Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси


Download 34.94 Kb.
bet3/5
Sana08.02.2023
Hajmi34.94 Kb.
#1177618
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ахмедова

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (МТДП) 1995 йил 3 июнда ташкил топди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг асосий мақсад-вазифаси миллий анъаналарни ва қадриятларни сақлашдан иборат. Партия ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, фан-техника тараққиётини ва Ўзбекистоннинг глобаллашиб бораётган жаҳонда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашни ёқлайди. У биз фахрланадиган миллий анъаналар ва қадриятларимизни сақлаб қолиш тарафдорлари бўлган инсонлар манфаатларини ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бундай шахслар – партиянинг асосий ижтимоий қатламидир. Партия мустақиллик йилларида бошланган миллий қадриятларни тиклаш, ўзликни англаш, миллий ғояларни шакллантириш ва миллий мустақиллик мафкурасини мустаҳкамлаш, халқнинг маънавий ҳаётида диний анъаналарни тиклаш каби хайрли ишларни изчил, босқичма-босқич ва тизимли равишда давом эттириш тарафдоридир. Ушбу ишни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш, унинг самарадорлигини ошириш зарур.
“Миллий тикланиш” демократик партиясининг янгиланган асосий сиёсий шиори: “Мақсадимиз – Ўзбекистон фуқароси онгида ўз мамлакатининг тарихий ўтмиши, бугунги куни ва келажаги учун фахрланиш туйғусини тарбиялаш ва мустаҳкамлаш!”. Партиянинг асосий мақсади:
Давлатнинг янги халқаро шароитларда ва геосиёсий воқеликда миллий манфаатларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш юзасидан амалий қадамларининг тактик ва стратегик мақсадлари ва вазифалари замирида миллий тикланиш ва ривожланишнинг умумий мафкураси ва кенг қамровли дастури мавжудлиги – бизнинг муқаддас орзумиз ва стратегиямиз бўлган - юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги – умуммиллий ғояси атрофида жамиятимизни бирлаштиришга асосланган йўлини Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (ЎзМТДП) қўллаб-қувватлайди.
Партиянинг олий раҳбар органи Партия Қурултойи бўлиб, у камида беш йилда бир марта чақирилади. Партиянинг матбуот нашри - "Миллий тикланиш" ижтимоий-сиёсий газетаси.
Шунингдек, партия амал қиладиган асосий сиёсий принциплар сифатида қуйидагилар эълон қилинди: МАЪНАВИЯТ, ВАТАНПАРВАРЛИК, УМУММИЛЛИЙ БИРДАМЛИК, ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, АДОЛАТЛИЛИК ва БАҒРИКЕНГЛИК.
Партия таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари 5578 та бошланғич ташкилот ва 190000 партия аъзоларини бирлаштириб туради. Партиянинг матбуот нашри – “Миллий тикланиш” газетаси ҳисобланади.

Download 34.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling