Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш тенденциялари ва хуқУҚий- норматив асослари рақамли иқтисодиёт ва иқтисодий ўсиш


-расм. Рақамли иқтисодиёт платформаларининг тузилиши


Download 1.22 Mb.
bet23/35
Sana28.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1070775
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   35
Bog'liq
ракамли иктисод

1-расм. Рақамли иқтисодиёт платформаларининг тузилиши
Google компанияси ишни қидирув машинаси сифатида бошлаган, лекин ҳозирги пайтга келиб, тажрибали фойдаланувчига ягона кириш ойнаси. Электрон почта, карталар, браузер, маълумотлар омбори, видео ва мусиқа сервислари орқали ягона ойна очиқ бўлган кўплаб сервисларини тақдим этадиган иқтисодий тизим ташкил қилган. FаceBook компанияси ишни ижтимоий тамроқ сифатида бошлаган, лекин ҳозирги пайтда исталган шахсий эҳтиёжларни амалга ошириш имконини берадиган тўққиз миллиондан ортиқ иловалар ва хизматларни ўз ичига оладиган иқтисодий тизим яратган. FаceBook ва Google платформалари интеграцияси ҳар бир фойдаланувчи имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. Тencent – Хитойнинг энг йирик IT-компаниялар ва интернет-провайдерларидан бири бўлиб, ўз операцион тизими, мобил платформаси, мулоқот сервислари, ўйинлари, интернет портали, электрон тижорати, тўлов тизими, B2B сегменти учун сервисларни ўз ичига оладиган иқтисодий тизим тузган.
Фойдаланиш қулайлиги ҳар қандай иқтисодий тизим учун муҳим аҳамият касб этади. Бу қулайлик унинг барча таркибий қисмлари ўзаро боғлиқлиги билан белгиланади: фойдаланувчи авторизацияси битта ойнаси, иловаларнинг бир-бири билан “юмшоқ” бирикиши, барча ва хилма-хил алоқа каналлари орқали сервислар сифати, бир хил очиқлик ва ҳоказо.
Барча асосий иқтисодий қонунлар ва метрикалар (жумладан, ЯИМ) XIX-ХХ асрнинг биринчи ярмида ифодаланган ва жорий қилинган бўлиб, реал секторни (ишлаб чиқарувчи иқтисодиётни) яхши тавсифлайди. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, номоддий ишлаб чиқариш ва хизматлар сектори сезирларли даражада ривож топди ва иқтисодиётнинг асосий секторига айланди. Номоддий соҳада ишлаб чиқариш ва истеъмол хусусиятлари жиддий фарқ қилади, лекин инсоният янги иқтисодиётни тўғри тавсифлаш учун мос келадиган назарий асослар яратмаган (ёки яратишни истамаган). Бунинг ўрнига иқтисодиётни тавсифлашнинг одатий шаклларига киритиш имконига эга бўлиш учун номоддий соҳани мавжуд метрикалар ва кўрсаткичларга “келтириш”га имкон берадиган услубиятлар яратилган ва мунтазам қайта кўриб чиқилган.
Номоддий сектор иқтисодиётнинг реал секторидан ортиб кетмагунга қадар маълум бир вақтда бу ҳаракатлар мақбул келадиган натижалар берган. Яна бир оғирлаштирувчи жиҳат замонавий иқтисодиёт фанининг ҳаддан ташқари сиёсий руҳ берилганлиги ва холис эмаслиги бўлиб, бу умумий манзаранинг атайлаб бузиб кўрсатилишига олиб келади (масалан, ЯИМ ҳисоб-китоб қилиш услубиятини доимий қайта кўриб чиқиш амалиёти йўқлиги сабабли).
Янги назария шакллантиришда асосий масалалардан бири мос келадиган интеграл кўрсаткичлар танлаш ва янги метрикалар шакллантириш ҳисобланади. Бизнинг дунёда уларни ҳисобга олиш янгиланган иқтисодий назариянинг зарур базисини шакллантиришда бизга ёрдам бериши мумкин бўлган бир нечта мос келадиган барқарор тенденциялар мавжуд:
 ахборот товарга айланади;
 жамият фаровонлиги умумий энергия сарфи билан боғланади;
 ижтимоий мақом ижтимоий нуфуз билан сиқиб чиқарилади.
Эҳтимол, “фойдалилик” “лайк”да ўлчанадиган “истеъмол қилинган энергия миқдорига сиз ишлаб чиқарган фойдали ахборот миқдори” келажак валютаси бўлиши мумкин. Ҳозирда бундай башорат ҳаддан ташқари футуристик бўлиб кўриниши мумкин, лекин тараққиёт мунтазам тезлашмоқда ва бундай истиқбол бизни 15-20 йилдан кейин кутиб турган бўлиши мумкин. Шуни эслаш кифояки, инсоният учун тўқимачилик станоги каби муҳим ихтиро Европани тарк этиши учун 120 йил керак бўлган, Интернетга эса бутун дунёни қамраб олиши учун атиги ўн йил етарли бўлган.
Электрон бизнеснинг муваффақиятли фаолият кўрсатиши ва бошқарув жараёнларини амалга ошириш учун электрон бизнес ишончли инфратузилмаси яратилган. Инфратузилма – ташкилотниг барча қуйи тизимлари фаолият кўрсатиши ва электрон бозор қатнашчиларининг барча ўзаро алоқалари учун шароитлар таъминлайдиган технологик ва ташкилий жараёнлар комплекси (3.6-расм). е-тижорат каналларининг иштирок этиш даражаси электрон бизнес инфратузилмасига сезиларли таъсир кўрсатади. Электрон тижорат инфратузилмаси қаторига электрон почта, электрон каталоглар, тўлов тизимлари, тижорат ахборотини ҳимоя қилиш технологиялари, сервисга йўналтирилган архитектура, веб-серверлар, доменлар, e-CРМ, маълумотлар ахборот тўпламлари, катта маълумотлар, справочник ва маслаҳат веб-ресурслари ва шу кабиларни киритиш мумкин.


Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling