳуқуқий актлари у ёки бу ҳаракатларни амалга оширишда, шунингдек, бошқа ҳуқуқий актларнинг амал қилишида ёки жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва еркинликлари амалга оширилишида хизмат қилади. Масалан, юридик шахсни давлат рўйхатига олганлик тўғрисидаги қарор мазкур шахснинг турли фуқаролик-ҳуқуқий ёки маъмурий-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этишга имконият беради; олтинчидан, бошқарув актлари ҳуқуқий воситалар, жумладан: маъмурий ҳуқуқ соҳасида давлат сиёсатини ўз вақтида амалга ошириш; маъмурий ислоҳотларни олиб бориш; давлат бошқаруви мақсадларига еришиш; ижро этувчи ҳокимият органлари, мансабдор шахслар, давлат ва маҳаллий хизматчиламинг иш фаолиятини ташкил этиш; фуқаролар ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида намоён бўлади.
Бошқарув ҳуқуқий актларининг хусусиятлари унинг моҳияти ва юридик табиатини, шунингдек, унинг ижтимоий муносабатларга таъсирининг асосий йўналишларини белгилаб беради.
Давлат бошқаруви фаолиятининг бошқа шакллари
Бошқарув фаолиятини (ҳаракатларини) амалга оширишнинг ҳуқуқий шаклларидан бири — маъмурий-ҳуқуқий шартномалар тузиш ҳисобланади. Ҳозирги шароитда маъмурий-ҳуқуқий шартно- маларнинг аҳамияти — ижтимоий муносабатларни тартибга солишда оммавий ҳуқуқнинг, шунингдек, оммавий-ҳуқуқий муносабатларда шартномалар ролининг ўсиб бориши билан изоҳланади.
Оммавий-ҳуқуқий нормаларнинг ўрнатилиши нафақат ижро этувчи ҳокимият соҳасида интизом ва жавобгарликни кучайтиришга, балки шартнома воситаларини қўллаш орқали бошқарув вазифаларини ҳал этишнинг ҳуқуқий механизмларини яратишга йўналтирилган.
Маълумки, хусусий ҳуқуқ соҳасида шартнома субъйектлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи одатий восита сифатида намоён бўлади. Бу муносабатлар, қоида бўйича, фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинади ҳамда унинг иштирокчилари тенг ҳуқуқларга эга бўладилар.
Оммавий-ҳуқуқий тартибга солиш еса, норматив ва императив хусусиятга эга болган кўрсатмалар воситасида амалга оширилади. У умумий мақсадларга еришиш ва оммавий манфаатларни қондириш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг иродаси ва хулқ-атворига ҳокимият-бошқарув таъсирини кўрсатади.
Оммавий ҳуқуқда ҳуқуқий тартибга солишнинг алоҳида усули ҳисобланган — шартномалардан ҳам фойдаланилади. Оммавий- ҳуқуқий соҳада шартномалар, оммавий манфаатларни қондириш мақсадида, бошқарув функсияларини (масалан, муволиқлаш- тириш, бўйсунув, ташкил этиш, тақсимлашни) ўз зиммасига олади.
Маъмурий-ҳуқуқий шартномалар муаммосига нафақат моддий маъмурий-ҳуқуқий нормалар, яъни муносабат иштирок- чилари, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, ижро этиш тартибини ўрнатувчи нормалар орқали, балки унга маъмурий- процессуал ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳам ёндашиш лозим бўлади.
Маъмурий-ҳуқуқий шартномалар жараёни — бошқарувнинг маълум бир тури сифатида, маъмурий жараён таркибга киради.
Демак, ма ъмурий-ҳуқуқий шартнома — бу маъмурий- процессуал жараённинг бир тури болиб, ўзининг моддий қисми (мазмуни)га эга. Амалдаги қонунчиликда унинг айнан процессуал қисмини ривожлантириш, долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Маъмурий-ҳуқуқий шартномалар муаммосига бағишланган адабиётларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, аксарият муаллифлар ваколатларнинг тақсимланиши ва юқоридан қуйига берилиши, маълум соҳаларда турли субъйектлар фаолиятини муволиқлаштириш, ресурслар- дан фойдаланиш мақсадида уларни бирлаштириш билан боглиқ горизонтал муносабатларда ифодаланишини кўрсатиб оладилар.
Маъмурий-ҳуқуқий шартномаларнинг мазмуни уларнинг хусусиятларида янада яққолроқ намоён бўлади. Юридик адабиётларда берилган тушунчаларга таяниб, маъмурий-ҳуқуқий шартномалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Маъмурий-ҳуқуқий шартномаларга махсус мажбуриятлар (шартлар)ни назарда тутадиган ва оддий фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар доирасидан ташқари чиқадиган шартномаларни киритиш мумкин.
Давлат бошқаруви фаолиятининг усуллари тушунчаси ва турлари
Бошқарув жараёнида ижро этувчи органлар олдида турган вазифаларни муайян воситалар ва усуллар орқали амалга оширилади. Давлат бошқаруви усуллари ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бошқарилувчи обйект- ларга ва шахсларга маъмурий таъсир кўрсатиш мақсадида, қонун- чиликда рухсат этилган доирада қўлланиладиган усул ва воситалардир.
Бошқарув усули ҳуқуқий восита сифатида давлат бошқаруви фаолиятининг мақсадларига еришиш, вазифаларини бажариш ва функсияларини амалга ошириш учун қўлланилади. Ўз навбатида, бошқарув усуллари бошқарув шаклари билан чамбарчас боғлиқ- дир. Чунки муайян бошқарув ҳаракатлари натижасида юзага келган ҳуқуқий оқибат (ҳуқуқий акт) асосидагина бошқарув усуллари қўлланилиши мумкин. Аниқроғи, бошқарувнинг ҳуқуқий шакли болган бошқарув ҳужжатининг қабул қилиниши у ёки бу усулнинг қўлланилишига асос бўлади.
Бошқарув усуллари — ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бошқарув мақсадлари, вазифалари ва функсияларини амалга ошириш ҳамда ваколатларини таъминлаш воситаси сифатида намоён бўлади. Шу билан бирга бошқарув усуллари муайян ижро этувчи органларнинг бошқарув мақсадларига қандай усул ва воситалар билан еришишини белгилаб беради. Бошқарув усули бошқарув субъйектининг бошқарув обйектига нисбатан мақсадга мувофиқ йўналтирилган таъсир этиш воситаси ҳамдир.
Бошқарув усулларининг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб олиш мумкин: бошқарув усулидан фойдаланишдан асосий мақсад ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув фаолиятида давлат бошқарувини таъминлашдан иборат; бошқарув усуллари бошқарув фаолиятида қўлланилади; давлат бошқарув субъйектлари ўртасида махсус ҳуқуқий муносабатларни юзага келтиради; бошқарув усулларини қўллаш тартиби асосан ҳуқуқий актларда белгиланади;
давлат бошқарув усуллари бошқарув субъйектларининг ваколатларини амалга ошириш воситаси ҳисобланади; бошқарув усулларининг қўлланилишини назарда тутувчи ҳар қандай аниқ ҳолатда бошқарув обйектининг хусусияти (жисмоний шахс, ташкилот, вертикал бўйсунувнинг мавжудлиги ва ҳоказо.) инобатга олинади.
Шундай қилиб, давлат бошқаруви усули дэганда давлат бошқа - рувини амалга ошириш мақсадида бошқарув субъйектининг бошқарув обйектига ҳокимият таъсирини тушуниш мумкин.
Давлат бошқарув фаолиятида бошқарув обйектларига таъсир кўрсатишнинг икки асосий усули: ишонтириш ва мажбурлаш усуллари қайд этилган.
Ишонтириш — бошқарув усули сифатида шахснинг хулқ-атвори, онгига таъсир этиш учун турли хил тушунтириш, тарбиявий ва рағбатлантириш чораларидан фойдаланишни назарда тутади. Ушбу усул мақсадига шахсдан ўрнатилган тартиб-қоидаларга ихтиёрий равишда риоя этишни талаб этган ҳолда унинг хулқига ахлоқий таъсир этиш орқали еришилади.
Ишонтириш усулининг тушунтириш, тарбиявий ва рағбатланти- риш чораларини қўллаш натижасида мақсадга еришилмаган тақдирда бошқарувнинг мақсад ва вазифалари мажбурлаш чоралари билан таъминланиши мумкин.
Мажбурлаш чоралари интизомий, моддий, маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чоралари сифатида намоён бўлади. Мажбурлаш чоралари муайян шахснинг ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракати учун таъсир чорасини қўллашни назарда тутиши ёки айрим ҳолларда ҳуқуқий-тартибот, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган болиши мумкин.
Бошқарув усуллари маъмурий ва иқтисодий усулларга ҳам болинади. Маъмурий усуллар бошқарув субъйектининг обйектга (фуқаролар, юридик шахслар, давлат хизматчилари) бир томонлама давлат-ҳокимият таъсири кўрсатиш орқали ифодаланади. Бунда ушбу усулни қўллаётган бошқарув субъйекти тэгишли бошқарилувчилар учун мажбурий болган ва юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган ҳуқуқий актларни қабул қилади. Қабул қилинган қарор, буйруқ ёки фармойишнинг бажарилмаганлиги интизомнинг бузилиши ҳисобланиб, айбдорга нисбатан қонунда белгиланган мажбурлов чоралари қўлланилишига сабаб бўлади.
Маъмурий усуллар бошқарув субъйектининг бошқарув обйектига таъсир кўрсатиш усул сифатида бошқарилувчининг иродасини бошқарувчининг иродасига бўйсундиришда, яъни «ҳокимиятга бўйсундиришда» намоён бўлади. Бошқарув субъйекти ўзига берилган ваколатлар доирасида бир томонлама равишда тэгишли шакллар (ҳужжатлар) орқали ўзининг ҳукмрон иродасини ифодалайди, бошқарилувчилар учун бажарилиши мажбурий болган кўрсатмалар, топшириқлар беради. Ушбу топшириқларнинг мазмунини бошқарилувчилар учун бериладиган қайси ҳаракатларни қандай усулда ва қайси муддатда бажариш кераклиги ёки қайси ҳаракатлардан тийилиш лозимлигига доир кўрсатмалар ташкил қилади. Бундай усуллар муайян бошқарув ҳаракатиарини муволиқлаштириш, бошқарув мақсадларига еришиш, тартиб ва интизомни сақлаш учун ниҳоятда зарурдир.
Бошқарув объектларига тўғридан-тўғри таъсир этиш (маъмурий усул)дан фойдаланмай туриб давлат бошқарувининг мақсад ва вазифаларига еришиб бўлмайди. Тўғридан-тўғри таъсир этиш — бошқарилувчининг иродасига бевосита таъсирни, буйруқ хусусиятига эга еканлигини, берилган кўрсатмаламинг бажарилишини рағбатлантиришни ўзида ифода этади. Маъмурий усулларни қуйидаги асосларга кўра таснифлаш мумкин:
маъмурий усуллар ифодалаш шаклига кўра: ҳуқуқий (норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган, ҳуқуқий мазмунга эга), ташкилий (бошқарув субъйекти томонидан ташкилий-бошқарув ҳаракати арини амалга ошириш) усулларга болинади.
маъмурий усуллар маъмурий-ҳуқуқий хусусиятларига асосла- ниб:
норматив ва индивидуал усулларга болинади.
маъмурий усуллар бошқарув обйектига таъсир кўрсатиш даражасига кўра: императив, яъни тақиқларни, тўғридан-тўғри маъмурий буйруқларни, давлат-ҳокимият кўрсатмаларларини назарда тутувчи, шунингдек, тэгишли ҳаракатларни содир этиш ёки тэгишли хулқ-атвоми амалга оширишга мажбурловчи усуллар; ваколат берувчи, яъни маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш ёки бошқарувнинг тэгишли актини қабул қилишга рухсат берувчи усуллар; рағбатлантирувчи ва тавсия берувчи, яъни рағбатлантириш ёки маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш бўйича тавсиялар берувчи усулларга бўлинади.
Давлат бошқарувининг мақсад ва вазифаларига билвосита таъсир этиш, яъни иқтисодий усуллар орқали ҳам еришилади. Иқтисодий усуллар бошқарилувчиларга уларнинг манфаатларини қондириш, турли имтиёзли шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи билвосита таъсир усулидир.
Иқтисодий усулларнинг қўлланилиши натижасида: бошқарув натижаларига еришиш учун бошқарилувчи шахсларнинг онги ва иродасига таъсир кўрсатишга;
бошқарилувчи субъйектларнинг манфаатларига, еҳтиёжларига таъсир
кўрсатиш орқали, уларнинг намунали хулқ-атворда болишини таъминлашга; маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш ва қарорлар қабул қилишни
белгиловчи бошқарув актлари чиқаришга еришилади.
Иқтисодий усулларнинг қўлланилиши маъмурий ёки бошқа усуллар билан чамбарчас боғлиқ. Иқтисодий усуллар орқали муайян имтиёзламинг, шарт-шароитламинг ўрнатилиши натижасида бошқарувнинг самарадорлигига маъмурий усуллар ёки бошқа таъсир чоралари қўлланилиши оқибатида еришиш мумкин (масалан, солиқ- ларни ўз вақтида тўлаш ҳуқуқ субъйектларининг мажбурияти ёки улар мажбурий чоралар билан таъминланган бўлса-да, иқтисодий усул сифатида солиқ имтиёзи ўрнатиш усулининг қўлланилиши натижасида бошқарув жараёнида муайян самарали натижага олиб келиши мумкин).
Иқтисодий усулларга меҳнат жамоаларини ҳам, алоҳида ходимлами ҳам моддий рағбатлантиришда фойдаланиладиган усулларнинг барчаси киради. Иқтисодий усуллар тизими фойда, иш ҳақи, мукофотлар, кредит, баҳо кабиларни ўз ичига олади. Бирламчи давлат ёки маҳаллий ишлаб чиқариш ташкилоти (корхона, бирлашма) даражасида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда иқтисодий рағбатлантириш, хўжалик мустақиллиги, солиққа тортиш сиёсати кабилар алоҳида ўрин тутади.
Иқтисодий рағбатлантириш бошқарув усуҳ сифатида режаҳ равишда ишлаб чиқиладиган ва амалга ошириладиган ҳамда меҳнат жамоалари ва ҳар бир ходимнинг ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишдан манфаатдорлигини кучайтиришга қаратилган тадбирлар лизимидир.
Иқтисодий рағбатлантириш ижтимоий (меҳнат жамоаларининг манфаатлари) ва шахсий манфаатламинг; ходимламинг юксак онглилигига асосланган иқтисодий ҳамда маънавий рағбатлантиришнинг; меҳнат жамоалари ва мансабдор шахсларнинг белгиланган топшириқлар ва мажбуриятларни бажармаганлиги ҳамда ишдаги хатолари учун моддий жавобгарлигини назарда тутувчи иқтисодий жазоларнинг уйғунлигига асосланади.
Меҳнатни моддий рағбатлантириш ҳам алоҳида аҳамиятга эга. У меҳнатга ишнинг миқдори ва сифатига қараб ҳақ то лаш принсипининг қўлланишини, меҳнат натижаларининг тўғри баҳола- нишини, иш ҳақининг корхона, бирлашма, ташкилот фойдаси билан алоқадорлигини билдиради. Моддий рағбатлантириш турларидан бирини орган, корхона, муассаса ва ташкилотлар ходимларини иш ҳақи фондидан мукофотлаш, йил натижалари бўйича мукофотлаш ҳамда моддий рағбатлантириш фондидан бериладиган бир марталик толовлар ташкил қилади. Рағбатлантириш фондларининг ҳажми рентабеллик даражасига, шунингдек меҳнат унумдорлигининг ўсиши, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатининг яхшиланиши кабиларга боғҳқдир.
Меҳнат жамоаси (корхона, бирлашма) хўжалик мустақиллиги асосида фаолият кўрсатиб, ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобидан маҳсулот ишлаб чиқариш, илмий тадқиқот ҳамда лойиҳа ва конструкторлик ишлари, маҳсулот ва техниканинг янги турларини ўзлаштириш, бошқарув аппаратини сақлаш учун сарфланадиган харажатлами толиқ қоплайди.
Олинадиган фойда буджэт, банклар билан ҳисоб-китоб қилиш, ишлаб чиқаришни техникавий жиҳатдан такомиллаштириш ва ривожлантириш, иқтисодий рағбатлантириш фондлари ва захираларини ташкил қиҳш учун ишлатилади. Даромадларнинг харажатлардан кўплиги ишнинг рентабелли еканидан далолат беради. Моддий манфаатдорлик икки таркибий қисмдан иборат: моддий рағбатлантириш ва моддий жавобгарлик. Моддий рағбатлантириш чоралари ходимларга самарали меҳнати учун мукофотлар кўринишида бериладиган моддий неъмат- ламинг кўпайиб боришини назарда тутади. Моддий жавобгарлик чоралари еса ходимларнинг фаолияти зарар келтирган ҳолларда улар оладиган моддий неъматлар миқдорининг камайтирилишини назарда тутади.
Бошқарувнинг иқтисодий усулларига кредит киради. Кредит ёрдамида қўшимча капитал сарфлашни талаб этадиган ишлаб чиқариш вазифалари ҳал қилинади. Кредитдан фойдаланиш эвазига ишлаб чиқариш ва товарлар шаклидаги фондламинг пул шаклидаги фондларга айланиш жараёни тезлашади, ишлаб чиқариш ва муомала вақти қисқаради, пул маблагларининг айланиши тезлашади. Кредит ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда фантехника тараққиётини амалга ошириш учун зарур болган пул маблагларининг йирик манбаидир.
Бошқарувда бошқа иқтисодий усуллар, чунончи, солиққа тортиш сиёсати ҳам муҳим ўрин тутади. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун солиқнинг мақбул фоизини белгилаш ушбу ташкилот- нинг маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан манфаатдор болишига ёрдам беради ва аксинча, солиқни асоссиз равишда кўпайтириш ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантирмайди. Жамият учун муҳим болган ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш мақсадларида давлат имтиёзли солиқлар белгилайди.
Бошқарувнинг иқтисодий усулларидан фойдаланиш уларнинг самарадорлигини назорат қилишининг амалий тизими болишини талаб этади. Маълумки, моддий мукофот, айниқса индивидуал мукофот миқдорини ошириш, агар у тўғри танланган бўлса, одатда кутилган натижага еришилишини таъминлайди.
Шу билан бирга, иқтисодий усулларни нотўғри қўллаш моддий мукофотлашнинг кутилган самара бермаслигига олиб келиши мумкин. Масалан, асоссиз равишда моддий мукофот бериш кўп ҳолларда салбий оқибатларга олиб келади, моддий рағбатлантиришнинг таъсир кучини камайтиради. Мукофот миқдорининг ҳаддан ташқари камлиги одатда рағбатлантирувчи таъсир кўрсатмайди.
Ички ишлар органларида ходимларни хизматда еришган катта ютуқлари учун пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш, лавозим маошини ошириш каби моддий рағбат- лантириш шакллари кенг қўлланилади.
Бошқа иқтисодий чоралар чекланган соҳаларда қўлланилади, чунки ички ишлар органлари ишлаб чиқариш фаолияти билан уларнинг ишлаши учун зарур шароитлами таъминлашга керак болган даражадагина шуғулланадилар. Улар давлат буджэти ҳисобидан мо- лиялаштириладилар, шу сабабли кредит, солиққа тортиш, фойда, баҳо каби усулларни жорий этишнинг обйектив шароитларига эга емаслар.
Шу билан бирга, бошқарувнинг иқтисодий усуллари Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимига кирувчи ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмаларининг фаолиятида тўлиқ ҳажмда қўлланилади.
Бошқарувнинг маъмурий ва иқтисодий усуллари билан бир қаторда, инсонга маънавий, руҳий таъсир кўрсатиш усуллари кенг қўлланилади. Шу сабабли бошқарув таъсири кўрсатишнинг ижтимоий- психологик усуллари мустақил гуруҳ сифатида ажратилади.
Бошқарувнинг маъмурий, иқтисодий ва ижтимоий-психологик усуллари бошқарув субъйектининг бошқарув обйектига таъсир кўрсатишининг турли усулларини ифодалайди ҳамда ўзаро боглиқдир. Ушбу усулларнинг ҳар бири иродавий йўналишга, иқтисодий мазмунга эга болиши ҳамда ижтимоий-психологик таъсир кўрсатиши мумкин. Бошқарув амалиётида усуллар бир-биридан ажратилган ҳолда қўлланилмайди. Барча усуллар ягона вазифага эга, яъни бошқарув мақсадларига еришишга хизмат қилади. Уларни муайян бошқариш субъйектлари қўллайдилар ҳамда шу бошқариш обйект- ларининг хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатадилар. Бир бошқарув субъйектига бир вақтнинг ўзида бир неча усуллар қўлланилиши мумкин. Бошқарувнинг барча усуллари мазмуни, аниқ мақсадга йўналтирилганлиги ва ташкилий шаклига кўра амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мос келиши керак.
Турли хил бошқарув вазиятлари, тармоқлари ва соҳаларида у ёки бу усуллардан кўпроқ фойдаланиш мумкин. Масалан, ишлаб чиқаришни бошқариш соҳасида иқтисодий усуллар афзал деб топилади, бошқарувнинг таълим, маданият, соглиқни сақлаш соҳаларида ижтимоий-психологик усуллар кенг қўлланилади; мудофаа, ички ишлар, миллий хавфсизлик соҳаларида маъмурий усуллар устунлик қилади.
Бошқарувнинг муайян усулларини танлаш ва уларни амалда қўллаш субъйектив ва обйектив хусусиятга эга болган бир қатор омиллар билан боғлиқ.
Субъектив омил бошқамв таъсири кўрсатиш усулларидан фойдаланишда алоҳида аҳамиятга эга. Етарлича малакага эга бўлмаган ходимнинг бошқамв усулларидан фойдаланишга авторитар ёндашуви салбий оқибатларга, бошқарув мақсадларининг бузилишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли раҳбарлар тайёргар- лигининг сифати ва даражаси, уларнинг билимдонлиги, шунингдек раҳбарларнинг қабул қилаётган бошқарув қарорлари, уларни амалга ошириш усулларини танлаши учун масъулиятини ошириш катта аҳамиятга эга.
Бошқарув усуллари бошқарувнинг реал жараёнида қўлланилади. Бунда бошқамв тизими олдида турган мақсад ва вазифалар, бошқарув субъйекти ва обйектининг хусусиятлари, муайян ҳаё- тий вазиятнинг табиати ва ўзига хос жиҳатлари, мавжуд усуллардан фойдаланиш самарадорлиги, бошқарув тизимининг амал қилишидаги ички ва ташқи ҳолатлар ҳамда бошқарув субъектининг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган бошқа обйектив омиллар инобатга олиниши лозим.
Шу сабабли бошқарув усулларидан фойдаланишнинг субъйектив омиллари обйектив шарт-шароитдан келиб чиқиши керак. У ижтимоий бошқарувнинг обьектив қонуниятлари ва еҳтиёжларига бўйсун- дирилиши лозим. Ҳар қандай қарор амалий тажриба ва ишни ҳар томонлама ўрганишга асосланиши зарур.
Ички ишлар органларининг бошқарув тажрибасида, бошқарувнинг бошқа тизимларида бўлгани каби, бошқарув усулларини танлаш ва қўллашда қуйидаги вазифалар ҳал қилинади: бошқарув ишини ҳал қилиш учун енг самарали усулларни ёки уларнинг енг мақбул мажмуини аниқлаш; бошқарув жараёнида танланган усуллардан моҳирлик билан фойдаланиш.
Давлат бошқарувида маъмурий мажбурлаш ва унинг хусусиятлари
Маъмурий мажбурлаш давлат мажбурловининг муҳим таркибий қисми сифатида маъмурий ҳуқуқ нормаларига мувофиқ қўлланиладиган ҳуқуқий мажбулов туридир.
Юридик адабиётларда «маъмурий мажбурлаш» атамасининг талқинига оид бир неча ёндашувлами учратиш мумкин. Маъмурий мажбурлашга, енг аwало, маъмурий-ҳуқуқий нормалар билан мустаҳкамланган ҳуқуқий мажбурловнинг соҳавий тури сифатида қаралади. Ҳуқуқий тизимнинг алоҳида тармоғи сифатида маъмурий ҳуқуқнинг тартибга солиш предмэти нуқтаи назаридан маъмурий мажбурлаш давлат бошқарувини амалга оширишда жорий этилади. Маъмурий мажбурлов чораларини маъмурий қонунчиликда мус- таҳкамланганлигини инобатга олган ҳолда, ушбу мажбурлов турини тартибга солувчи нормалар маъмурий ҳуқуқнинг мустақил ҳуқуқий институти маъмурий-ҳуқуқий мажбурлов институти сифатида ҳам еътироф этилади. Шу ўринда маъмурий-ҳуқуқий мажбурлаш билан маъмурий мажбурлаш тушунчаларини бир-биридан фарқлаш мумкин. Бу тушунчалар ўртасидаги фарқларнинг юзага келишига, «маъмурий мажбурлаш» атамасининг ҳуқуқий асослари, қоллаш тартиби ва субъйектлари нуқтаи назаридан талқин қилинишида турли ёндашув- ларнинг мавжудлиги сабаб болмоқда.
Ўз навбатида, маъмурий мажбурлаш — ҳуқуқий мажбурловнинг соҳавий тури сифатида ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатларнинг содир этилиши ёки жамоат хавфсизлигига ёхуд шахснинг хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳолатлар юзага келиши муносабати билан айбдор шахсларнинг юридик мажбуриятларини оғишмай бажаришини таъминлашга қаратилган маъмурий ва маъмурий — процессуал ҳуқуқ нормаларида белгиланган мажбурий таъсир чораларининг функсионал ҳокимият субъйектлари томонидан қўлланилишида ифодаланган давлат бошқаруви усулидир.
Маъмурий мажбурлаш чораларини таснифлаш маъмурий ҳуқуқда ўзига хос хусусиятга эга болиб, алоҳида илмий-назарий аҳамият касб этади.
Айтиш жоизки, бугунги кунга қадар маъму- рий-ҳуқуқий фанда маъмурий мажбурлаш чораларига нисбатан уму- меътироф этилган ягона фикр, қараш йўқ. Шу билан бирга, соҳа олимларининг кўпчилиги маъмурий мажбурлаш чораларини таснифлашда асосий мезон сифатида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш усули ва ушбу чораларни қўллаш мақсадини асос қилиб оладилар.
Маълумки, дастлаб рус олими М.И.Юропкин ҳам маъмурий мажбурлаш чораларини таснифлашда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш усулидан келиб чиқиб, маъмурий мажбурлаш чораларини уч гуруҳга тақсимлаган:
маъмурий олдини олиш чоралари; маъмурий чеклаш чоралари; маъмурий жазо.
Маъмурий-ҳуқуқий мажбурлов чораларини таъсир этиш усулига кўра олдини олиш, чеклаш, жазо турларига ажратиш ҳақидаги ликрни яна бир неча олимлар қўллаб-қуwатлади.
Юридик адабиётларда маъмурий мажбурлаш чораларининг ушбу таснифидан ташқари бошқа таснифлари ҳам мавжуд. Жумладан, Д.Н.Бахрах маъмурий мажбурлашнинг уч турини, яъни маъмурий жазо, маъмурий чеклаш, тикловчи чоралами қайд этади. АП.Коренев эса, маъмурий мажбурлаш чораларини маъмурий олдини олиш, маъмурий чеклаш, маъмурий жазо, маъмурий-процессуал таъминлаш чораларига ажратади.
Ушбу таснифда келтирилган маъмурий-процессуал таъминлаш чоралари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғри- сидаги кодексининг 285-моддасида санаб ўтилган. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишларни юритишни таъминлаш чоралари маъмурий олдини олиш (шахсни кўрикдан ўтказиш, ашёларни кўздан кечириш), маъмурий чеклаш(маъмурий йўл билан ушлаб туриш, транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш) чораларида ўз ифодасини топган.
Маъмурий олдини олиш чоралари маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик ниятида қўлланилади. Хусусан, бу гуруҳда одамлар ёки ҳайвонлар ўртасида юқумли касалликлар пайдо болганда шу ҳудудда карантин еълон қиҳниши; давлат чегараларини ёпиш; йўл ҳаракатини чеклаш ва тўхтатиш; транспорт устидан техник назорат ўтказиш; санитария назорати; ёнғиннинг олдини олиш назорати; ҳужжатларни текшириш; олиб кэтилаётган ёки олиб келинаётган молларни текшириш; ички ишлар органларига фуқаролами оҳб кеҳш, рўйхатдан ўтказиш ва расмий огоҳлантириш (агар фуқаронинг ҳуқуқбузарлик йўлига кирмоқчи бўлгани тўғрисида ахборот бўлса); жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш ва ҳоказолар киради.
Шахсни кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш. Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 289-моддасига асосан, шахсни кўрикдан ўтказиш ички ишлар органларининг, ҳарбий соқчилик, ҳаво транспортининг, божхона органлари ва чэгара қўшинларининг ваколатли шахслари, Ўзбекистон Республикаси қонунларида бевосита назарда тутилган ҳолларда еса, шунга ваколати болган бошқа органлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Шахсни кўрикдан олказиш кўрикдан олказилаётган шахс билан бир жинсда болган шахслар томонидан ва шу жинсдаги икки нафар холис иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ашёларни кўздан кечириш ички ишлар органларининг, ҳарбий соқчилик, ҳаво транспортининг, божхона органларининг, чэгара қўшинларининг, солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни лэгаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги болинмаларининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда еса, тэгишли ваколати болган органламинг бошқа ваколатли шахслари томонидан амалга оширилади.
Download 138 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling